Қарақалпақстан Республикасы Денсаўлықты сақлаў министрлиги


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


ҚР Денсаўлықты сақлаў министрлигиниң рәсмий телеграм каналы — t.me/qrdssm
Министрликтиң мурәжатлерди қабыллаў рәсмий телеграм бот каналы
(телеграм бот @qrdssm1_bot ) 24/7
Ютуб каналымыз: https://youtube.com/channel/UCps0pNq_35e1bRZuGHKsJGg

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Амиударё туман тиббиёт бирлашмасида- Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазири ўринбосари иштирокида семинар ўтказилди


Соғликни сақлаш вазирининг 2023 йил 13 октябрдаги буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган, туман даражасида амбулатор ва стационар шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати тасдиқланган эди. Шунингдек, вазирликнинг 2024 йил 23 январдаги буйруғига мувофиқ 2024 йилда Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида, 2025-2026 йилларда босқичма-босқич қолган ҳудудларда давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилиши ҳамда молиялаштиришнинг янги моделига ўтилиши муносабати билан тегишли чора-тадбирлар белгиланган эди.

Семинарда тиббиёт соҳаси масъулларига ушбу буйруқларнинг мазмун-моҳияти ва уларда топширилган вазифаларнинг ижро механизмлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

@qrdssm


ТАХТАКӨПИРДЕ МЕДИА ТУР БОЛЫП ӨТТИ


Қарақалпақстан Республикасы Денсаўлықты сақлаў министрлиги тәрепинен әмелге асырылып атырылған жумысларды ҳәм медицина тараўында Президент қарарларының орынланыўын қадағалаў бойынша,Тахтакөпир районы медицина бирлеспесине ҳәм районның шетки шаңарақ шыпакерлик поликлиникаларына ҒХҚ ҳәм блогерлер қатнасыўында медиа тур шөлкемлестирилди.

Медиа тур районның алыс аймақларынан саналған “Қоңраткөл” шаңарақ шыпакерлик пунктинен басланды.Журналист ҳәм блогерлер шаңарақ шыпакерлик пунктинде-жергиликли халыққа медициналық хызмет түрлери қалай көрсетилип атырғанлығы ҳәм патронаж мийирбийкелердиң жумыс барысы менен жақыннан танысты.

ҒХҚ ўәкиллери район орайында жайласқан медицина бирлеспесинде болып,емлеўханада емленип атырған наўқаслығы бар болған пуқаралар менен сәўбетлесиўлер алып барып,-олардың медицина тараў хызметкерлерине болған пикирлери менен қызықты.

ҚР Денсаўлықты сақлаў министрлиги
Мәлимлеме хызмети

@qrdssm


Қорақолпоғистонда 2024 йилнинг дастлабки 3 ойида “Тез тиббий ёрдам”га қанча чақириқ келиб тушди ?

Юртимизда шаклланган тез тиббий ёрдам йўналиши аҳолига сифатли ва замон талабларига мос хизмат кўрсатиш имконини бермоқда.
Буни эса 2024 йилнинг дастлабки 3 ойи давомида “103” хизматига келиб тушган чақириқлар сонидан ҳам билиш мумкин.

Жорий йил январь-март ойларида “Тез тиббий ёрдам”га мамлакатимиз бўйича мурожаат қилганлар сони жами 159 минг 452 тани ташкил этди, - дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиали директори П.Пирлепесов - Жумладан, бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 75 минг 249 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек сурункали касалликлар - 1069 минг та ва туғуруқлар - 4 минг 171 тани ташкил қилди.

Энг кўп мурожаатлар:
🚑

🚑 Хўжайли туманида - 11938
🚑 Қунғирот туманида - 11272
🚑 Амударё туманида - 12 730
🚑 Беруний туманида - 15866
🚑 Тўрткул туманида - 14624 та чақирув қайд этилган.

“Тез тиббий ёрдам” хизматига энг кам чақириқ


🚑 Бозатау туманида (1529та),
🚑 Мойнақ туманида (3380 та),
🚑 Қанлыкул туманида (3526 та)
🚑 Тахтакўпир туманида 3030 та
кузатилди.

Маълумот учун; ўтган 2023 йилнинг айни шу даврида тез тиббий ёрдам хизматига жами 153 минг 048 та чақириқ келиб тушган эди.



“Тез тиббий ёрдам” тизимида аҳолига нечта реанимобил хизмат кўрсатмоқда ?

