platforma.uz dan repost
Перевални тўсиш кимга керак бўлиб қолди?
Айтамиз ҳам, қайтамиз ҳам қабилида иш тутиш... Президент топшириғи билан республика бўйича ўнлаб кераксиз постлар олиб ташланганида ҳаммамиз қувонгандик. Қолганларида ҳам паспорт текширувидек даҳмазаларга чек қўйилди.
Бундай асаббузарликлар, айниқса, водийликларни зада қилиб юборганди ўзиям. Худо кўрсатмасин, паспортингиз уйда қолиб кетса борми, таксидан туширилардингиз-у, ортга қайтариб юборилардингиз. Бунга ўзим кўп гувоҳ бўлганман.
Аммо уч йил ўтар-ўтмас яна эски ҳаммом, эски тос. Яқинда водийга бориб келдим, перевалдаги пост яна "строгий"лашибди. Унинг олдида машиналарнинг «пробкаси» пайдо бўлибди.
Энди илгаригидек йўловчиларни эмас, шофёрларни текширишяпти...
Қизиқ! Олдин йўловчиларни текширишарди. Шофёрдан кимсан, нимасан, ҳужжатинг борми, деб деярли сўрашмасди. Энди эса йўловчилар билан ишлари йўқ. Али Хўжа, Хўжа Али-ку!
Давлат раҳбарига "хўп бўлади" дейишса-да, постдагиларнинг билгани билган экан-да...
Каналимизга уланиш 👇👇👇
@platformauzb