Самарқанд Экологик Партияси


Kanal geosi va tili: Qozog‘iston, Qozoqcha
Toifa: Siyosat



Kanal geosi va tili
Qozog‘iston, Qozoqcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Ассалому алейкум ! Мана шу каналга уланингизлар






ДИҚҚАТ! Ҳурматли Самарқанд Экологик партияси группаси аъзолари! Уланмаганлар янги очилган Самарқанд вилояти Экологик партияси каналига уланишингизни сўрайман. Каналларимиз кўпайиб кетди. Чалғимаслик учун битта телеграмм каналда ишлаймиз. Бу телеграмм канал ёпилади.
Ссилкани юбораман босиб уланинг.


Ovozi.uz | Русская служба dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Экологический благотворительный веломарафон Mo‘ynoqqa madad ("Поддержка Муйнака") будет проходить по всей территории Узбекистана с 20 мая по 5 июня.

В Самаркандской области 28-29 мая.

Принять участие в веломарафоне сможет любой желающий. Присоединяйтесь!

@ovoziuz_ru


SAMARKANDNEWS.UZ dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎞 21 майдан 5 июнга қадар юртимиз бўйлаб ,, Мўйноқга мадад " экологик хайрия веломарафони бўлиб ўтади.


SamTVR | MTRK dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Samtvr


O'zbekiston Ekologik partiyasi dan repost
#live
Айни дамда ҳунармандлар юрти Марғилонда "Мўйноққа мадад" экологик хайрия веломарафони старт олиш арафасида.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Н. Обломуродов бир гуруҳ фарғоналик иштирокчи нуронийлар билан учрашди.
🚴‍♂🚴🚴‍♀

Telegram | Facebook | Instagram | Web site | You Tube |Twitter


SamTVR | MTRK dan repost
​​Самарқанд “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафонига мезбонлик қилади

Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида республикамиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб 21 майдан 5 июнга қадар “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони ўтказилади.
Вилоятимиз 28-29 май кунлари ушбу веломарофонига мезбонлик қилади. Веломарафонда ёшлар, партия фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар иштирок этади.
28 май куни старт оладиган марафон “Зарафшон” миллий табиат боғи, Жомбой шаҳри ичидан Тут маҳалласи орқали Қорасув массивига чиқиш, Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр мақбараси, Афросиёб музейи, Ҳазрати Хизр мажмуасидан Шоҳи Зинда мажмуасига, Биби Хоним масжиди ва Тошкент кўчасидан Бухоро кўчаси орқали Абу Мансур Мотуридий мақбараси, Регистон майдони, Руҳобод, Университет хиёбони ва Амир Темур мақбараси ва Ислом Каримов ҳайкалига қадар ҳаракатланади.
29 май куни Регистон майдонидан старт оладиган веломарафончилар Қорасув массивидан Маҳдуми Аъзам, Имом Бухорий, Челак ва Лойиш шаҳарчалари орқали Навоий вилоятига кузатилади.
Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши ахборот хизмати.


Zarnews.uz dan repost
Самарқанд “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафонига мезбонлик қилади

Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида республикамиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб 21 майдан 5 июнга қадар “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони ўтказилади.

👉 https://zarnews.uz/0puu

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube


Ганиева Бахтигул Абдусаломовна dan repost
Самарқанд вилоят Пресс- релиз.docx
56.9Kb


—Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Экология партияси раиси М.Искандаров ва Пастдарғом тумани Чархин кўчат етиштириш тажриба станцияси раҳбари Баҳодир Очилов билан Пастдарғом туманидаги жойлашган кўчат етиштириш боғдорчилик ҳудудида бўлиб кўчатларни мониторинг қилишди. Чархин кўчат етиштириш тажриба станциясида ёш ниҳоллар 2021йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумига экиш учун парвариш қилинмоқда. Кўчатлар сони 1530000 (бир миллион беш юз ўттиз минг) та бўлиб турли хил мевали ҳамда манзарали кўчатлар экилган. Атиргул навлари 10000(ўн минг)дона Анжелика, Мереедес, Бургунт, Чёрный принц. Узум навлари 1000000(бир миллион) дона узум навлари Қора кишмиш, Оқ кишмиш, Пушти тойфи , Хусайни, Рекацтели. Арча жами 20000(йигирма минг)дона навлари Мошевелник ва Элдор қарағайи ҳамда 500000 (беш юз минг) дона турли хил мевали кўчатлар экилган бўлиб агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилиб ўз вақтида суғорилиб юмшатиш озиқлантириш ва шакл бериш тадбирлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят матбуот хизмати

https://t.me/SamEkoPartiya




Самарқанд вилояти Экологик партияси dan repost
# МУНОСАБАТ

"ОРОЛ ДАРДИ—ОЛАМ ДАРДИ"