🏥 Жаҳон тажрибасида тез тиббий ёрдам хизматидаги автотранспорт воситаларидан фойдаланиш муддати ўртача 5-8 йилни ташкил этади. Юртимизда ҳам 8 йилдан ошган ана шундай автомашиналарни янгилаш белгиланган.

🏥 Хусусан, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “103” хизматида эскирган автоуловларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чоралари кўриляпти.

♻️ Айтиш керак, бундан 6-7 йил аввал “Тез тиббий ёрдам”да жами 152 та автомашина бор эди.

2024 йилнинг айни даврига келиб эса 175 та автотранспорт воситаси аҳолига сифатли хизмат кўрсатяпти.

Жумладан, 2021 йил "103"да "B" тоифали 8 та реанимобил бўлган бўлса, бугунги кунда бундай автоуловлар сони 11 тани ташкил этмоқда. 🚑


Уларнинг: 7 таси "Hyundai";
1 таси "Toyota";
3 та "Nissan" каби замонавий автотранспорт воситаларидир.


🩺 Мазкур автомашиналарнинг қулайлиги шундаки, уларда тезкор реанимация ва йўл-йўлакай жарроҳлик амалиёти ўтказиш имкони мавжуд. Замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган ушбу автоуловлар халқаро талабларга тўла мос келиб, унинг ички қисми бемор ва тиббий бригада ходимларининг қулай жойлашиши имконини беради.

‼️ Маълумот ўрнида ўтган 2023 йил Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки 45 та, жорий йил февраль ва март ойларида яна 11 та А тоифали
“Volkswagen Caddy” автоуловлари билан янгиланди.


Натижада бугунга келиб, тизимда бундай автотранспорт воситалари сони 80 дан ошди.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

@qrdssm


❗️ССВ: Ўзбекистонда илк бор патронаж доялари халқаро стандартлар асосида ўқитилди!

🧑🏻‍⚕️ Юртимизда тиббий бригада дояси штатлари жорий қилиниши бирламчи тизимда оналар ва болалар саломатлигини сақлаш борасидаги ишларни янада кучайтирди. Ўтган вақт мобайнида уларга зарур кўрсатмалар ва фаолиятнинг муҳим йўналишлари белгилаб берилди.

❗️Президентимизнинг 2023 йил 8 сентябрдаги “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда 2023 йил 24-25 октябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарёда жами 892 нафар тиббий бригада дояси “Соғлом оилани шакллантириш” мавзусида ўқитилди.

2023 йил 15 ноябрдан 2024 йил 13 апрелгача 4 босқичда ташкил этилган ушбу ўқувлар:
📌 Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази;
📌 Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази томонидан
🇹🇷 Туркиянинг Истанбул университети ҳамда
🇧🇾 Беларусь давлат тиббиёт коллежи билан ҳамкорликда ўтказилди.


♻️ Маълумот ўрнида патронаж доялари учун 756 кредит соатга мўлжалланган ўқитиш дастурининг:

🕰 144 соати режа асосида бюджет маблағлари ҳисобидан ишдан ажралган ҳолда амалга оширилди.

🕰 Мустақил амалиётнинг 576 кредит соати эса дояларнинг иш жойлар
ида ташкил этилди.

🕰 Курс якунидаги имтиҳонолди тайёрланиш ва якуний назорат учун ишдан а
жралган ҳолда 36 кредит соат ажратилди.

👩🏻‍⚕️ Айни пайтда Латвия ва Беларусь Республикасидан келган мутахассислар томонидан халқаро стандартлар асосида тайёрланган 44 нафар
маҳаллий тренер қашқадарёлик дояларни якуний синовдан ўтказмоқда.

📃 Имтиҳон натижаларига
кўра патронаж дояларига тегишли ихтисослик бўйича сертификат тақдим этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


#Чимбой_КТМП
#Сирдарё_тажрибаси

✅Хабарингиз бор, Сирдарё тажрибасини Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кенг қўллаш мақсадида вакилларимиз иштирокида Сирдарё вилоятидаги фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари Чимбой ТТБ тренинглар ўтказмоқда.

🗒Бугун тажриба улашиш жараёни Чимбой туманидаги 54 оилавий поликлиникада ўтказилди.

📈Бунда асосий эътибор маҳаллий тиббиёт ходимларининг электрон тизимлардан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилмоқда.

