Salomatlik saboqlari

@salomatliksaboqlari Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Namangan viloyati sog`liqni saqlash boshqarmasining tibbiy-maslahat kanali
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
15.12.2018 03:17
reklama
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
1 816
ta obunachilar
~0
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
N/A
bir kundagi e’lonlar
N/A
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
101 ta kanal eslovlari
10 ta e’lonlar eslovlari
172 ta repostlar
Namangan24.uz| UYDA QOLING!
11 May, 16:31
NamCityNews | Uyda qoling!
Ravza.uz | Uyda qoling!
15 Apr, 15:56
Андижон 24
Tartil.uz| Uyda qoling!
Namangan Kurs +
@salomatliksaboqlari iqtibos olgan kanallari
Eslov va repostlar topilmadi
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Salomatlik saboqlari 14 Dec 2018, 05:55
#Биласизми
Суякни мустаҳкамлайдиган 7 маҳсулот

Қишда ва баҳорнинг совуқ кунларида кўп вақтимизни дим, ҳавоси бўғиқ хоналарда ўтказамиз. Шунинг учун бўш вақтимизни очиқ ҳавода ва ҳаракатда (яхмалак, тоғ чанғи трассалари, тоғ ён бағрида) ўтказишни xоҳлармиз. Бироқ бундай фаол дам олиш кўп хурсанчилик олиб келиши билан бирга суяк синиши ва жароҳатлар хавфини оширади. Ёш катталашган сари бу хавф янада ортади. Шундай экан, бу борада организмга қувват бағишлашни бошлашингиз керак. Суяк тўқималарини мустаҳкамлаш учун таомномага калций ва D витаминига бой маҳсулотларни кўпроқ қўшиш зарур. Хўш суяклар учун қайси маҳсулотлар фойдали?

Арпа ёрмаси (перловка). Кунни фойдали нонуштадан бошланг. Арпа ёрмасидан тайёрланган бўтқада D витамин бисёр. Бўтқани сувда пишириб, илиқ бўтқага озгина сариёғ солинг. Шунда уни калцийга янада бойитасиз.

Творог. Ҳар куни калцийга эга бўлишнинг осон йўли. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, ёғи кам 150 гр творог таркибида бу минералнинг кундалик тавсия этилган меъёри бор. Бундан ташқари, у ичаклар микрофлораси фаолиятини яхшилайди.

Сут. Олимларнинг фикрича, калцийнинг кундалик меёрини бу ичимликнинг 750 миллилитри таъминлайди. Ҳар куни 3 стакан сут ичолмасангиз, уни коктейл, соус ва бўтқаларга қўшишингиз мумкин.

Пишлоқ. Пишлоқдаги калций миқдори унинг турига боғлиқ. Бу кўрсаткич бўйича юқори сифатли пишлоқлар ва эчки сутидан тайёрланган пишлоқ етакчи ўринда туради. Аммо бу маҳсулотнинг калорияси юқорилигини, кунига 30 гр.дан кўп емаслик кераклигини унутманг. Бунда кундалик тавсия этилган калций миқдорининг 30% ига эга бўлиш кифоя.

Тунец. Ёғли балиқлар D витаминига бой бўлади. Масалан 100 гр консерваланган тунецда бу витамин кундалик меъёрининг 39%и мавжуд. Тушликка ўзингиз учун суякларга фойдали балиқли салат тайёрланг. Баргли кўкат, тунец бўлаги, қайнатилган тухум ва севимли соусингизни қўшинг.

Исмалоқ. Сутли маҳсулотларни истеъмол қила олмайсизми? Эҳтимол зарур калцийни истемол қилишингизда исмалоқ ёрдам берар. Бир пиёла исмалоқ таркибида калций кундалик меёрининг деярли 25%и мавжуд. Бундан ташқари исмалоқда клетчатка, темир ва А витамини ҳам бор. Уни қуймоқлар таркибига қўшинг.

Тухум. Буни қарангки замонавий товуқ тухумларида D витамини аввалгига нисбатан 70% кўпроқ. 1 жуфт тухум истеъмол қилиб, бу витаминнинг тавсия қилинган кундалик меъёрининг 60%ига эга бўлиш мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, D витамини тухум сариғида бўлади, шунинг учун оқидан тайёрланган қуймоқлар суяк тўқималари учун унча фойдали эмас.

Батафсил:➡️https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
👍 16
👎 3
To‘liq o‘qish
Salomatlik saboqlari 13 Dec 2018, 13:23
#БИЛАСИЗМИ
МАНДАРИННИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Мандарин кўпчилик учун севимли мева турларидан бири. Ушбу мева саломатлик учун ҳам фойдали бўлиб, ўз таркибида каротин, аскорбин кислотаси, С, В6 витаминлари, кальций, магний, темир, руҳ, калий, фосфор каби моддаларни сақлайди. Бундан ташқари, 100 гр мандарин бор-йўғи 53 килокалорияга эга.

ШУНИНДЕК, МАНДАРИН МЕВАСИ:
*Иммунитетни мустаҳкамлайди ва онкологик касалликларни олдини олади. Мандарин шарбатини истеъмол қилиш эса жигар саратони хавфини камайтиради.
*Бўғимларни холестериндан ҳалос этади. Шуни унутмаслик керакки, мандаринни бўлаклаган пайтда олиб ташланадиган оқ рангли мембранаси билан бирга қўшиб ейиш лозим.
*Қондаги глюзока миқдорини камайтиради.
*Кўриш қобилиятини яхшилайди.
*Таркибида темир бўлгани сабаб қон таркибини яхшилаш учун кўмак беради.
*Семириб кетишнинг олдини олади.
*Мандарин таркибидаги магний ва В6 витамини асабларни тинчлантиради ва тушкунлик ҳолатидан сақлайди.
*Ушбу цитрус мева тиш ва суякларни мустаҳкамлаш хусусиятига ҳам эга.
🔘Батафсил ўқиш
👍 21
👎 5
To‘liq o‘qish
Salomatlik saboqlari 13 Dec 2018, 05:15
#Биласизми
Тинчлантирувчи таъсирга эга ёнғоқ


Ҳиндлар эрон ёнғоғини бу ёнғоқ тинчлантирувчи таъсирга эга деб ҳисоблашади. Мағзи қайнатиб ичилса, илон заҳридан ҳимоялайди, эркагу аёлнинг жинсий қувватини яхшилайди.

