#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилди
“Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали
аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилди.
✅ Унга мувофиқ:
👉 Молия вазирлиги пул маблағларини тижорат банкларига
15 йил муддатга бозор шартлари асосида жойлаштиради;
👉 тижорат банклари аҳолига ўз маблағлари ва Молия вазирлиги ажратадиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитларини тақдим этади;
👉 Молия вазирлигидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари
бозор ставкаси бўйича тақдим этилади. Бунда, қарз олувчига кредит уй-жойнинг жойлашган жойи ва майдонини
мустақил танлаш ҳуқуқи билан чекланган миқдорда берилади;
👉 айрим шахсларга
(кам таъминланган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож в.б.) ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун
Давлат бюджетидан субсидиялар тўланади.
✅ Янги тартиб қуйидагиларда жорий этилади:
👉
қишлоқ жойларда – Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари шаҳарларига ва туман маъмурий марказларига туташ ҳудудларда;
👉 Тошкент шаҳрида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot