tasniym.uz


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё...

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


​​Хушхабар

📜Арабик.уз телеграм канали фойдаланувчилари адади 30 мингдан ортди

Алҳамдулиллаҳи роббил аламийн, вассолату вассаламу ъала расулиллаҳ. Амма баъд.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, arabicuz канали фойдаланувчилари, илм толиблари, руҳиятига таскин излаган, ҳикматларга кўнгил қўйган дўстлар, юртдошлар!

“Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил”. Наҳл сураси, 125 – оят.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳикматли калима худди мўминнинг йўқотган нарсаси каби, мўмин уни қаерда топса ҳам, ҳақлироқдир», деганлар». Ибн Можа ривояти.

2021 йилнинг 4 январ куни телеграмдаги arabicuz каналимиз фойдаланувчилари сони 30 мингдан ортди. Бирга эканингиз учун бош муҳаррир, веб-дастурчилар, саҳифа масъуллари ҳамда муҳаррирдан иборат ижодий жамоамиз номидан барчангизга ташаккур билдирамиз.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло илмингизни зиёда этсин, дунё ва охират яхшиликларига йўлласин ва Ўзи рози бўладиган бандалари қаторига қўшсин!

Араб тилини ўрганиш учун услубий қўлланмалари билан танилган arabic.uz сайти 2008 йил, 8 ноябрда илк фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, ўтган йиллар мобайнида минглаб ўқувчилар қалбидан чуқур жой олгандир.

arabic.uz сайти 2003 йилда етук аллома, муҳаддис, фақиҳ, Ислом оламининг йирик намояндаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ томонидан асос солинган islom.uz портали таркибига кирувчи сайтлардан саналади.

Телеграмда яна қўшимча равишда @arabicuz_nahv канали ҳам ташкил этилган бўлиб, унда араб тилидан наҳв-сарфга оид адабиётлар ва дарсликлар билан таништириб келади ва 10 мингдан ортиқ фойдаланувчига эга.

Фейсбукдаги www.facebook.com/groups/arabic.uz/ саҳифасида 7 мингдан ортиқ фойдаланувчи доимий равишда ҳикматлар билан танишиб борадилар.

Инстаграмда ҳикматлар канали www.instagram.com/arabicuz/ 28 мингдан ортиқ кузатувчига эга экани кўплаб билим талабидаги яқинларимизга манзур бўлаётгани далили дея умид этамиз.

Бундан ташқари, твиттер, вконтакте каби ижтимоий тармоқларда ҳам ўзининг минглаб аъзоларига эга @arabicuz 2012 йилдан фаолият юритиб келади. Play marketda 20 га яқин “Ҳикматлар - саодатга етаклар” иловалари жойлаштирилган.

Шунингдек, ҳозирга қадар arabicuz ҳикматлари асосида “Саодатга етакловчи ҳикматлар” номи остида чоп этилган иккита китоби аллақачон билимга интилган азизларимизнинг севимли китоблари қаторидан жой олиб улгурган десак, муболаға бўлмас.

Сайтнинг бош муҳаррири араб тили ва грамматикасига оид қўлланмалар муаллифи, @hadisislomuz канали раҳбари, @grandtalim араб тили устози Анвар Аҳмаддир.

Устоз араб тили соҳасида 2003 йилдан бери фаолият кўрсатиб, айни дамда ҳам кўплаб илмий ишлар, таржима асарларни нашрга тайёрлаш устида иш олиб бормоқда.

Бобур Аҳмад.
@arabicuz
@grandtalim


GRAND TA'LIM dan repost
Руҳият
#hikmatlidunyо

📝 Илм музокараси билан отган тонг

Заҳабий "Тазкиратул-ҳуффоз" китобида Абдуллоҳ ибни Муборак ҳақида қуйидаги сўзларни келтиради: Алий ибн Ҳасан Шақиқ айтади: "Мен бир куни совуқ кечада масжиддан чиқиб кетаётганимда Абдуллоҳ ибни Муборак билан эшик олдида туриб қолдим. У менга ёдига келган бир ҳадисни айтиб берди ва мен ҳам унга ёдимга келган бир ҳадисни айтдим. Шу аснода бир-биримизга ҳадис айтавердик. Бир вақт муаззин келиб, бомдодга азон айтди".