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Twitter


#Korrupciya_qáwipli_illet

💵Korrupciya menen baylanıslı huqıqbuzarlıqlar haqqında xabar berip atirǵan shaxslar mámleket qorǵawında boladı

❗️Bunnan basqa da, maǵlıwmatlardı joqarıda kórsetilgen tarqatpa materialdan biliwge boladı

Каналға жалғаныў 👇👇👇
@huqiqiymalimleme


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шыпакер жанында тақ турыўшы,наўқасларға жәрдем бериўши ақ қалат ийелери бул мийирбийкелер болып табылады.

Ҳәр жылы дәстүрге айланған "Ағла Мийирбийке" атамасында мийирбийкелер арасында таңлаў болып өтеди.
Ҳәзирде Республикамыз бойлап усы таңлаўдың саралаў басқышлары болып өтпекте.

ҚР Денсаўлықты сақлаў министрлиги
Мәлимлеме хызмети

@qrdssm


#Дыққат_Дағаза

Қарақалпақстан Республикасы Денсаўлықты сақлаў министрлиги тәрепинен әмелге асырылып атырған жаңалықлар ҳәм медицина тараўында Президент қарарларының орынланыўының тәмийнлениўин қадағалаў ҳәм халыққа ашық айдын көрсетў мақсетинде,Тахтакөпир районы медицина бирлеспеси ҳәм шаңарақ шыпакерлик пунктлерине медиа тур шөлкемлестириледи.

Медиа турда Тахтакөпир районы медицина бирлеспеси ҳәм райондағы шаңарақ шыпакерлик пунктлери тәрепинен пуқараларға медициналық хызмет көрсетиўдиң қалай шөлкемлестирилгени, пуқаралардың медициналық хызметтен қалай пайдаланып атырғанлығы менен жақыннан танысыў болып өтеди.

Медиа турға Республикамыздағы барлық ҒҚХ ўәкиллери ҳәм блогерлерди, мәлимлеме хызмети қәнигелерин мирәт етип қаламыз.

Ўақты: 18 апрель күни /2024 жыл
Байланыс телефонлар: +998907027397
Мәнзил: ҚР Денсаўлықты сақлаў министрлиги
И.Каримов көшеси/ 152 жай
#Саат_9_00

ҚР Денсаўлықты сақлаў министрлиги
Мәлимлеме хызмети

@qrdssm


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📌 Бугун “O‘zekspomarkaz” МККда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа қатор вазирлик ва агентликларнинг расмий кўмагида “Соғлиқни сақлаш — TIHE 2024” 28-Тошкент халқаро тиббиёт кўргазмаси ўз ишини бошлади.

🔹 Ушбу етакчи кўргазма Ўзбекистон тиббиёт жамоатчилиги учун муҳим воқеа ҳисобланади. Бу даволаш ва реабилитация учун замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва технологиялар намойиш этиладиган нуфузли профессионал платформадир.

❗️Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров кўргазмада бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолияти билан яқиндан танишди.

📹 Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада кўришингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


❗️TIHE 2024 — тиббиёт ривожи учун инновацион майдон

✅ Бугун “O‘zekspomarkaz” да Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа қатор вазирлик ва агентликлар ҳамкорлигида “Соғлиқни сақлаш — TIHE 2024” 28-Тошкент халқаро тиббиёт кўргазмаси ўз ишини бошлади.

🔹 Ушбу анъанавий кўргазмада замонавий асбоб-ускуналар, технологиялар, илғор даволаш ва диагностика усуллари тақдим этилмоқда.

🌐 “TIHE 2024”да рекорд миқдордаги экспонентлар рўйхатга олинган бўлиб, кўргазма бирданига 4 та павильонда бўлиб ўтмоқда. Унда 21 мамлакатдан 310 та компания иштирок этяпти. Уларнинг 154 таси Хитой компанияларидир.

📊 Бу йил доимий иштирокчилар билан бир қаторда АҚШ, Корея Республикаси, Италия, Германия, Туркия, Миср каби давлатлардан дебютантлар ҳам мавжуд бўлиб, улар қатнашчилар умумий сонининг 54 фоизини ташкил этади.

🔬 Компаниялар ташриф буюрувчиларга лаборатория, клиника ва шифохоналар учун замонавий ечимлар, диагностика ва даволаш учун тиббий асбоб-ускуналарнинг кенг ассортименти, тегишли маҳсулотлар, стоматологик амалиёт ускуналари ва фармацевтика соҳасидаги янги ишланмаларни тақдим этмоқда.