🌎 Дарҳақиқат, бугун "ОРОЛ ДАРДИНИ ОЛАМ ДАРДИ" дейиш мумкин.Чунки, дунёдаги энг ноёб, гўзал ва йирик ёпиқ сув ҳавзаларидан бири бўлган, яқин -яқингача Марказий Осиё иқтисодиётини ривожлантириш, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича катта ўрин тутган.Оролбўйи минтақаси барака ва фаровонлик манбаи ҳисобланган ушбу ўлкан денгиз бир авлод кўз ўнгида батамом йўқолиб кетиш хавфи остида эканлиги ғоят ачинарлидир. 60 йилнинг ўрталаридан бошлаб Орол денгизининг суви чекина бошлагани маълум.Сўнг сувдан қуриб бораётган майдонлар тупроғининг устки қатлами тузли қумдан иборат "ОРОЛҚУМ" деган янги тузли чўлга айланиб, жуда оғир экологик муаммо юзага кела бошлади.Ҳудуднинг иқлим шароити ўзгарди, кўпчилик жойларда тупроқ, табиий ўрмонзорлар ва яйловлар ўзига хос жиҳатларини ва сифатини йўқотишга учради.Ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсининг хилма-хиллиги камайди, аҳолининг ижтимоий -иқтисодий аҳволи пасайиб кетти. Асфсуски, денгизнинг қуриб бориши ва унинг оқибатлари бугунги кунга келиб дунёнинг энг оғирли экологик фожеалардан бирига айланди. Бўшаб қолган денгиз ўрнидан кўтарилаётган заҳарли тузлар, қум ва чанг тузон инсонлар саломатлигига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига жиддий хавф туғдирмоқда.
—Оролнинг қуришидан энг жабр кўрган ҳудудлар Ўзбекистон Республикасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти, Туркманистон Республикасининг Тошҳавуз ва Қозоғистон Республикасининг Қизилўрда вилояти бўлиб, айниқса, фожиа энг кўп "МЎЙНОҚ" туманига салбий таъсир кўрсатди.
— Шу боисдан, Орол денгизининг фожеаси бугунги кунга келиб, Халқаро даражада ҳал этилиши лозим бўлган жуда жиддий масалага айланди.
—Шуларни инобатга олган ҳолда, 2021 йилнинг 21-майидан 5- июнга қадар Республикамиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Велосипед спорти Федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда ўтказилаётган "МЎЙНОҚҚА МАДАД" хайрия эковеломарафони ҳам эзгу ишларнинг амалий ёрдами бўлиб, Оролбўйи ҳудудида яшаётган аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, кенг жамоатчилик эътиборини экологик муаммолар ечимига қаратиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборатдир.
—БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлисида Президентимиз Шавкат Миромонович томонидан илгари сурилган "Оролбўйи минтақасини Экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди" деб эълон қилиш юзасидан навбатдаги Халқаро ташаббуслари ташкилотга аъзо давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
— Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг Қорақалпоғистон Республикасига алоҳида ғамхўрлиги, айниқса "МЎЙНОҚ" тумани аҳолиси ҳудудда амалга оширилаётган янгиланишлардан ниҳоятда мамнундирлар.
— Келинг мана шундай хайрли ишга барчамиз ҳиссамизни қўшайлик!

Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят матбуот хизмати

https://t.me/SamEkoPartiya


Самарқанд вилояти Экологик партияси dan repost
ДАМ ОЛИШ МАДАНИЯТИ...