Шайх Aбдулфаттоҳ Aбу Ғудда раҳматуллоҳи алайҳнинг «Саҳифалар» китобидан.

Facebook | Instagram | Telegram |


GRAND TA'LIM dan repost
Руҳият...
#hikmatlidunyо

1. Онажоним...
2. Отажоним...

Токи мана шу икки қўнғироққа жавоб қилиш имкони бўлиб турган экан, сиз ер юзидаги улкан неъматга эга бўлиб турган кўплаб инсонлардан бирисиз...

Facebook | Instagram | Telegram


GRAND TA'LIM dan repost
​​Йил якунидаги ўйлар

🔰“Аллоҳнинг ўзи нажот берур...»
#ruhiyat

Ассалому алайкум азиз юртдошим! Тонгга етказганига шукр. Яхши дам олиб уйғондингизми? Оилангиз, фарзандларингиз саломатми? Бошланаётган ҳафта сиз учун янгилик ва хушхабарларга, шодлик онларига тўла ўтсин.

2020 йилнинг охирги кунлари. Бу йил инсоният тарихига пандемия сабаб улкан йўқотишлар, жиддий ўзгаришлар, шунингдек, дунё ҳаёти бир маромда ўзгармасдан давом этиб бораверади деган тасаввурлар нотўғри эканини билдирган йил сифатида тарихга кирмоқда. "Қачон Аллоҳ бирон қавмга ёмонлик – бало юборишни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмас ва улар учун ундан ўзга ҳоким йўқдир". (Раъд сураси, 11-оят).

🔖 Инсоният ўзи учун кашф этган ҳақиқатлардан бири шу бўлдики: “Вақти соати келади ва бу нарса (коронавирус- COVID-19) оддийгина вирус бўлиб қолади, Аллоҳнинг изни билан табиий ҳолига қайтади. Лекин бўлиб ўтган ҳодисалар инсоният учун буюк дарс бўлиб қолаверади. (Бу дарслардан бири шулки,) дунё қай даражада ривожланиб, тараққий топиб кетган бўлмасин, Аллоҳ таоло (агар истаса) биттагина кичик бактерияча билан ҳам бутун коинотни ҳалок қилишга қодирлигини намоёнидир. "Ахир улар ўзларини яратган Зот — Аллоҳ куч-қувватда улардан Зўрроқ эканини билмадиларми?!". (Фуссилат сураси, 15-оят.) @arabicuz

Ҳар биримизни сергакликка чорлаган, ҳаётнинг қадрини англатган, саломатлик, тинч ва сокин ҳаёт, яқинларимиз, фарзандларимиз шодлиги, кулгуси қанчалар улкан неъмат эканин англатган Зот Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсин. “Айтинг: «Сизларга у (бало)лардан ҳам, барча ғамлардан ҳам Аллоҳнинг ўзи нажот берур...» (Анъом сураси, 64-оят).

Эрталабдан ҳалол ризқ талабида отланаркансиз, ишларингизга унум берсин. Ўз фазли ила яхшиликларга йўлласин, яхшиларга йўлдош қилсин. Ёмонликлардан асрасин, ёмонлардан узоқ қилсин. Омон бўлинг!

Бобур Аҳмад.

Facebook | Instagram | Telegram


GRAND TA'LIM dan repost
​​Тарихлар, халқлар

⏳Араб давлатларининг номланишлари
#buajibdunyo

Сурия: маъноси, юнончада “қуёш” сўзини англатади. Ўша ерларда истиқомат қилган сурёний арамийларга ҳам нисбат берилади.

Уммон: Маъносида баъзилар ихтилоф қилишади. Баъзилар, Уммон Қаҳтоний қабиласига нисбат беришса, яна баъзилар Уммон ибн Сабаъ ибн Яғсон ибн Иброҳимга нисбат беришади.

