HARBIY PROKURATURA


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokuraturasi rasmiy sahifasi ✅
📲 (77)-040-1007
👉 facebook.com/harbiyprokuratura
🌐 harbiy.prokuratura.uz
⏯️ youtube.com/@harbiyprokuratura

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон олий даражадаги учрашувлар якунларини юксак баҳоладилар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқдилар.

Президенты Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Таджикистана Эмомали Рахмон по итогам переговоров на высшем уровне выступили с заявлениями для представителей средств массовой информации.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #brifing

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси биносида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Бош прокуратура ҳамда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ҳамкорликда прокуратура органлари ходимлари учун махсус ташкил этилган “Прокуратура ходимларининг ижтимоий тармоқларда фуқаролар билан ишлаш кўникмаларини ошириш ва медиасаводхонлик масалалари” мавзусидаги тренинг ўз ишини бошлади.

Тадбир бошида Бош прокурор ўринбосари С.Артикова, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координаторининг лойиҳалар бўйича халқаро маслаҳатчиси С.Сизов ҳамда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Г.Бабаджановалар кириш сўзи билан очиб, тренинг иштирокчиларига фаолиятларида зарур бўлган янги билим ва кўникмаларни шакллантиришга, касбий маҳорат ва дунёқарашларини оширишга ҳамда иш юритишда замонавий усулларни татбиқ этишларида кўмак бўлишини таъкидлаб ўтдилар.

Таъкидлаш лозимки, икки кунлик тренинг давомида тажрибали мутахассис ҳамда медиатренерлар томонидан янги оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларининг фаолиятига қандай таъсир кўрсатиши, ижтимоий тармоқлар учун контент тайёрлаш технологияси: форматлар ва матн услуби, визуализация технологиялари ёрдамида материалларни бойитиш, ОАВда ва ижтимоий тармоқларда киберхавфсизлик муаммолари, прокуратура органлари фаолиятига оид материалларни аудитория учун қизиқарли тайёрлаш, креатив ёндашувлар ишлаб чиқиш бўйича гуруҳларда ишлаш, кибербуллинг: онлайн буллингнинг янги шакллари ва уларга қарши курашишнинг замонавий усуллари, ОАВ вакиллари билан боғлиқ ижтимоий муносабатларда эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий қоидалар, рақамли социализация: ижтимоий тармоқларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар имиджига таъсири, сунъий интеллект: ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналишда янги имкониятлар ва чақириқлар каби қизғин мавзуларда маърузалар қилинади.

Қайд этиш жоизки, ҳар бир маъруза сўнгида кўтарилган мавзу юзасидан жонли савол-жавоб ўтказилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга экспертлар батафсил жавоб бермоқдалар.

Эртага семинар-тренинг ўз ишини давом эттиради.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

TTelegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Veb-sayt







6 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.