Самарқанд вилоят прокуратураси - Samarqand viloyat prokuraturasi

@samarqand_prokuratura Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
19.11.2019 17:23
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
124
ta obunachilar
~0
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
N/A
bir kundagi e’lonlar
N/A
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
3 ta kanal eslovlari
5 ta e’lonlar eslovlari
10 ta repostlar
ГЕНЕРАЛИССИМУС
10 Jul, 21:37
NAVBAHOR_TIME
28 May, 15:21
28 May, 10:21
SAMARKANDNEWS.UZ
21 May, 23:01
VILOYAT SUDI
13 May, 14:15
Fikrat.uz
13 May, 14:02
YURTIMIZDA | UYDA QOLING!
13 May, 12:36
YURTIMIZDA | UYDA QOLING!
27 Feb, 12:03
YURTIMIZDA | UYDA QOLING!
20 Feb, 18:03
YURTIMIZDA | UYDA QOLING!
6 Dec 2019, 05:58
Bosh prokuratura
28 Nov 2019, 15:46
SAMARKANDNEWS.UZ
27 Nov 2019, 19:47
@samarqand_prokuratura iqtibos olgan kanallari
Eslov va repostlar topilmadi
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
К.ТЎРАМУРОДНИНГ ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИГА ЖОЙЛАШТИРГАН ВИДЕО ЛАВҲАСИДА БАЁН ЭТИЛГАН ҲОЛАТЛАР ЮЗАСИДАН БАЁНОТ

Каримберди Тўрамурод интернет тармоғига “Самарқандда янги мафия!” номли видео лавҳа жойлаштириб, унда фуқаро С.Исматованинг аризалари бўйича тергов ва суд ишлари ҳақида ўзининг фикрларини билдирган.

Мазкур видео лавҳада номлари қайд этилган З.Рустамова ва бошқаларга (лавҳада айрим шахсларнинг исми шарифи ўзгартирилган) оид бўлган жиноят ишлари вилоят прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилди.

Иш ҳужжатларига кўра, С.Исматованинг берган аризалари асосида 2014-1018 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан номлари қайд этилган шахсларга нисбатан жиноят процессуал қонунчилик талабларига биноан тезкор тадбирлар ўтказилиб, мансабдор ва масъул шахслар порахўрликка мойиллик билдириб, муайян ҳаракатларни бажариш эвазига тамагирлик ва фирибгарлик йўли билан пора талаб қилиб, пора предметини (пул маблағлари) олган вақтда, яъни жиноят устида ушланиб, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Тадбирларда ушланган шахсларнинг айби:
- Тамагирлик йўли билан пул маблағларини сўраганлигини тасдиқловчи аудио ёзувлар;
- Тадбир давомида ашёвий далил сифатида олинган кимёвий ишлов берилган пуллар;
- Пора билан ушланган шахсни қўлидан ёки кийимларидан топилган кимёвий кукун намуналари;
- Ўзларининг иқрорлик кўрсатмалари;
- Жиноят ишларидаги ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомалари;
- Тамагир шахсларнинг аудио ёзувларни стенограмма баённомалари;
- Тадбир давомида олинган ашёвий далиллар бўйича ўтказилган суд кимёвий экспертиза хулосалари;
- Гувоҳларнинг кўрсатувлари, юзлаштириш баённомалари ва бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топган.

Видео лавҳада қайд этилган шахслар ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда барча жиноят ишлари бўйича қонунда белгиланган тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилиб, уларга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айб эълон қилинган ва улар тергов якуни билан иш ҳужжатлари билан таништирилиб, жиноят ишлари айблов хулосалари билан судларга юборилган.

Номлари зикр этиб ўтилган шахсларга нисбатан жиноят ишлари судларда ашёвий далилларга ва уларнинг қонунийлигига алоҳида эътибор берган ҳолда кўрилган ва айблов ҳукми чиқарилиб, қонунда белгиланган жазо чоралари тайинланган.

Фуқаро З.Рустамовадан ташқари бошқа судланувчилар суд ҳукмидан норози бўлиб, шикоят қилмаган. З.Рустамовага нисбатан бўлган жиноят иши юқори суд инстанцияларда кўрилиб, унинг айби тўлиқ тасдиқланган деб топилган.

Бундан ташқари, видеолавҳада барча жиноят ишларида Мўмин Ботиров гувоҳ сифатида ўтганлиги ва ушбу тадбирлар вилоятнинг турли шаҳар ва туманларида ўтказилганлиги кўрсатилган бўлсада, М.Ботиров Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан 11.07.2016 йилда ва ДХХ вилоят бошқармаси томонидан 15.02.2017 йилда ўтказилган тадбирда бир мартадан иштирок этганлиги, ушбу иккала тадбир ҳам Самарқанд шаҳрида ўтказилганлиги аниқланган.

Вилоят прокуратураси томонидан юқорида қайд қилинган жиноят ишлар назорат тартибида ўрганилганда, ишлар бўйича чиқарилган ҳукмларни бекор қилишга асослар топилмади.

С.Исматованинг барча мурожаатлари Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига амал қилган ҳолда кўриб чиқилганлиги билдирилади.
To‘liq o‘qish
«Қора сув» массивида бўлиб ўтган уришиш юзасидан

2019 йил 6 ноябрь куни Самарқанд шаҳар «Қора сув» массиви «Обод Маскан» маҳалласи ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилиш майдонида қурилиш-монтаж ишларини олиб бораётган Туркия давлати ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қурилиш майдони ҳовлисида ўзаро келиб чиққан келишмовчилик оқибатида уришиб жанжаллашишган.
Оқибатда 3 нафар Туркия ва 1 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тан жароҳатлари олишган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг
277-моддаси 2-қисми “б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
To‘liq o‘qish
Жомбой туманида қасддан одам ўлдирилганлиги юзасидан

2019 йил 5 ноябрь куни Жомбой тумани Гулистон маҳалласида жойлашган савдо дўкони олдида фуқаро Х.У. билан Н.Н. ўрталарида ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, У.Х. ароқ шишаси билан Н.Н.нинг бош қисмига ва ўзи билан бирга олиб юрган ошхона пичоғи билан қорин ҳамда кўз қисмига уриб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Оқибатда Н.Н. туман шифохонасига олиб борилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 5 ноябрь куни Жомбой туман прокуратураси томонидан У.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, У.Х. ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида гумонланувчи тариқасида ушланган.
To‘liq o‘qish
Ҳурматли канал аъзолари! Самарқанд вилоят прокуратураси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи кенг жамоатчиликка прокуратура фаолиятидаги янгиликлар ва хабарларни етказиш мақсадида "Telegram" ижтимоий тармоғида ўзининг расмий каналини очди.