Судан: Маъноси, Судан - Суд юрти, яъни “ҳабашлар юрти” деган маънолар ҳам берилади. Айнан бу ҳудуд араблар ва африкалик қора танли аҳоли кесишадиган жой бўлган.

Урдун-Иордания: Ўрдун (Иордан) дарёсига нисбат берилади.

Жазоир: Маъноси, “ороллар”ни англатади. Усмонийлар томонидан аталган бўлиб, атрофлари баланд ва қулай жойлашган ўлка деган маъноларда ҳам ифодаланади.

Тунис: маъноси, у ерда яшаган инсонларнинг хушмуомалалик ва меҳмондўстликлари билан танилганларига ҳам нисбат беришади.

Лубнон- Ливан: Маъноси, “Оқ тоғ ёки тошлари оқиш рангли тоғли жой”.

Мағриб- Марокаш: Маъноси, “кунботар жой, қуёш ботувчи макон”.

Либия- Ливия: маъноси, ўша маконда яшаган лийбу қабиласига нисбат берилади.

Саудия Арабистони: Маъноси, Оли Сауд - подшоҳлар сулоласига нисбат бериб номланган.

Кувайт: Маъноси, кичрайтирма даражада ифодаланиб, “қалъа”, “қўрғон-шаҳарча” маъноларини билдиради.

Миср: Маъноси, ушбу ерда яшаган Нуҳ алайҳиссалом авлодидан бўлган Мисроим ибн Бинсор ибн Ҳом ибн Нуҳга нисбат берилади.

Баҳрайн: Маъноси, шўр денгиз ва чучук сувли булоқларга нисбат бериб аталган.

Фаластин: маъноси, Филистия сўзидан келиб чиқиб, ушбу маконда истиқомат қилган Фаластир қавмига нисбат бериб номланган.

Ироқ: Маъноси, “қирғоқ” ёки “соҳилбўйи”дир.
Яман: Маъноси, “хайр ва барака”деган маъноларни ифодалайди.

“Муъжаму маъанил асмаи” китобидан.
Бобур Аҳмад таржимаси.

@arabicuz
Facebook | Instagram | Telegram


GRAND TA'LIM dan repost
Тарихдаги буюклар...

🔰Имом Табарий: Қирқ йил давомида кунига қирқ варақдан асар ёзган олим
#ruhiyat

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер юзида уламолар худди еру сувнинг қоронғулигида йўл топишга ёрдам берувчи йўлчи юлдузга ўхшайди. Юлдузлар ғойиб бўлганда йўловчилар адаша бошлайдилар», дея марҳамат қилганлар.

Ҳадиси шарифда таърифи келган ана шундай йўлчи юлдузлардан бири билан қисқача танишсак.
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарийнинг тафсир китоблари ичида энг мўътабарларидан саналувчи “Тафсири Табарий” асари ва “Мусулмон тарихчилигининг отаси” унвонига сазовор этган “Тарихи Табарий” номи билан машҳур асарлари орқали танимаган илм толиблари кам топилади.

батафсил...


GRAND TA'LIM dan repost
​​Бугун жума

🔰 “Албатта, бунда кўзи борлар учун ибрат бордир”
#ruhiyat

Ассалому алайкум азиз юртдошим! Тонгга етказганига шукр. Жума баракотли ва файзли ўтсин.
2020 йилнинг якунланишига 20 кунча вақт қолди. Бу йил олам аҳлига улкан йўқотишлар, машаққатли синов ва уқубатлар йили бўлиб келди.

Аслида инсоният тарихи давомида бу каби кунларни кўплаб бошидан кечирган ва бундай синовлар янгилик бўлмасада, сизу биз кўраётганимиз, бизнинг ҳаётимизда, ён- веримизда содир бўлаётгани билан ҳар биримизнинг хотираларимизда муҳрланиб қолади. Тарихга ҳам шундай битилади.

“Аллоҳ кеча ва кундузни айлантириб турур. Албатта, бунда кўзи борлар учун ибрат бордир”, (Нур сураси, 44-оят).

