Қўшни маҳалла

@qoshni_mahalla_uz Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Қўшни маҳалла ва маҳалла ташқарисида бўлаётган воқеаларга холис назар, кузатувлар ҳамда таҳлиллар!
Мурожаат учун: @qoshnimahallabot
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
18.05.2020 13:37
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
111
ta obunachilar
~0
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
N/A
bir kundagi e’lonlar
N/A
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Телеграмда қиз ва аёллар билан танишиб, уларнинг уятсиз расм ва видеоларини олиб, кейин интернетда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, қизлардан пул талаб қилган шахс қўлга олинди.

Қўлга тушган Саид исмли бу "эркак" 27 ёшда. Бундай ифлос кимсаларни "эркак" деб ҳам бўлмайди аслида.

❗️Айрим аёл-қизларнинг, ибо-ҳаёни унутиб қўяётгани ачинарли.

«Қўшни маҳалла» канали👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFjW1vPT7oWi3ZN3YA
To‘liq o‘qish
Мутасаддиларнинг қўлига бориб тушган, Алишер Усмоновнинг хайриясидан халқга нима тег(яб)ди?

https://t.me/joinchat/AAAAAFjW1vPT7oWi3ZN3YA
​​Мустақил Ўзбекистон депутатлари тарихининг «олтин даври» 1991-1996 йилларига бориб тақалади. У пайтда депутатлар шижоатли ва кескин чиқишлари билан барчамизнинг ёдимизда қолган. Масалан, президент Каримовга: “Сиз бу дунёдан устун эмассиз! Ўзбекистонни сизнинг онангиз яратган эмас!” — деб айтган Жаҳонгир Муҳаммадни ҳамда: “МХХнинг Юқори палата вакилларидан мустақил равишда фаолият олиб бориши ҳамда тўғридан-тўғри Президентга бўйсўниши - ҳам конституциямизга, ҳам демократик тамойилларига зид”, — деб таъкидлаган Шуҳрат Нусратовни кўпчилик ҳануз эслайди. У пайтлар депутатлар анча эркин, анча дадил фаолият юритишган. Афсуски, бу эркинлик узоққача чўзилмади: халқ дардини кўтарган депутатлар аксарияти қамалиб кетди, бошқалари чет элга қочиб кетишга мажбур бўлди. Бундан ҳеч ким ютмади, фақат халқ ютқазди.

2017 йилдан бошлаб эса, истеъдодли ва ғайратли халқпарвар инсонларга янги имконият берилди. Оммада бирин-кетин бир қанча ёш депутатлар кўриниш бера бошлади. Айтиш мумкинки, ижтимоий тармоқларда фаол юртдошларимизнинг уларга дастак бўлгани ҳам катта далда берди. Унутманг, ушбу имконият нафақат ижтимоий фаол фуқароларига, балки барчамизга бирдек тақдим этилган. Бу имкониятдан иккинчи марта маҳрум бўлишимизга фақат ва фақат ўзимиз айбдор бўламиз. Бундан кейинги узоқ йиллик маразм даври бошланиб кетишига ҳам фақат ўзимиз сабабчи бўламиз.

Фаол ва халқпарвар депутат деганда, шубҳасиз, кўз олдимизда энг биринчи навбатда Расул Кушербаев сиймоси гавдаланади. Бундан ташқари, яна бир қанча фаол депутатларимиз ҳам бор. Барчасига раҳмат! Кушербаевнинг халққа қилган хизматлари беқиёсдир. Унинг биргина кундуз пайтида автомобил чироқлари ёниқ туриши масаласида олиб борган курашларини эслаш кифоя. Қўшимчасига, депутат яқинда катта шов-шувга айланган томорқа бўйича жарима ҳақидаги қонунни рад этишда ҳам фаол бўлди. Яқинда ИИВнинг депутатларга қарши тайёрлаган материалига ҳам ўзига хос жавоб қайтарган Р.Кушербаев, ҳар доим фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилишда ҳамда қонунлар муҳокамасида фаол бўлишда бош-қош бўлган камдан-кам депутатларимиздан биридир.

Яқинда депутатга нисбатан қандайдир босимлар бўлаётгани ҳақида хабарга кўзим тушиб қолди. Табиийки, барчамизга бу борадаги депутатнинг позицияси ва мазкур масала юзасидан шахсий фикрлари қизиқ эди. Депутат бу ҳолатни қуйидагича изоҳлади:

“Депутатнинг одамларга, тадбиркорларга ҳуқуқий кўмак бериши, мулоқот қилиши, дўстларга эга бўлиши, халқ дардини эшитиб ҳар қандай вазиятда ҳам фуқароларнинг ёнини олишга уриниши қонунбузарлик бўлиши мумкинмас. Бу фақат айрим нопок шахсларнинг дунёқараши холос.

Кўриниб турибдики, ушбу баёнот билан Кушербаев ҳолатни на рад этяпти, на тан оляпти. Бироқ, баёнотда депутатнинг хавотири очиқ кўриниб қолган: “Бўлаётган ишлардан қаттиқ хафаман”, — дейди депутат.