Турмуш ўртоғингизнинг тамаки чекиш одати билан курашавериб, зериккан бўлсангиз, чўнтагига бир сиқим эрон ёнғоғидан солиб қўйинг. Қар сафар тамаки чекишни ихтиёр этса, ёнғоқ есин. Ана шунда ёнғоқ таркибидаги триптофан моддаси тамакига бўлган мойилликни аста-секин сўниб боришини таъминлайди;

Эрон ёнғоғини мунтазам истеъмол қилиб бориш танадаги ҳар хил ўсма касалликларининг ривожланмай, негизидаёқ нобуд бўлишига сабаб бўлади.

Эрон ёнғоғи тиш эмалини мустаҳкамлайди ва милк қонашидан асрайди. Мағзининг қайнатмаси эса сўгал ва паппиломаларни йўқотишда кор қилади. Ушбу ёнғоқни кунига 4-5 донадан бир ой давомида есангиз, кальций ва темир моддасига бўлган эҳтиёж қопланиб, суяклар анча мустаҳкамланади, гемоглобин ҳам сезиларли даражада кўтарилади. Уни ҳар ойда узлуксиз бир ҳафтадан еб туриш организмни захарли хилтлардан тозалаб, иммунитетни кучайтиради. Бу ёнғоқни ҳомиладор аёллар ҳам кўп ейишлари керак. Негаки, таркибидаги Е, В ва фойлий кислотаси ҳомиланинг саломатлиги учун зарурдир.

Батафсил:👉https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
👍 14
👎 2
To‘liq o‘qish
Salomatlik saboqlari 12 Dec 2018, 19:47

#Биласизми
Пишлоқнинг фойда ва зарари ҳақида

Олимларнинг бу хулосалари дўконга пишлоқ учун югуришга мажбур қилади ёки аксинча, иштаҳани бузади.

Пишлоқнинг фойдаси

Кучли қилади

100 грамм пишлоқда 25 грамм оқсил бўлади, улар эса, мушаклар учун "қурилиш материали" ҳисобланади, иммунитетни оширади, ўсиш, ривожланиш ва ҳужайраларнинг қайта тикланиш жараёнларида иштирок этади. Шунинг учун мушак массаси тўплашни ният қилган кишилар кўпроқ оқсил истеъмол қилишга ҳаракат қилишади.

Суякларни мустаҳкамлайди

Организмдаги кальцийнинг тахминан 99 фоизи суяклар ва тишларда сақланади. Қолган 1 фоизи эса - қон ва тўқималарда. Агар қонда кальций етишмаса, организм уни суяклардан олади. Бундай "кредит" узоқ давом эта олмайди: суяклар мўртлашади, остеопорознинг ривожланиш хавфи ошади.

Шунинг учун рационга кальцийга бой маҳсулотлар, шу жумладан, пишлоқни киритиш муҳим. 100 грамм пишлоқ кальций истеъмолининг кундалик нормасини таъминлай олади: унда бу макроэлемент - тахминан 1000 миллиграмм. Аниқ миқдор навга боғлиқ. Қаттиқ ва ярим қаттиқ навларда, масалан, пармезан, чеддер ва гаудда кальций кўпроқ.

Бундан ташқари, пишлоқ — D витаминига эга кам сонли маҳсулотлардан бири. Хусусан, у кальцийни яхшироқ ўзлаштиришга ёрдам беради. D витамини одатда инсон организмида қуёш нурлари таъсири остида синтезланади. Шу боис қишнинг булутли кунларида унинг қўшимча манбаларини топиш жуда муҳим.

Қувват бахш этади

Пишлоқда эритроцитлар шаклланишида қатнашувчи B12 витамини мавжуд. Бу қизил қон таначалари тўқималар ва органларга кислород етказиб беради. Шундай экан, агар инсонга B12 витамини етишмаса, ҳужайраларда кислород етишмовчилиги кузатилади, бу эса ҳолсизланиш, паришонхотирлик ва нафас олиш билан боғлиқ муаммоларга олиб келади. Демак, эркин нафас олиш учун пишлоқ истеъмол қилиш керак экан.

Бундан ташқари, пишлоқ анчагина калорияли маҳсулот (ўртача 100 грамм пишлоққа 300-400 ккал), бу эса унинг анчагача тўқ тутиши ва қувват бахш этиши мумкинлигидан далолат беради.

Юрак ва қон томирларини ҳимоялайди

Ҳа, пишлоқда ёғ ва холестерин мавжуд, бу эса юракка оғирликни оширади. Бироқ яқинда маълум бўлишича, пишлоқнинг меъёрий истеъмоли (кунига тахминан 25 грамм), аксинча, юрак-қон томир касалликлари ривожи хавфини пасайтиради.

Метаболизмни яхшилайди

Пишлоқда ичаклар микрофлорасини яхшиловчи фойдали бактериялар бор. Бу эса организмга турли озуқавий моддаларни яхшироқ ўзлаштириш ва токсинларни чиқариб ташлаш имконини беради.

