“МАЪНАВИЯТ-ТАРБИЯ АСОСИДИР”
Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 15 февраль куни Тўрткўл туман прокуратураси ташаббуси билан Отажон Худойшукуров номидаги маданият марказида туман маданият бўлими ва халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда “Маънавият-тарбия асосидир” мавзусида театрлаштирилган томоша дастури ташкил қилинди.
Дастурда А.Дурдиев номидаги маданият ҳаваскор санъаткорлари ижросида “Қилмиш-қидирмиш” мавзусида қўғирчоқ театри намойиш этилди.
Шунингдек, мактаб ёшлари жамоасидан таркиб топган ҳаваскор актёрлар иштирокида Нормурод Раҳмоннинг “Надомат” спектакли ва Қ.Нурумбетов номли маданият маркази драма тўгараги репертуаридаги “Саргардонлик ёҳуд сўнгги пушаймон” номли спектакли намойиш қилинди.
Тадбир якунида томоша дастурида фаоли қатнашган ёшлар ва санъаткорлар туман прокуратураси ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.