Чегарага ҳужум:
Тасодифми, фитнами ёки хиёнат?..
Тожикистон оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларда айтилишича, дастлабки тергов-суриштирув маълумотларига кўра, Тожикистоннинг "Ишкобод" чегара заставасига ҳужум қилган жангарилар чегарани 3 ноябрь куни Афғонистон орқали кесиб ўтган.
6 ноябрь, яъни айнан Тожикистон конституцияси қабул қилинган сана -- умумхалқ байрами куни чегарачиларга ҳужум уюштиришган. Бу пайтда Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Европанинг бир қатор мамлакатлари бўйлаб расмий ташрифларини амалга ошираётган эди.
Мазкур воқеаларнинг айнан эртага Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик идоралари ва махсус хизматлари раҳбарлари мажлиси арафасида содир этилгани бир қатор ОАВлар томонидан турлича талқин этилмоқда. Бу воқеа 7 ноябрдаги муҳим учрашув учун махсус сценарийлаштирилган бўлиши мумкин, деган тахминлар ҳам йўқ эмас.
Қизиғи, мазкур ҳодисага ҳозирча Эмомали Раҳмон бирор муносабат билдирмади.
@Qurama24