Пишлоқнинг зарари

Қон босимини оширади

Сир эмаски, пишлоқ навларининг аксарияти анча шўр. Тузнинг меъёрдан ортиқ истеъмоли эса қон босимини оширади, юрак ва қон томирларига оғирликни оширади. Шундай экан, пишлоққа тўйишга қарор қилган бўлсангиз, ўз таомномангиздаги бошқа шўр маҳсулотлар сонини камайтириш керак.

Қоматингизни бузади

Пишлоқда ёғлар кўплигини унутмаслик керак, шу жумладан тўйинган ёғлар ҳам. Шунинг учун уни парҳез маҳсулоти деб бўлмайди ва озишга қарор қилганлар, қоидага кўра, ундан воз кечишади.

Пишлоқни қандай ейиш керак?

Пишлоқ зарар эмас, фойда келтириши учун уни меъёрда истеъмол қилиш керак. Бу асосий қоида. Кунига икки бўлак (тахминан 25 грамм) сизни фойдали моддалар ва бактериялар билан таъминлайди, шу билан бирга, юрак ва қоматга салбий таъсир кўрсатмайди.

Оқсилларнинг қаттиқ навларида туз ва ёғ кўпроқ бўлади.

Батафсил:👉https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
👍 15
👎 1
To‘liq o‘qish
Salomatlik saboqlari 12 Dec 2018, 07:35
#Биласизми
Хар бир инсоннинг ўртача 300 та киприги бўлади. 200 таси юқори қовоқда жойлашса, 100 таси пастки қовоқда жойлашади. Энг узун киприк туяларда бўлиб, 5 см гача етади.
🔘Батафсил ўқиш
👍 13
👎 2
Salomatlik saboqlari 12 Dec 2018, 05:28
#Биласизми
10 дақиқа сақич чайнаш оғиз бўшлиғидаги бактериялардан худди тиш пастасида тозалаганидек химоя қилади.

Батафсил:👉https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
👍 19
👎 1
Salomatlik saboqlari 11 Dec 2018, 08:13
#БИЛАСИЗМИ
ҚОВОҚ УРУҒИ ПАРАЗИТЛАРНИ ТУШИРАДИМИ?
Ҳақиқатан ҳам қовоқ уруғини хомлигича қуритиб, ичидаги мағзи наҳорга ейилса, гижжаларни туширишга ёрдам бериши мумкин. Аммо бу кўмакчи восита бўлиб, шифокор буюрган асосий муолажа билан биргаликда бажарилса наф бериши мумкин. Борди-ю фақат қовоқ уруғи истеъмол қилиниши билан кифоялансангиз, натижа кутилганидек бўлмайди. Қовоқ уруғи ейилганида сут-қатиқ маҳсулотлари истеъмол қилинмаслиги лозим.

🔘Батафсил ўқиш
👍 17
👎 3
To‘liq o‘qish
Salomatlik saboqlari 10 Dec 2018, 13:29
#БИЛАСИЗМИ
☑️ЧАПАҚАЙ БОЛАЛАРНИ ЎНГ ҚЎЛГА МАЖБУРЛАШ МУМКИНМИ?
Боғча ёки мактабга чиққан болажонларнинг чап қўлда машғулотларни бажариши атрофдагиларга бироз ноқулай кўринса-да, ўзларига асло билинмайди.
Айтиш керакки, кичкинтойларда чапақайлик асосан 3-4 ёшидан сезила бошлайди. Уларнинг ҳар бир ҳатти-ҳаракатида ўнгга нисбатан чап қўлнинг фаоллигини билиш қийин эмас. Тўғри, бу ота-оналарни бироз хавотирга солиши, табиий. Аммо бундан жиддий муаммо ясаш ҳам унчалик тўғри эмас.
☑️ЧАПАҚАЙЛИКНИ ЎЗЛАШТИРИШГА ТАЪСИРИ
Чап қўлда фаол ишлайдиган болалар мактабдаги фанларни ўзлаштиришда, диққатни жамлашда бироз қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Ушбу нуқсонларга катталар жиддий қарамасликлари керак. Чунки бу табиий жараён ҳисобланади. Чапақайлардан келажакда кўплаб спортчи ёки машҳур инсонлар етишиб чиққанлиги сизга маълум.
☑️УНИНГ САБАБЛАРИ
Болаларда чапақайлик турли омилларга кўра юзага келади. Масалан, кичкинтой боғча ёки уйда чап қўлида иш бажарадиган инсонларга қараб чапақай бўлиб қолиши мумкин. Қолаверса, турли хилдаги жароҳатлар, қўлидаги нуқсонлар сабабли ҳам бу одатга ўрганиш кузатилади. Бундан ташқари бола туғилганидан бошлаб чап қўлини ўнгга нисбатан фаолроқ ҳаракатлантириш натижасида ҳам чапақайлик юзага келади.
☑️ИККИ ҚЎЛНИНГ ФАОЛЛИГИ
Бу каби ҳолатларнинг кузатилиши, табиий жараён ҳисобланиб, фанда амбидекстрия (икки қўллилик) деб аталади. Яъни, бундай инсонлар икки қўлда бемалол ҳаракат қила олади. Боиси, уларда бош миянинг ҳар икки ярим шари ҳам бирдек фаол ишлайди. Бу эса организмга жиддий таъсир этмайди.
☑️ЎНГ ҚЎЛДА ИШЛАШГА МАЖБУРЛАШ МУМКИНМИ?
Ўнг қўлда ёзишга мажбурлаш боланинг стресс (руҳий зўриқиш) ҳолатга тушиб қолишига олиб келади. Бунинг натижасида унда невроз хасталиги кузатилади. Ота-оналар шуни унутмаслиги керакки, чапақайлик боланинг мия функциясининг тузилиши билан боғланган бўлади. Шунинг учун уларни ўнгда ёзишга мажбурлаш ёки жазолаш асло мумкин эмас. Бундайлар жуда таъсирчан ҳисобланади. Кўпинча улар аразчи, хавотирланувчан, тез чарчайдиган, ишчанлик қобилияти суст бўлиши мумкин. Бу каби ҳолларда уларни ўнг қўлда ёзишга мажбурлаш акс таъсир этади.
АНТИҚА БОЛАЛАР БИЛАН ИШЛАШ
Чапақайлар билан машғулотлар олиб борилганида уларнинг индивидуал хусусиятини инобатга олиш зарур. Агар устозлар чапақай ўқувчилар билан тўғри иш олиб борса, келажакда улардан иқтидорли ва қобилиятли инсонлар етишиб чиқади.
Дилфуза АЗИМОВА✍️