Бизнингча табиат қўйнига отланаётган ҳар бир киши аввало шу саволга жавоб топиши керак.Чиндан табиат қўйнига нега борилади ўзи? Тўкин дастурхон атрофида еб- ичиш, маишат қилиш учунми ёки чарчаган танга роҳат бахш этиш, шаҳар чанг-тузонидан димиққан ўпкага бироз бўлса-да, соф ҳаводан нафас олиш имконини бериш учунми? Агар биринчи жавобни танласангиз, бунинг учун вақт, маблағ сарфлаб, олисга бориб ўтиришнинг сира ҳожати йўқлигини ҳам ўйлаб кўринг.Ундан кўра шаҳардаги кўнгилочар жойларга бориш осонроқ.
—Табиийки, иккинчи жавобни танлайдиганлар ҳам кўпчилик. Бир ё икки кунга бўлса ҳам шаҳар шовқинидан узоқлашиб, гўзал манзара, шарқираган сув, сўлим табиат қўйнида яйраб дам олганга нима етсин?! Бу тахлит дам олишнинг таассуроти кишини анча вақт тарк этмайди, ҳар эслаганда руҳ тетиклашади, тана эса ўзини қуршаган ҳорғинликдан холос бўлиб енгиллашади.Демак, табиат қўйнига интилиш бежиз эмас.
— Бироқ ҳар бир нарсада бўлгани каби, табиат бағрида ҳам дам олишнинг ўзига хос қонун- қоидалари, тартиблари борлигини унутмаслик керак.
— Афсуски, сўлим дам олиш масканларида бўлиб атрофни бир кузатсангиз, аксарият ҳолларда айни шу қоидаларга шикаст етаётганига гувоҳ бўламиз.
—Дейлик, Самарқанд вилояти Самарқанд туманида жойлашган "Оқбуйро" дам олиш маскани.Бу ер ёз бошланиши билан одамлар билан гавжум бўлади.Бу дам олиш маскани тоғ ён бағрига мос кўриниш, мусаффо ҳаво, зилол суви, дарахтларнинг соя-салқинию турфа шифобахшс гиёҳлар кишини ўзига жалб қилади.
— Лекин афсус, гап шундаки, бу ерга келувчиларни аксарияти ҳордиқ чиқариш учун эмас, маишатбозликка отлангандек таассурот қолдиради. Самарқанд туманида жойлашган "Оҳалик" маҳалласи орқали "Оқбуйро" дам олиш масканига кетиш йўлида овқат қолдиқлари, ичимликдан бўшаган шишаю пластик идишлар, целлофан халтачалар, шоколаду сақич қоғозлар оёқ остида. Ваҳоланки, бу каби маиший чиқиндиларнинг ер бағрига сингиб, батамом йўқ бўлиб кетиши учун жуда кўп вақт талаб этилади. Табиатга энг катта зиённи аслида шулар етказади.Табиат қўйнида дам олиш чоғида оёқ остига, умуман дуч келган ерга ташланган маиший чиқинди— озиқ- овқат қолдиқлари тез айнийди ва ундан чиққан қўланса ҳид атроф - муҳит мусаффолигига зарар етказади.Бунинг оқибатида нафас олиш тизимида ўзгаришлар бўлиб, инсонларда астма, бронхит, нафас йўли каби касалликлар ривожланади. Мева-сабзавот қолдиқлари ташланган ерда турли ҳашаротлар кўпаяди. Бу шароитда урчиган пашшалар турли юқумли касалликларни тарқалишига сабабчи бўлади.
Шундай экан, бу масканга кетиш йўлини мана шундай чиқиндилардан тозалаш мақсадида, Самарқанд туман Экологик партияси раиси ва Самарқанд туман атроф- муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси билан ҳамкорликда "Оҳалик" маҳалласидан ишчи гуруҳ тузилиб йўл ёкалари, адир бўйлари тозаланди.
— Демакки, табиат фарзанди бўлган инсон унга зарар етказишдан йироқ турмоғи керак.Чунки етказилаётган хар бир кичкина заҳмат, эртага улкан муаммога йўл очиши тайин.Биз табиат ва инсон ўртасидаги муносабатга путур етказмаслигимиз керак. Ана шундагина, биз том маънодаги замонавий маданиятли кишилар бўламиз.

Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят матбуот хизмати

https://t.me/SamEkoPartiya




—Бугун 2021 йил 18 май Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман "Ўрмон хўжалиги" ишчи ходимлари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида фуқароларимиз яшаб турган манзиллари, кўча кўйларни ахлатхонага айлантириш, уй- рўзғордан чиққан чиқиндиларни тўғри келган жойга ташлаб кетиш ҳолатлари давом этаётганлиги, она табиатни берган неъматларидан оқилона фойдаланиш кераклиги тўғрисида суҳбат олиб борилди. Суҳбат давомида 28-29 май кунлари Самарқанд вилоятида "Мўйноққа мадад" шиори асосида веломарафон бўлиб ўтиши, Орол денгизининг қуриши иқлим ўзгаришига бу эса шўрланишга бунинг натижасида эса турли касалликлар кўпайиб кетишига сабаб бўлаётгани Орол бўйи аҳолисига Марказий Кенгаш Экологик партияси ташаббуси билан катта ёрдам қўли чўзилаётгани ҳақида суҳбат олиб борилди. Қизғин суҳбатдан сўнг, бўш ётган ерларга тут дарахти экилди. Экологик партияга аъзолар қабул қилинди. Ўрмон хўжалиги ходимлари экологияга янада қизиқишиб табиатга мехри уйғонганлигини айтишди.

Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят матбуот хизмати

https://t.me/SamEkoPartiya



18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

33

obunachilar
Kanal statistikasi