Йил давомида энг кўп ишлатилган сўзлар ҳам коронавирус, ижтимоий масофаланиш, карантин бўлди, чамамда. Юртимизда ҳам март ойининг ўрталарида коронавирус пандемиясидан сақланиш мақсадида карантин ва чекловлар жорий этилди.

Алҳамдулиллаҳ, тавсия этилган сабаблар ушланди, тиббий, ижтимоий ва иқтисодий чоралар имкон қадар кўрилди. Деярли август ойининг ўрталаригача давом этган карантин чекловлари аста - секин юмшатиб борилди, иқтисодиёт бирмунча тикланди. Таълим изга тушди, ўқув муассасалари очилди, болажонлар мактабга қайтишди.

Бу оғир ва синовли кунларда меҳнат қилган, халқ ташвишида елкадош бўлган, елиб-югурган барча инсонларга ташаккурларимиз.

Юртнинг раҳбаридан бошлаб барча соҳа ва касб ходимлари хоссатан, шифокорлар жонбозлик кўрсатишди, холис ва мардона курашишди. Аллоҳ улардан рози бўлсин, ҳидоятида этсин, яхшиликларга муваффақ қилсин.

Расмий хабарларда маълум қилинишича, ушбу дард оқибатида ҳозиргача 611 юртдошимиз вафот этди... Улар яқинларимиз, қўшнимиз, қай биримизнидир қариндошимиз эди... Аллоҳ барчаларини раҳматига олсин, савобли амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин, ортларидан қолган яқинларига сабр берсин.

Айни дамда нисбатан вақтлироқ бошланган қишнинг совуқ кунлари ўзига яраша машаққатлар билан кечмоқда. Юртдошларимизга бу дамларда уйларида иссиқлик бўлишини, хонадонларида ёруғлик бўлишини тилаймиз. Шу билан бирга қалбларида ҳам розилик, ҳидоят ва иймон ҳарорати ҳамиша турсин.

Шу кеча кундузда дунё бўйлаб яна касаллик авж ола бошлагани, ғарб мамлакатларида айниқса, кўплаб чекловлар кучайтирилгани, беморлар сони ортиб, вафот этаётганлар сони ҳам ортаётгани ҳаммани ташвишга солмоқда, хавотирга қўймоқда. “Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир”, (Оли Имрон сураси, 189-оят).

Охирги сўзимиз: Дардмандларга шифо берсин, мусибатда турганларга кушойиш берсин. Меҳрибон Аллоҳ юртимиздан, бутун дунё халқларидан синовларини кўтарсин, Ўзининг фазлига олсин. Сизга, оилангиз ва яқинларингизга мустаҳкам имон, офият ва хотиржамлик тилаймиз. Омон бўлинг!

Бобур Аҳмад.

Facebook | Instagram | Telegram


GRAND TA'LIM dan repost
Тарих ибрати

Илм ёзишда аёллар матонати
#ruhiyat

✍️Тарихда яшаб ўтган Хадийжа Амудий исмли аёл имом Камолиддин Дамийрийнинг “Нажмул ваҳҳаж фий шарҳил Минҳаж” китобини қоғозга кўчирган. Китоб 10 мужалладдан иборат. У: “Агар бирор сўз тушиб қолганини топсангиз, мени маъзур тутинглар, чунки уни болам эмизикли пайтида ёзганман”, деб айтган.

Муртазо Зубайдийнинг “Тожул арус мин жаваҳирил қомус” китобидан.

✍️Яна бир аёл Марям Абдулқодир Абу Наср Жавҳарийнинг машҳур “Сиҳоҳул Жавҳарий-(Тожул луғоти ва сиҳоҳил арабиййя)” китобини қоғозга кўчирган. У 6 мужалладдир. Аёл: “Ким, мен ёзган нусхадан хато топса, маъзур тутишини сўрайман. Чунки ўнг қўлимда ёзиб, чап қўлимда бешик тебратганман”, деб айтган.

“Хаттул арабий” китобидан.

@arabicuz
Facebook | Instagram | Telegram


GRAND TA'LIM dan repost
Фойдали сўзлар
#ruhiyat

📗Фарзандлар - келажак кишиларидир. Улар шундай бойликки, ернинг хазиналари уларнинг ёнида арзимас бўлиб қолади.