Батафсил: 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
👍 22
👎 3
To‘liq o‘qish
Salomatlik saboqlari 10 Dec 2018, 12:29
#Маълумот_учун
🇺🇿 2018 йил 11 декабрь​ ҳолатига:

✳️ Энг кам:

👉 иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

👉 ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 243 300 сўм.

Манба:Huquqi axborot
Батафсил:👉https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
To‘liq o‘qish
Salomatlik saboqlari 10 Dec 2018, 06:41
#БИЛАСИЗМИ
Соатга қараб озамиз

Семизлик мавзуси ҳеч қачон долзарблигини йўқотмаса керак. Айниқса, бугунги кундаа! Озишнинг таклиф этилаётган турлари жуда кўп. Қуйида ана шундай усуллардан бирини келтирамиз. Бу йўл билан ҳар уч ойда 6-7 кг. вазн ташлаш айтарли муаммо туғдирмайди. Қолаверса, очлик ҳам талаб қилинмайди. Фақа соат милларини кузатасиз, холос…

Ошқозон соат 07 дан 09 гача ишлай бошлайди. Бу вақт орасида нонушта қилиб олинг. Турли қуюқ овқатлар ва мева-сабзавотларни бемалол истеъмол қилиш мумкин.

Сал кейинроқ, яьни соат 09 дан 11 гача ошқозон дам олади. Лекин ошқозон ости бези анча фаоллашади. Бу пайтда ошқозонни овқат ёки бирор егулик билан тўлдирмаган маъқул. Жуда бўлмаганда мева ёки ёғсиз қатиқ истеъмол қилиш мумкин.

Буйраклар ва сийдик пуфаги соат 15 дан 19 гача фаол бўлади. Бу пайтда кўп суюқлик ичиш мумкин. Кечки овқатга гўштли таомлар истеъмол қилса ҳам бўлади. Лекин ҳаддан зиёд тўйиб еманг.

Соат 19 дан 21 гача буйраклар дам олади. Шу сабабли бу пайтда иложи борича кам суюқлик ичиб, озгина таом истеъмол қилинг. Бундай пайтда қон айланиши анча фаол бўлади. Кечки сайр учун қулай пайт!

Соат 21 дан 23 га қадар истаган машғулот билан шуғулланиш мумкин.

Кечки 23 дан тунги 01 гача ўт пуфаги фаол бўлади. Ҳеч қанақа ёғли овқат еманг. Оч ва иложсиз қолсангиз, таом ўрнига бирорта мева истеъмол қилинг.

Соат тунги 05 дан эрталабки 07 гача йўғон ичак уйғониб, фаоллашади. Ана шу соатларда уйғонган бўлсангиз, энг яхшиси, бир стакан сув ичинг ёки қуритилган мева енг. Бир сўз билан организмимизнинг ишлаш тизимини яхшилаб тушуниб олгач, нафақат озиш, балки танамиз билан “келишиб, ҳамоҳанг” яшашимиз мумкин.

Батафсил:👉https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
👍 14
👎 3
To‘liq o‘qish
Salomatlik saboqlari 9 Dec 2018, 15:49
#БИЛАСИЗМИ
Гриппдан сақланишнинг олтин қоидалари

Жаҳонда 1 йилда грипп билан 500 млн киши оғриб, унинг 2 млн.и касаллик кучайишидан вафот этади. Шундай экан бу хавфли касалликдан ўзингизни ва уйдагиларни сақланг.

