ФОТОЖАМЛАНМА : Бугун , Самарқанд вилоят мусиқали драма театри биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг беш муҳим ташаббуси доирасида Самарқанд вилояти Прокуратураси ташаббуси билан вилоят халқ таълими ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Самарқанд шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйи ва “SOS” Ўзбекистон Болалар маҳаллалари уюшмасининг Самарқанд вилоят филиали тарбияланувчилари учун шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб “Алишер Навоий – ўзбек адабий тилининг асосчиси” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари вилоят Болалар кутубхонаси томонидан театр фойесида ташкил этилган “Алишер Навоий асарларидан намуналар” кўргазмаси, моҳир ёш рассомларимиз ижод намуналари ҳамда буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва фаолияти кенг ёритилган музей билан яқиндан танишишди.