Бугун эса ижтимоий тармоқларда Р.Кушербаев шахсиятига қарши бир-иккита постларга кўзим тушиб қолди. Шунча вақтдан буён ўзбекистонликларга катта нафи тегаётган депутатни бугун айримлар миллати қозоқ эканлигини эслаб қолишибди. Улар “қозоқ, рус, тожик чопонлари ортидан подадай қўй каби эргашаётган ўзбеклар” ҳақида ёзишмоқда. Бунга ҳатто Р.Кушербаевнинг ўзи ҳам муносабат билдириб ўтишга мажбур бўлди.

“Инсон ватанни, миллатни, оилани танлаб туғилмайди. Мени миллатим бировларга оғир ботаётган бўлса улардан узр сўрайман. Бироқ барибир Ўзбекистон фарзанди бўлиб қолавераман. Бунинг учун миллатчи ва айирмачилардан яна бир бор узр!” — деб ёзади Расул Кушербаев.

Расул Кушербаев бошига қора кунлар тушгани ҳақиқатга ўхшайди. Фақат бунинг ортида кимлар ва қандай мақсадлар билан тургани қоронғу. Депутатнинг кейинги тақдири қандай кечиши сизу-бизга боқлиқ. Ўз фаолларини ҳимоя қилолмаган жамиятнинг келажаги тубанликка маҳкумдир.


«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
To‘liq o‘qish
​​Президент бўлишни ният қилиш жиноятми? - депутат Кушербаев билан бўлаётган воқеалар ҳақида!

Сўнгги пайтларда депутат Расул Қушербаевга 2 хил айблов қўйилди. Биринчисида унинг президент учун жиддий "хавф" туғдириши айтилган бўлса, иккинчиси унинг миллати қозоқ эканлиги ҳақида эди. Қушербаевнинг президентга хавф сифатида кўриш ғирт абсурд - у 2021-йилги сайловгача 34 га кирган бўлади ва қонунларга кўра сайловга унинг номзоди қўйилишига йўл қўйилмайди. Мабодо, унинг ичида президент ўрнини эгаллаш хоҳиши бор бўлганида ҳам, бунга табиий ҳол сифатида қараш керак. Нима президентлик курсига 34 миллионлик халқ ичида бошқа номзод бўлиши мумкин эмасми? Бу лавозимга эришишни ният қилиш жиноятми? Давлат тилини яхши билсак, Ўзбекистон ҳудудида 10 йил муқим яшаган бўлсак ва 35 ёшдан ошган бўлсак, шунингдек, яна айрим элементар қоидаларга риоя қилсак, ҳаммамиз ҳам президент бўлишни ҳоҳлашимиз мумкин-ку.

Президентлик курсини илоҳийлаштириб, ҳар бир гапида уни алқайдиган амалдорлардан фарқ қилиб, халқи учун ишлайдиган депутатга "президент учун хавф" тамғасини ёпиштириш тоталитар давлатларга ярашади, бизга ўхшаган демократик давлат қуришга интилаётган давлатда бунақа фикрлайдиган одамларнинг борлиги - "уят, уят".

Президент ҳам оддий одам, у бир пайтлар сиз ва бизга ўхшаб институт лекция хонасида домлаларнинг маърузасини тинглаб ўтирган. Юқоридаги қонуний талабларга мос тушадиган ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси - Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун потенсиал номзод. Биз хонликлар даврида яшамаяпмиз. Ривожланган демократик давлатларнинг ҳар бирида 4-5 та президентнлик учун курашадиган реал номзод ва минглаб ич-ичидан бу лавозимга эришишни хоҳлайдиган фуқаролар бўлади. Бу табиий ҳол.

Иккинчи айблов эса энг пасткаш одамларнинг иши. Ўзи энг катта иллат одамларни миллатига, динига, ирқига қараб ажратиш. Максим Шацких исмли футболчи бўлган. Ўзбекистон байроғи остида тўп сурган. У 34 та гол билан терма жамоа тўпурари ҳали ҳамон. Ўз пайтида бир ўйинда "Реал Мадрид"га 2 та гол урган. Миллати (адашмасам) украин. Aртур Таймазов. Ўзбекистон номидан кетма кет 3 маротаба олимпиада олтин медалини қўлга киритган. Миллати (адашмасам) татар. Улар дунё ахолисига ўз фаолияти билан Ўзбекистон номли давлат бор эканлигини билдиришган. Яна бир ҳаммамиз алқайдиган инсон борки, унинг ҳам миллати (билишимча) ўзбек эмас. Лекин у юртимиз равнақи учун кўп ишлар қилмоқда. Ишонаманки, юқорида келтирилган уч инсон ўша "соф ўзбек"дан кўра, Ўзбекистонни камроқ яхши кўрмайди.

https://t.me/joinchat/AAAAAFjW1vPT7oWi3ZN3YA
To‘liq o‘qish