— Жамоат жойларда мумкин қадар эҳтиёт бўлинг. Дўконга, дорихонага ёки ишга бораётганда ниқоб тақинг. У йўқ бўлса, оғзи-бурнингизни сочиқ билан ёпиб, уйга борганда, ювиб, дазмолланг.
— Грипп вирусини дўконда саватчадан, жамоат транспортида ушлагичдан, ҳаттоки пулдан юқтириб олиш мумкин. Негаки уларда вируслар тўпланиб қолади. Уларни ушлагандан кейин оғиз, бурун, кўзингизни қўлингиз билан ишқаламанг. Уйга боришингиз билан қўлингизни илиқ сув билан 2 марта совунлаб ювиб, бурунни шўр сув билан чайқанг.
— Грипп билан оғриётган кишилар билан қўл бериб кўришиш, қучоқлашиш, ўпишиш мумкин эмас!
— Таомномангизни сабзавот, озуқа билан бойитинг. Табиий витаминлар – асал, лимон, ўрик қоқи, ёнғоқдан еб, аскорбин углеводини ишлатинг.
— Кўп суюқлик ичиш зарур. Шира, компот, шунингдек ромашка, итузум қайнатмасига асал қўшиб ичиш таклиф қилинади.
— Вируслар иссиқ, қуруқ, шамоллатилмаган хонада, айниқса хона бурчакларида тез кўпаяди. Шунинг учун хонани шамоллатинг, полни, жиҳозларни, эшик ушлагичларини нам латта билан артиб туринг. Хона ҳарорати 20 градусдан иссиқ бўлиши керак.
— Хонанинг турли жойларига арчилган пиёз, саримсоқ қўйиб қўйинг. Уларни овқатга ҳам қўшинг. Кичкина болаларнинг бўйнига саримсоқни ипга тизиб, илиб қўйсангиз ҳам бўлади.
— Жисмоний жиҳатдан фаол бўлиш билан саломатлигингизни мустаҳкамлашингиз мумкин. Масалан, чанғи, коньки, чана, велосипедда учинг, машқлар бажаринг, яёв юринг.
— Иссиқдан совуққа дарров чиқиш мумкин эмас ва шамолда туриб қолишдан сақланинг.
— Мавсумга яраша кийининг ва оёғингизни иссиқ сақланг.
— Уйингизни (айниқса бурчакларни) арча, исириқ билан 2-3 маҳал тутатиб туринг. Уларнинг тутунида нафас олинг.
— Касалликдан сақланаман деб илгаритдан гриппга қарши дориларни ичиш мумкин эмас! Негаки организм бу дорига кўникиб қолади, ростдан грипп билан оғриганингизда бу дори таъсир қилмайди.
— Касалликнинг олдини олишга қарамай гриппга дучор бўлсангиз, ҳеч қачон ўзингизча антибиотик ичманг. Улар грипп вирусини ўлодира олмайди. Кагоцел, ремантадин, осельтамивир, арбидол, циклоферон каби вирусга қарши дориларни биттасини ичинг. Бурнингизга оксалин ёки лейкоферон дори мойини сурканг. Истима туширувчи дорини дарҳол ичманг. Истима чиқиши организмнинг вирус билан курашиб, унга бўлган рекациясидир. Шунинг учун ҳарорат қанча баланд бўлса, грипп шунчалик тез тузалади. Катталарнинг ҳарорати 38.5 дан, болаларники 38дан ошмаса дори ичмаган маъқул. Ундан юқори бўлса парацетамол, ибупрофен ичинг. Тузалгунча йўқ деганда 3 кун ўринда ётинг. Бу билан касалликни бошқаларга юқтирмасликнинг олдини оласиз. Малина қиёми билан чой ичинг. Унинг таркибида салицил углеводи бўлганидан ҳароратни тушириб, терлатувчи хосиятга эга. Шунинг учун малина билан чой ичганда аспирин (бунинг таркибида ҳам салицил углеводи бор) ичмаслик керак.

Батафсил:https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
👍 17
👎 2
To‘liq o‘qish
Salomatlik saboqlari 9 Dec 2018, 09:30
#БИЛАСИЗМИ
Асалли сут ичишнинг 6 шарти


Асосан нафас йўллари касалликларида тавсия қилинадиган асалли сутнинг бошқа кўплаб фойдали хусусиятлари борки, бу ичимлик билан дўстлашсангиз соғлигингизнинг ташвишини қилмасангиз ҳам бўлади.

Терини ёшартиради!

Асал ва сут касаллик қўзғатувчи вируслар билан курашади. Иккисининг бир пайтда қабул қилиниши организмни тетиклаштириб, иммунитетни рағбатлантиради. Кунора бир стакан асалли сут ичишга одатлансангиз, юз терингиз қуруқлашиб қолмайди. Негаки фойдали ичимлик тери катакларини ичкаридан озиқлантиради.

Ҳазм аъзоларида муаммо борми?

Асал меъда фаолияти учун зарур бўлган пребеотикдир. Унинг истеъмолидан сўнг ошқозон микромуҳитида фойдали бактериялар стимуллашади. Ҳазм аъзоларида муаммо бўлса, эрталаб нонушта қилишдан олдин бир чой қошиқда асални енг-да, илиқ сут ичиб олинг.

Мадорсизман, дейсизми...

Ҳар куни эрталаб оч қоринга бир стакан асалли сут ичинг. Сутдаги оқсил ҳамда асалдаги углевод организмингизни қувватлантириб, жисмоний фаоллигингиз ортади. Кун давомида ўзингизни тетик сезасиз.

Бўғимларда оғриқ бўлса...

Сутда кальций моддаси бор, асал эса кальцийнинг организмга сингишида ёрдам берадиган микроэлементларга бой. Демакки, бу икки маҳсулот бирга ичилса, суяклар кераклича озиқланади. Шунингдек, бўғим хасталикларида ҳам асалли сут ичилади.

Уйқусизликми? Чораси бор!

Ҳар оқшом бир стакан иссиқ асалли сут ичинг. Асал организмни тинчлантиради, сут эса ошқозондаги оғирликни бартараф этади. Танангиздаги енгиллик сизни аста уйқуга элита бошлайди.

Эрта кексайишни истамасангиз...

...асалли сут ичинг. Тотли ичимликдаги антиоксидантлар эркин радикаллар билан курашади. Бунинг натижасида эса организм кексайиш жараёнини секинлаштира олади.

! Асалли сут тайёрлаш учун бир стакан сут ва 1 – 1,5 чой қошиқ асал керак бўлади. Ичимлик илиқ ҳолатда қабул қилинади. Ушбу усул асалга аллергияси борлар учун тавсия этилмайди.

Батафсил:👉https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
👍 18
👎
To‘liq o‘qish
Salomatlik saboqlari 8 Dec 2018, 15:22
#БИЛАСИЗМИ
ШАКАР ИСТЕЪМОЛИНИ ЧЕКЛАСАНГИЗ НИМА БЎЛАДИ?

