САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ МОЛИЯ БОШ БОШҚАРМАСИДА ЁШ МОЛИЯЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Бугун Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармасида молия тизимида фаолият олиб бораётган ёш молиячилар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Самарқанд вилояти молия бош бошқармаси раҳбарияти, туман ва шаҳар молия бўлимлари барча ёш ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда, Президентимизнинг 2020 йил 24 январ куни Олий Мажлисга қилган мурожаатномасидаги асосий йўналишлардан бири ёшлар масаласига қаратилгани, жумладан
“Ўзбекистон ёшлари - 2025” концепциясини ишлаб чиқилиши – нақадар муҳим ва долзарб эканлигидан далолатлиги, шу билан бирга давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган 5 та ташаббус, “Ёшларга оид давлат сиёсати”ни амалга оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтилди. Ёшларни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишдек 5 та муҳим ташаббус ҳақида,
"Ёшлар-келажагимиз" давлат дастури доирасида уларга яратилган имкониятлар, кўрсатилаётган эътибор ҳақида гапирилди.
Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашув ёшларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, тадбирда молия тизими ёшларининг янгиликларга интилишлари, уларнинг ташаббус ва иқтидорларини рўёбга чиқариш, молия соҳасига оид хориж тажрибаларидан унумли фойдаланиш, энг асосийси ёшларда мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантиришга қаратиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Учрашув давомида бош бошқарма аппаратига ҳамда шаҳарлар ва туманлар молия бўлимларига ишга қабул қилинган ёш ходимларга, соҳада узоқ йиллар фаолият кўрсатиб келаётган билимли ва малакали ходимларни бириктириб, уларга молия соҳасига юклатилган вазифаларни, иқтисодий-назорат ишларини
“Устоз-шогирд” тизими бўйича амалий ёрдам ва кўмаклашиш ишлари ташкил қилинганлиги ҳақида сўз борди.
Алохида таъкидлаб ўтиш жоизки, молия тизими ёшлари учун янада қулайлик яратиш мақсадида уларнинг фикр алмашишлари, таклиф ва мулоҳазалар киритишлари шунингдек, молия тизимига оид ўзларининг янги ғояларини бериб боришлари учун Телеграм ижтимоий тармоғида
“Samarqand viloyati yosh moliyachilari” гуруҳи ташкил қилинди.
Сермазмун ва кўтаринки руҳда давом этган тадбирда билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазалар тизимдаги “ёшлар масалаларини ечиш ва ёшлар билан ишлаш бўйича” бошқарма масъул ходимларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Учрашув сўнггида вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаев ёш молиячиларга мамалакатимизнинг ривожланиши йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилишига, шунда ҳам – жамоанинг олдинги қаторларидан жой олишларига тилакдош эканлигини билдириб, эсдалик китобларни совға қилди.
Умид қиламизки, мазкур учрашув келгусида ёш ходимларнинг шижоатини оширишда ва ўз устида янада кўпроқ ишлашида муҳим аҳамият касб этади.
Самарқанд вилояти Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/samvilmoliya#SamVilMoliya