Чунки,, уларсиз ердаги бойликларнинг ҳеч қандай қиймати йўқдир.

@arabicuz
@grandtalim


GRAND TA'LIM dan repost
Фойдали сўзлар
#ruhiyat

📗Таълим беришда билишингиз керак бўлган учта нарса бор. Булар: ўргатаётган мавзуингиз, уни кимга ўргатаётганингиз ва ўз дарсингизни қай тарзда нафис ва осон тақдим эта олишингиз.

Когда преподаешь, нужно знать три вещи: свой предмет, кому ты его преподаешь и то, как преподать свой материал элегантно.

Facebook | Instagram | Telegram |


GRAND TA'LIM dan repost
Фойдали сўзлар
#ruhiyat

📗Муаллимлар (илм учун) эшикни очиб беришади, лекин ичкарига ўзингиз киришингиз керак.

Teachers open the door, but you must enter by yourself.

Учителя открывают дверь, но зайти вы должны сами.

Facebook | Instagram | Telegram |


GRAND TA'LIM dan repost
Ибратли дунё

🔰Яхшиликларни паст санаманг
#ruhiyat

Кекса бир аёл автобусга минди. Аммо ўтиришга бўш ўриндиқ топа олмади. Бир киши онахонга эҳтиром кўрсатиб, ўрнини бўшатиб берди. Аёл раҳмат айтиб, “Илоҳим, сенга ҳар йили ҳажга бориш насиб этсин”, дея уни дуо қилди.

Жой берган одам кейинчалик айтади: “Онахоннинг ўша дуосидан сўнг, тўққиз марта ҳаж қилдим. Ўртаҳол, камбағал инсон бўлсамда, Меҳрибон Аллоҳ бу улуғ амални қайта ва қайта адо этишни муяссар этди”.

Зеро, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...” деганлар. Имом Муслим ривояти.

Facebook | Instagram | Telegram |


GRAND TA'LIM dan repost
Фойдали сўзлар
#ruhiyat

📗 Инсониятнинг бутун ҳаёти доимий равишда китобга ўрнашиб, жойлашиб борган: элатлар, қабилалар, одамлар, давлатлар (ер юзидан) ғойиб бўлиб, йўқ бўлиб кетдилар, аммо китоб (ва унда битилган тарих) қолаверди.

Александр Герцен.

Вся жизнь человечества последовательно оседала в книге: племена, люди, государства исчезали, а книга оставалась.

Facebook | Instagram | Telegram


GRAND TA'LIM dan repost
Фойдали сўзлар
#ruhiyat

📗Яхши ёзилган китоб - асар муаллифи томонидан инсониятга мерос қолдирилган ҳадядир.

Жозеф Аддисон.

Хорошая книга — это подарок, завещанный автором человеческому роду.

@grandtalim


GRAND TA'LIM dan repost
Фойдали сўзлар

🔰Вақт қадри
#ruhiyat

Имом Ғаззолий «Бидоятул ҳидоя» номли китобларида қуйидагиларни айтадилар:

“Вақтинг – ҳаётинг, умрингдир. Умринг сармоянгдир. Ўша билан тижорат қиласан. У билан Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги абадий неъмат (жаннат)га етасан.

Ҳар бир олаётган нафасинг асли гавҳардир. Лекин унинг бадали, эвази бўлмаса у ўз қийматини йўқотади. Вақтинг ўтар экан, у энди асло ортга қайтмайди.

Сен, ҳар куни мол-дунёси зиёда бўлаётгани билан шод бўлаётган, аслида у билан бирга умри қисқариб бораётган нодонлардан бўлмагин.

Умрнинг қисқариши эвазига мол-дунёнинг кўпайишида нима хайр бор?!

Унинг ўрнига илм ва амалнинг кўпайиши сени шод қилсин. Чунки бу иккиси сенга дўст бўлиб, оиланг, мол-мулкинг, фарзандларинг ва дўстларинг сени тарк қилган чоғда, қабрда ҳам сени рафиқинг, ҳамроҳинг бўладилар.