Тиббиёт ходимлари шакарни кўп миқдорда истеъмол қилиш одамнинг ҳолатига салбий таъсир қилиши ҳақида айтишади. Шифокорлар шакар истеъмолини 50 фоизга камайтириб организм фаолиятидаги илк ўзгаришларни сезиш мумкин деб ҳисоблайдилар.
ҚУВВАТНИНГ ОРТИШИ
Қондаги қанд миқдорининг кўплиги нафақат қандли диабетни келтириб чиқаради, балки моддалар алмашинуви жараёнининг бузилишига ҳам олиб келиши илмий жиҳатдан исботланган. Бу ҳолатда ишлаб чиқарилган токсинлар организмни заҳарлайди ва сиз ўзингизни куннинг ярмида чарчаган ҳолда ҳис этасиз.
ТАНА ВАЗНИНИНГ НОРМАЛЛАШУВИ
Таркибида шакар бўлган юқори калорияли таомлар истеъмолини камайтириб, аста-секин ортиқча вазндан халос бўласиз.
ИЧАКЛАР ЯХШИРОҚ ИШЛАЙДИ
Овқатларда истеъмол этиладиган ширинликлар ичакларда ҳазм бўлади. Шакар унинг фаолиятини бузади, шунинг учун ич келиши билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Клетчаткага бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг: карам, сули, дуккаклилар. Ошқозонингиз ва ичаклар соат каби ишлашни бошлайди.
ИШТАҲА НОРМАЛЛАШАДИ
Одам қанча кўп ширинлик истеъмол қилса, янада кўпроқ овқат ейишни истайди. Мия “ҳузур” гормонини ишлаб чиқаради ва сиз навбатдаги конфетни ейишни истайсиз. Агар уни ейишни бас қилсангиз, вақт ўтиши билан ширинлик истеъмол қилиш истаги камаяди.
МАҲСУЛОТЛАР ТАЪМИ ЎЗГАРАДИ
Агар чой ёки қаҳвани шакар билан ичсангиз, ушбу ичимликларнинг ҳақиқий таъмини билмайсиз. Чой ёки қаҳвани шакарсиз ичиб кўринг, уларнинг мазаси умуман бошқача эканини тушунасиз.
Сиз шакар истеъмолини камайтиришга ҳаракат қилиб кўрганмисиз?

Батафсил:👉https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
👍 9
👎 5
To‘liq o‘qish
Salomatlik saboqlari 8 Dec 2018, 11:14
#БИЛАСИЗМИ
Тўғри овқатланиш учун 5 тавсия


1. Кун бўйи оч юриб, кейин бирданига тўйиб овқатланишни одат қилманг. Бу ортиқча калориялар тўпланишига, ошқозон катталашишига, еб тўймасликка олиб келади.

2. Кам-кам ва тез-тез овқатланиш. 2-3 маҳал кўп миқдорда эмас, 5 маҳал оз-оздан овқатланинг.

3. Кунига 2–2.5 литрдан кам бўлмаган миқдорда сув ичинг. Сув моддалар алмашинуви жараёнини тезлаштиради, организмни ёшартириб, терининг таранглигини таъминлайди.

4. Қанчалар қизиқ туюлмасин, сув ичишнинг ҳам ўз тартиби бор. Сувни тўғри ичиш орқали ҳам вазн ташлаш мумкинлигига ушбу қоидага амал қилгач, амин бўласиз. Энг муҳими, овқат пайтида сув ичмасликдир. Овқат пайти ичилган суюқлик таомнинг бўкиб қолиши, қийин ҳазм бўлиши ва оқибатда семиришга олиб келади. Сувни овқатдан ярим соат аввал ва 40-45 дақиқа ўтиб, ичиш мумкин.

5. Оқ ундан тайёрланган нон ва макарон маҳсулотлари ўрнини жавдар унидан ёпилган қора нонга, макаронни эса буғдойнинг қаттиқ навидан тайёрланганига алмаштиринг. Шакарни асал, новвотга, кремли қандолат маҳсулотларини мева-чеваларга ўзгартиринг.

Батафсил:👉https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
👍 20
👎 3
To‘liq o‘qish
Salomatlik saboqlari 7 Dec 2018, 14:51
#БИЛАСИЗМИ

