Said Komil


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Воқеъликка назар

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Аянчли ва таҳдидли статистика.

Италия:

15 февраль - 3
22 февраль -79
(бир ойдан сўнг)
15 март - 24000
22 март - 60000

Ўзбекистон:
15 март - 3
27 март - 88

Бир ойдан сўнг, 15 апрелда Ўзбекистонда қанча касал бўлиши сиз ва бизга боғлиқ.

Уйда ўтиринг.

Постни улашинг.


Шу Ватан учун жонимни бераман, деб томоқ йирганлар, уйда қойиллатиб ўтириб беринг, бўлди.


Бир миллион аҳолиси нисбатига коронавирус юқтирганлар сони бўйича вазият қуйидагича:

1) Сан Марино - 6130
2) Ватикан * - 4994
3) Андорра - 2899
4) Исландия - 2350
5) Люксембург - 2321
6) Лихтенштейн - 1469
7) Швецария - 1365
8) Италия - 1333
9) Испания - 1236
10) Гибралтар - 1039
...
Ўзбекистон - 2


Коронавирус билан касалланганлар ва уни юқтириб олган шахсларнинг бирортаси эрталаб "Мен вирус юқтириб оламан" деган ният билан ишга чиқмаган. Кимдур "битта кофе сотиб оламан", "пайнетдан пул тўлиман", "офисда жим ўтираман", "шундоқ бирровга кўриб чиқаман" деган ниятларда бўлган.

Шундай экан, бизнинг ҳар бир "бирровимиз" ва "шундоғимиз" бизга ва яқинларимизга офат келтириши мумкин.

Жим ўтирайлик.


Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу қабристон зиёратида шундай дер эдилар:

– Эй қабристон аҳли, сизга салом бўлсин.

Хотинларингиз турмуш қурдилар, мол-мулкингиз тарқатилди, уйларингизда бошқалар ўтирибди. Дунёда нима гап деб қизиқаяпсизми? Дунё сизни анча олдин унутган!


Помпейда вулқон отилганида айрим одамлар "энг яхши кўрган ишимни охирги мартта қиволай", бошқалари эса, "ҳали бу кунлар ўтиб яна эски кунларимизга қайтамиз" деб ўйлашган. Бирортаси на тавба қилган, на ибрат олган. Одатда балолар одам шу даражага чиққани учун келади. Шунинг учун у балодир.

Биз эса, ҳали карантиндан ўтиб олай "орзу ҳавасимдаги тўйни қиламиз", "яна байрам қиламиз", "томга чиқиб вижжиллатамиз", "сурнай чаламиз" деб юрибмиз.


Аллоҳдан авф ва офият сўранг

Абу Фазл Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг», дедим. «Аллоҳдан офият сўранглар», дедилар. Бир неча кун ўтиб келдим-да «Эй Аллоҳнинг Расули, менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг», дедим. «Эй Аббос, эй Расулуллоҳнинг амакиси, Аллоҳдан дунёю охират офиятини сўранг», дедилар» (Термизий ривоят қилган ва ҳасан, саҳиҳ деган).


Карантин муддати узайгани сари тинчликда исроф қилинган пулларнинг қадри билинади.

8 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

34

obunachilar
Kanal statistikasi