Salomatlik saboqlari

@salomatliksaboqlari Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Namangan viloyati sog`liqni saqlash boshqarmasining tibbiy-maslahat kanali
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
15.12.2018 03:17
7 Dec 2018, 06:41 (575 kun oldin)
#БИЛАСИЗМИ
СПОРТ МАШҒУЛОТЛАРИ ИЖОБИЙ ФИКРЛОВЧИЛАР УЧУН КЎПРОҚ ФОЙДАЛИ
Спорт машғулотларининг организмга фойдаси кўплигига ишониш жисмоний машқлар самарасини янада оширади.
Германиянинг Фрайбург университетида тадқиқот ўтказилди. Унда 18 ёшдан 32 ёшгача бўлган 76 нафар одам қатнашди. Иштирокчилар гуруҳларга бўлинганидан сўнг уларнинг бир қисмига велосипед спортининг фойдаси ҳақидаги қисқа фильм қўйиб берилди ва улардан тадқиқотда қатнашгунларига қадар спорт машғулотларининг фойдаси борлигига ишонган ёки ишонмаганликлари, кайфияти қандайлиги ҳақида сўрашди.
Шундан кейин барча иштирокчилар ярим соат давомида қўзғалмас велосипедда машқ қилдилар. Машғулот сўнггида қатнашчиларга яна кайфияти қандайлиги, ўзларини қандай ҳис қилаётгани тўғрисида савол берилди. Олинган жавобларга кўра тадқиқотда қатнашишидан олдин ҳам спортнинг фойдаси борлигига ишонган иштирокчиларга машғулот кўпроқ фойда берган.

🔘Батафсил ўқиш
👍 15
👎 1