БОЛАЛАР ТАОМНОМАСИДАГИ БЎТҚАЛАРНИНГ ОЗУҚАВИЙ АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА
Бўтқалар болаларга асосан эрталабки нонуштада, баъзан кечки овқат сифатида ҳам тавсия этилади. Манний, маккажўхори, сули, маржумак (гречка), гуруч, перловка ва бошқа донлар ёрмаларидан тайёрланган бўтқалар таркибида секин ҳазм бўлувчи углеводлар бўлгани сабабли улар организмга қувват беради. Бу таомлар узоқ вақт қоринни тўқ тутади.
МАККАЖЎХОРИ ЁРМАСИ
Туйилган маккажўхори донида кўплаб витамин ва микроунсурлар мавжуд. Бундай бўтқа болаларнинг овқат ҳазм қилиш тизимига яхши таъсир кўрсатади. Уларнинг иммунитетини кўтаради ва организмда метаболизмни яхшилайди. Шунингдек, танадан турли зарарли моддаларни ҳайдаб чиқаради. Яна организм¬нинг умумий ҳолатини мўътадил қилиб кайфиятнинг кўтаринки бўлишини таъминлайди. Бу бўтқани севиб истеъмол қилувчиларнинг тишлари ва милклари соғлом бўлади. Унинг зарари шундаки, кўп ейилса ортиқча вазнга сабаб бўлиши мумкин.
БУҒДОЙ БЎТҚАСИ
Бундай ёрма йирик навли буғдойни қайта ишлаш асосида тайёрланади. Унинг таркибида кўп миқдорда углеводлар, ёғлар, оқсил, крахмал мавжуд. Бу бўтқа калорияси камлиги билан ажралиб туради. Иммунитетни кўтариб, организмнинг умумий қувватини оширади. Шу сабабдан буғдой бўтқаларини катталар ҳам истеъмол қилса бўлади. Айниқса, оғир жисмоний юкламаларни бажарадиган инсонлар учун бу таом жуда фойдали. У ажойиб антиоксидант бўлиб, танада моддалар алмашинувини яхшилайди, холестеринни камайтиради. Жигар ва қон яратиш тизимини фаолиятига ижобиий таъсир этади. Танадан турли хилтларни, ортиқча ёғ ва тузларни чиқариб ташлашга ёрдам беради. Шунингдек, гипотериозда (қалқонсимон без фаолияти сустлиги), меъда яраси ёки юрак хасталикларида бу бўтқани диетолог-парҳезшунос билан маслаҳатлашиб истеъмол қилиш лозим.
АРПА БЎТҚАСИ
Унинг (перловка) ёрмасидан пиширилган бўтқа қадимда шоҳ навкарларининг овқатланиш рационига киритилган. Бу арпа донида мушакларни ўстирувчи ва ҳорғинликни бартараф этувчи фосфор борлиги учун бўлса керак. Ушбу ёрма таркиби оқсил, углеводлар, ёғлар ва турли витамин (асосан В гуруҳ витаминлари) ва микроунсурларга бой. Уни истеъмол қилганда сочлар, тери ва тирноқлар кўриниши чиройли ва соғлом бўлади. Бу маҳсулот иммунитетни кўтариб, кўриш қобилиятини яхшилайди. Аммо меъда яраси ва панкреатит (меъда ости бези¬нинг яллиғланиши) хасталиги мавжуд беморлар уни эзилиб кетгунча пиширишлари зарур. Арпа бўтқасини ҳомиладорлар, қорни дам бўладиган хасталар ва қабзиятда эҳтиёт бўлиб истеъмол қилган маъқул.
ГУРУЧ БЎТҚАСИ
Бугунги кунда айнан гуруч бўтқаси дунё аҳолиси томонидан суйиб истеъмол қилинади. Унинг таркибида кўп миқдорда углеводлар ва барча витамин ва минераллар мавжуд. Гуручнинг шифобахшлиги абсорбентлик (организмни тозалаш) хусусиятидадир. У тирноқлар, соч кўринишини яхшилайди. Асаб тизимини мустаҳкамлайди, уйқунинг меъёрида бўлишини таъминлайди. Айниқса, болалар таомномасида кўпроқ гуруч бўтқаси ишлатилса фойдадан холи бўлмайди.
МАРЖУМАК БЎТҚАСИ
Маржумак (гречка) бўтқаси оқсил, углевод ва ёғларнинг конидир. Унда барча витаминлар ва микроэлементлар бор. Шу боис озиш учун парҳез тутадиганларга бу жуда ҳам қўл келади. Унинг таркибидаги фойдали моддалар болаларда анемия (камқонлик) нинг олдини олади. Шунингдек, гречка овқат ҳазмини яхшилайди, қон томирларни мустаҳкамлайди. Бу бўтқа асаб бузилишларида, бавосил (геморрой), ревматизм, (бод) қандли диабет, артритда тавсия этилади.
СУЛИ БЎТҚАСИ
У кўпинча нонуштада истеъмол қилинади. Сулини бошқа бўтқалар каби сувда ва сутда пишириб тайёрлаш мумкин. Таркибида Е ва В витаминларидан ташқари, темир, фосфор, рух, калий каби микроунсурлар мавжуд. Ундаги бета-каротин холестеринни камайтириб, томирларда тиқилмалар ҳосил бўлишининг олдини олади. Калорияси кўп бўлгани учун иммунитети паст, соғлиғи заиф болаларга ҳафтада 2 марта тавсия этилади. Сули бўтқасини ортиқча вазнли кишиларга кўп истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Гули Ислом ШАЙХ қизи,
Профессор

Батафсил:👉https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
👍 16
👎 5
To‘liq o‘qish
Salomatlik saboqlari 7 Dec 2018, 06:41
#БИЛАСИЗМИ
СПОРТ МАШҒУЛОТЛАРИ ИЖОБИЙ ФИКРЛОВЧИЛАР УЧУН КЎПРОҚ ФОЙДАЛИ
Спорт машғулотларининг организмга фойдаси кўплигига ишониш жисмоний машқлар самарасини янада оширади.
Германиянинг Фрайбург университетида тадқиқот ўтказилди. Унда 18 ёшдан 32 ёшгача бўлган 76 нафар одам қатнашди. Иштирокчилар гуруҳларга бўлинганидан сўнг уларнинг бир қисмига велосипед спортининг фойдаси ҳақидаги қисқа фильм қўйиб берилди ва улардан тадқиқотда қатнашгунларига қадар спорт машғулотларининг фойдаси борлигига ишонган ёки ишонмаганликлари, кайфияти қандайлиги ҳақида сўрашди.
Шундан кейин барча иштирокчилар ярим соат давомида қўзғалмас велосипедда машқ қилдилар. Машғулот сўнггида қатнашчиларга яна кайфияти қандайлиги, ўзларини қандай ҳис қилаётгани тўғрисида савол берилди. Олинган жавобларга кўра тадқиқотда қатнашишидан олдин ҳам спортнинг фойдаси борлигига ишонган иштирокчиларга машғулот кўпроқ фойда берган.

