АЖИНИЁЗ НОМИДАГИ НУКУС ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2019 йил «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»га бағишланиб «Фан ва таълим-тарбиянинг долзарб масаллари» мавзусида ўтказиладиган Республика илмий-назарий анжуманга таклиф этамиз.
Анжуманни ўтказиш вақти: 2019 йил 27-28 март
Илмий-назарий анжуманнинг очилиши институт мажлислар залида 2019 йил 27-март куни
соат 1000 да бошланади.
Анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича секцияларнинг иш олиб бориши режалаштирилган:
Секция 1. Ижтимоий-гуманитар фанлар
Секция 2. Тил ва адабиёт
Секция 3. Педагогика ва психология
Секция 4. Аниқ ва техника фанлар
Секция 5. Табиий фанлар
Анжуман материалларини тайёрлашга қўйиладиган талаблар:
- тезис мавзуси бош ҳарфларда (14 шрифтда) ўртага ёзилиб, кейинги қатордан муаллиф(лар) исми-шарифи, илмий даражаси, кафедра номи ёзилади. Ундан 1,5 интервал пастда хат бошидан тезис матни ёзилади.
- тезислар Microsoft Word, Times New Romanда 2-3 бет ҳажмида (қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида) 14 шрифт, 1,5 интервалда, чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см, юқори ва паст томондан 2 см қолдирилган ҳолда ёзилади.
- барча кўчирмалар квадрат қавсда берилиб, муаллиф фамилияси кўрсатилади. [К.Мамбетов: 27]
- фойдаланилган адабиётлар тезис охирида берилади.
- тезис электрон ва қоғоз нусхада эксперт хулосаси билан қўшиб топширилади. Эксперт хулосаси берилмаган тезислар қабул этилмайди.
- тезисларнинг мазмунига, кўрсатилган манбаларнинг тўғрилигига муаллифлар жавобгар.
- анжуманнинг расмий тиллари: қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз
- анжуман материаллари тўплам ҳолида нашр қилинади. Тезиснинг ҳар бир бети учун бадал пули 15000 сўм
Талабга жавоб бермайдиган материаллар анжуман дастурига ва тўпламга киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.
Тезислар 2019 йил 1 мартгача қабул қилинади.
Манзил: Нукус шаҳри, П.Сейтов кўчаси р/уй.
Телефонлар: +99893 920-94-12, +99891 387-72-54
E.mail: nmpi-konferens@mail.ru
Каналга қўшилиш учун 👇
https://t.me/scienceofworld