📑 Кўргазма доирасида илмий-амалий семинарлар ўтказилиб, унда болалар саломатлиги, гинекология ва акушерлик, косметология, онкология, травматология ва ортопедия соҳасидаги мутахассислар мулоқоти ташкиллаштирилади.

💊 Бу йилги кўргазманинг асосий тенденцияларидан бири маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқариш тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга, шунингдек, бу йўналишдаги саноатда илғор технологияларни жорий этишга қаратилган. Алоҳида павильонда 13 мамлакатдан 60 дан ортиқ компаниялар бу соҳа учун энг сўнгги ишланмалар, ускуналар, хом ашё ва технологиялар, тайёр дори-дармонларни тақдим этмоқда.

🟢 Кўргазмада 50 дан ортиқ маҳаллий компаниялар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ютуқлари ва янгиликларини намойиш этмоқда, бу эса уларнинг чет эллик иштирокчилар билан рақобатлашишга лойиқ эканлигидан далолат. Улар стоматология ускуналари, шифохоналар ва клиникалар учун мебел ва жиҳозлар, дори-дармонлар, тоза хоналар, фармацевтика, диагностика, офтальмология, физиотерапия ва реабилитация, лаборатория, рентген ускуналари кабиларни намойиш эмоқда. Маҳаллий компаниялар сонининг кўпайиши маҳсулот сифатининг юқори даражаси ва ушбу компанияларнинг жаҳон миқёсида ўз манфаатларини муваффақиятли ҳимоя қилиш қобилиятидан дарак беради.

❗️Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчиси Асилбек Худаяров кўргазмада бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолияти билан танишди, уларнинг хорижий компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатишини ҳамда шу орқали хорижга экспорт салоҳияти оширилишини қўллаб-қувватлади. Юртимизда тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, касалликларни ташхислаш ва даволашнинг илғор усулларини кенг жорий этишга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

🗓 Кўргазма 18 апрелгача давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Siz elektron sigaretalarni sotilishini taqiqlaydigan qonunni qo'llab-quvvatlaysizmi?🤔🚭☢️ ____________ Поддерживаете ли вы закон о запрете продажи электронных сигарет?🤔🚭☢️
So‘rovnoma
  •   Ha / Да✅
  •   Yoʻq / Нет❌
  •   Bilmayman / Не знаю😅
318 ta ovoz


Сувчечак касаллигини даволашда қўлланиладиган воситалар

@qrdssm


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
У.Халмуратов атындағы Республикалық емлеўханада-Германиялы эдоскопист шыпакер пуқараларды медициналық тексериўден өткерип атыр.

https://qrdsm.uz/1034.html

@qrdssm


#ОАВ_биз_ҳақимизда

❓Давлат тиббий суғуртаси тизимининг ўзига хос жиҳатлари, афзалликлари ҳамда қулайликлари нималардан иборат?
❓Давлат тиббий суғуртаси тизимини мақсади нима?
❓Кафолатланган пакет нима?
❓Реимбурсация дастури ва унинг аҳолига қулайлиги нимада?
❓Давлат тиббий суғуртаси тизими Ўзбекистонни қайси ҳудудларида жорий этилди? Бу борада қандай ишлар амалга оширилди?

➡️ Вакилларимиз Б.Мўминов, С.Шоева, О.Сафаров ва А.Бекмуратовлар шу ва бошқа долзарб саволларга "Тошкент" телеканалида эфирга узатилган "Янги тараққиёт даври" кўрсатувининг навбатдаги сонида батафсил жавоб берди.

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Twitter


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Буни билишингиз керак!

👓 Кўз тўр пардасининг
макулодистрофияси дунё бўйлаб кекса одамларда марказий кўриш кескинлигини йўқотишнинг кенг тарқалган сабабларидан бири ҳисобланади.

📌 Бунда беморга оппоқ
деворда ҳам доғ бордек ва тўғри чизиқ қийшиқ бўлиб кўринади. Ушбу касалликнинг олдини олиш учун эса 40 ёшдан сўнг мунтазам офтальмолог кўригидан ўтиб туриш лозим.

👩🏻‍⚕️ Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси шифокори Мавжуда Жунадуллаева хасталикнинг аломатлари, турлари ҳақида маълумот бериб, ўз тавсиялари билан бўлишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook
| Instagram



16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.