🔘Батафсил ўқиш
👍 15
👎 1
To‘liq o‘qish
Salomatlik saboqlari 6 Dec 2018, 14:29
#БИЛАСИЗМИ
Олимлар оптимал уйқу қанча давом этиши кераклигини маълум қилишди

Соғлом уйқу суткасига 6 соатдан 8 соатгача давом этиши керак. Бу ҳақда олимлар халқаро гуруҳи маълум қилди. Уларнинг бу борадаги тадқиқоти Европа кардиологлар жамияти журналида чоп этилган.
Кузатувлар тахминан 8 йил давом этган, мутахассислар 35-70 ёшда бўлган 116 минг кишининг уйқуси кундаликларини таҳлил қилиб чиқишган. Натижада улар уйқунинг меъёридан кўп бўлиши юрак-томир касалликларидан ўлиш хавфининг ошиши билан боғлангани ҳақидаги хулосага келишган.
Кунига 8 соатдан 9 соатгача ухлаган одамларда тавсия қилинган соат дам олганларга нисбатан ўлим хавфи 5 фоизга ошган. 9 соат 10 соатгача давом этадиган уйқу эса жиддий касалликлар ривожланиш эҳтимолини 17 фоизга, 10 соатдан кўпроқ ухлаш эса 41 фоизга оширган.
Олимларнинг айтишича, кундузги уйқу ҳам агар одам кечаси 6 соатдан кам ухласа, юрак касалликлари ривожланишига олиб келади. Бироқ уларнинг таъкидлашича, аксарият ҳолларда шу йўл билан тўйиб ухламаганлик компенсация қилинади ва кўрсаткич оптимал қийматларгача етади.

✍Манба:kun.uz

🔘Батафсил ўқи
ш
👍 14
👎 4
To‘liq o‘qish
Salomatlik saboqlari 6 Dec 2018, 06:31
​​#Биласизми
Бодом мағзини янчиб, шакар ёки асалга аралаштириб мунтазам истеъмол қилиб юриш асабнинг давоси, мияни қувватлантирувчи, ақлни зиёдалаштириб, фикрни тиниқлаштирувчи воситадир.

Батафсил:👉https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
👍 17
👎 3
Salomatlik saboqlari 5 Dec 2018, 13:44
#БИЛАСИЗМИ
УЙҚУСИЗЛИК СОҒЛИҚҚА ЗАРАР! МАНА БУНИНГ 6 ИСБОТИ
✅Миямиз толиқиб қолади
Инсон мияси узоғибилан кечки соат 23:00 гача бедор бўлиши мумкин. Агар соат 23:00 дан сўнг ухлашга одатланган бўлсангиз, вақт ўтгани сайин ақлий фаолиятингиз сустлашиб боради. Баъзилар тунги соат 23:00 дан соат 2:00 гача мизғиб олишадию, сўнг ёзув-чизув ишларини бажаришади. Бу ҳам соғлиққа зарар. Айниқса, асаб тизими зарарланади. Ҳолсизлик, жиззакилик, кайфият ўзгариши кузатилиши мумкин.
✅Ташқи кўринишингиз ўзгаради
Тунда организмдаги ҳужайралар янгиланади. Бунинг учун эса уларга дам бериш керак. Организм уйғоқ ҳолатда бўлганида янгиланиш жараёнлари содир бўлмайди. Қарабсизки, юз терисига ажин тушиши, рангпарлик кабилар юзага келади.
✅Сурункали чарчоқ
Аввалига кундузи уйқунгиз келаётгандек туюлади. Бора-бора меҳнат лаёқати камайиб, хотира сустлашади, диққатни жамлашга қийналасиз. Чунки организм жуда ҳам толиққан. Уйқусизлик эса заҳира қувватини ҳам тортиб олаяпти.
✅Тана вазнининг ортиши
АҚШлик олимларнинг олиб борган тадқиқот натижасига кўра, етарлича ухламайдиган аёлларда тана вазни тез ортиб боради. Кам ухлаш моддалар алмашинувига таъсир этиб, турли ўзгаришларга олиб келади.
✅Иммунитет заифлашади
Ҳаммаси кундек равшан. Уйқунинг етарли бўлмаётгани иммун тизимини ишдан чиқаради. Организмдаги алмашинув жараёнлари бузилиб, иммунитет заифлашиб боради. Бу ҳолат тез-теш шамоллаш ва тумов билан кузатилиши мумкин.
✅Эрта кексайиш
Қон айланиши яхши бўлса, тери ҳужайралари кислород билан тўйиниб, аминокислоталар меъёрида бўлади. Юз ва баданга ажин тушиши кузатилмайди. Бунинг акси бўлганида эса ёшга доир ўзгаришлар фаоллашиб, эрта кексайиш аломатлари содир бўлиши мумкин.

🔘Батафси
л ўқиш
👍 18
👎 3
To‘liq o‘qish
Salomatlik saboqlari 4 Dec 2018, 13:26
#БИЛАСИЗМИ
Ҳомиладор аёллар учун қаҳва зарар экани маълум бўлди

Ирландиялик олимларнинг аниқлашича, кофеин ҳомиладор аёлларда ҳомила ҳажмининг пасайишига олиб келади. Тадқиқот натижалари American Journal of Clinical Nutrition'да эълон қилинди.

Тадқиқотчилар маълумотига кўра, ҳар куни истеъмол қилинган ҳар бир қўшимча 100 миллиграмм кофеин туфайли ҳомиланинг оғирлиги 72 граммга камаяди.

Таъкидланишича, кофеин истеъмол қилиш чақалоқнинг ўсишига ҳам таъсир қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қаҳванинг янги фойдаси аниқланганди.

Қаҳва ҳақидаги илмий маълумот Институти (ISIC) мутахассисларининг аниқлашича, ушбу ичимликни истеъмол қилиш инсулинга боғланган диабет касаллиги (2-турдаги диабет) хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Манба:kun.uz
Батафсил:👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
👍 14
👎 4
To‘liq o‘qish