@arabicuz
@grandtalim


GRAND TA'LIM dan repost
Фойдали сўзлар...
#hikmatlidunyo

⏳Тарих - энг ёмон ўқувчиларга эга энг яхши устоздир.

Индира Ганди, давлат арбоби.

История- самый лучший учитель, у которого самые плохие ученики.

Facebook | Instagram | Telegram


GRAND TA'LIM dan repost
​​Илм ва устозлар

🔰Буюкларда муаллим ҳурмати
#ruhiyat

🔸Имом Нававий айтадилар:
“Ўқувчи муаллимига итоаткор ва ройиш бўлиши, унинг сўзига қулоқ солиб, ўз ишларида у билан маслаҳатлашиб туриши ва оқил бемор самимий ва моҳир табиб сўзини қабул қилганидек, у ҳам ўз муаллимининг сўзини қабул қилмоғи лозим. Шунингдек, муаллимига эҳтиром кўзи билан боқиши, унинг ўз ишида комил иқтидор ва малака соҳиби эканлиги ва бошқа устозлардан устунлигига ишониши лозим. Ана шунда ундан манфаат олиши осон бўлади”.

🔸Имом Нававий «Ал-мажмуъ»да ёзишича, улуғлардан бирлари ҳар сафар муаллимининг ҳузурига кетаётганида етим-есирларга садақа ва хайр-эҳсон қилар экан. Сўнг қўлларини дуога очиб: «Илоҳо, муаллимимнинг айбини мендан яширгин! Ва унинг баракасидан мени маҳрум қилмагин!» дея илтижо қилар экан.

🔸Машҳур аллома Бурҳониддин Марғиноний шундай ҳикоя қиладилар:
“Бир куни Бухоро олимларидан бири илм даргоҳида шогирдларига дарс бериб ўтирар экан, дарс асносида гоҳ-гоҳ ўрнидан туриб, сўнг яна қайта ўтирарди. Бу ҳол бир неча бор қайтарилгандан сўнг, шогирдлари бунинг сабабини сўрашди. У зот: “Устозимнинг кичик ёшли ўғли болалар билан кўчада ўйнаб юрибди, гоҳида эшик олдига келяпти, ҳар келганида устозимга ҳурмат ўлароқ ўрнимдан туряпман”, деб жавоб берди”.

Райҳона. @muslimaatuz

Facebook | Instagram | Telegram


GRAND TA'LIM dan repost
Фойдали сўзлар...
#hikmatlidunyo

📚 Китоблар - вақт тўлқинлари оша сайр этиб, ўзидаги қимматбаҳо илм юкларини авлодлардан авлодларга эҳтиёткорлик ила элтиб юрувчи тафаккур кемаларидир.

Френсис Бекон, инглиз файласуфи. тарихчи.

Книги — корабли мысли, странствующие по волнам времени и бережно несущие свой драгоценный груз от поколения к поколению.

Facebook | Instagram | Telegram


GRAND TA'LIM dan repost
Фойдали сўзлар...
#hikmatlidunyo

📜Қадимда, Ироқда кимки бирон илмий китобни араб тилига ўгиришга қодир бўлса, унга ўша китобнинг вазнича олтин билан қалам ҳақи тўланган.

Бундан мақсад, китоблар олтиндан ҳам афзал эканини билдириш бўлган. Бу ҳолат 7- асрдан бошлаб, то 10- асргача давом этган.

Ўша вақтда араб ва мусулмонлар китоб ўқиш бўйича энг олий кўрсаткич ва ўринда, омилик ва саводсизлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткичда бўлишган.

@arabicuz
@grandtalim


arabic.uz (hikmatlar) dan repost
7455. Бугун ўқиган энг кучли жумлам шу бўлди: “Сиз устида талашиб, қирпичоқ бўлаётган дунёга саййидимиз Одам алайҳиссалом (аслида) жазо ўлароқ туширилганлар”.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | vk

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

56

obunachilar
Kanal statistikasi