Bloger Shahnoza

@shahnozxon Yoqdi 4
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Ки ҳар не олами суғрода мавжуд,
Бори ул олами куброда мавжуд.
Мурожаат учун: @shahnozchatbot
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar
Indeksga qo‘shilgan
06.10.2018 11:55
reklama
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
8 183
ta obunachilar
~8.5k
1 ta e’lon qamrovi
~12.6k
kunlik qamrov
~3
ta e’lon 1 kunda
103.5%
ERR %
123.73
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
920 ta kanal eslovlari
333 ta e’lonlar eslovlari
675 ta repostlar
ГЕНЕРАЛИССИМУС
18 Sep, 10:20
Muqaddima
17 Sep, 20:32
Ромитан.УЗ
17 Sep, 20:28
САФАРИ
17 Sep, 20:21
aktual.uz
17 Sep, 16:35
aktual.uz
16 Sep, 09:44
aktual.uz
15 Sep, 10:24
aktual.uz
15 Sep, 10:24
Khosi's diary
15 Sep, 09:53
Copywriter ©
13 Sep, 17:23
Uychilikmiz 🇺🇿
12 Sep, 16:48
aktual.uz
12 Sep, 15:49
O'qituvchilar uchun:
Isroil Tillaboyev blogi
12 Sep, 13:51
Sam / News / 24
12 Sep, 13:27
davletovuz
12 Sep, 13:18
Madina Nurman
11 Sep, 13:56
ГЕНЕРАЛИССИМУС
11 Sep, 09:07
aktual.uz
10 Sep, 18:12
Mr Freeman
aktual.uz
Xalq — LIVE
9 Sep, 16:46
aktual.uz
Shahrisabz shahar
САФАРИ
Bahodir Ahmedov
Yoldoshoffuz
Informatika va AT
THE FICHA.UZ
aktual.uz
aktual.uz
China-Uzbekistan
Alimoff
САФАРИ
Доктор Нугманов
30 Aug, 22:47
Mr Freeman
SHO'RCHI_24 |UYDA_QOLING
29 Aug, 04:29
aktual.uz
27 Aug, 22:09
👑KOHI NUR👑
27 Aug, 20:35
@shahnozxon iqtibos olgan kanallari
bakiroo
17 Sep, 16:06
САФАРИ
17 Sep, 16:06
Human.uz | Rasmiy kanal
16 Sep, 07:30
Rasul Kusherbayev
15 Sep, 10:24
Xushnudbek.uz
14 Sep, 17:19
bakiroo
14 Sep, 07:13
Saida Mirziyoyeva
11 Sep, 15:54
Madina Nurman
11 Sep, 13:55
Huquqiy axborot
bakiroo
Uzbekonline.ru
Xushnudbek.uz
TROLL.UZ
4 Sep, 21:24
Xushnudbek.uz
4 Sep, 16:02
Isroil Tillaboyev blogi
Isroil Tillaboyev blogi
1 Sep, 21:17
Xushnudbek.uz
Xushnudbek.uz
Xushnudbek.uz
Xushnudbek.uz
Huquqiy axborot
67 studio
31 Aug, 15:25
davletovuz
29 Aug, 21:13
«Аkademnashr» nashriyoti
29 Aug, 14:42
Huquqiy Axborot
Huquqiy axborot
Human.uz | Rasmiy kanal
Daryo.uz | Rasmiy kanal
26 Aug, 16:49
IPC
26 Aug, 13:59
Huquqiy axborot
26 Aug, 08:54
UzA | Tezkor xabarlar
25 Aug, 18:02
Muxbir Daliyev
25 Aug, 17:45
Sherzod Shermatov
25 Aug, 08:28
Bayonot.uz
24 Aug, 18:40
Habikatura
24 Aug, 07:18
IT Park Uzbekistan
#Aziza Umar kundaligi
20 Aug, 07:43
Huquqiy axborot
Sevara Urinbayeva
18 Aug, 08:00
Khan Academy Oʻzbek
14 Aug, 10:51
Huquqiy axborot
12 Aug, 16:08
Marvarid_dil
11 Aug, 13:57
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Bloger Shahnoza 18 Sep, 10:02
Жазо фақат жиноятчини эмас, бутун жамиятни тарбиялайди

Хабар берилишича, ИИБ ходимлари калтаклаб ўлдирган чироқчилик фуқаронинг хотини суддан айбланувчиларни озод қилишни сўраган.

«Қалбимда оғриқ бор. Мени шу юкдан халос қилинг ва адолатли ҳукм чиқаринг… Менинг фарзандларим етим бўлди. Энди буларнинг фарзандлари тирик етим бўлмасин. Мен қийналганим етади. Буларнинг аёллари бошига ҳам менинг куним тушишини хоҳламайман — бу иккаласини ҳам озод қилишингизни сўрайман. Майли, буларни чиқаринг, виждони қийналсин. Буларни чиқармасангиз, мен елкамда оғир юкни кўтариб яшаётгандек ҳис қиляпман ўзимни», — деди марҳумнинг турмуш ўртоғи Гўзал Абдиева.

Шахсий фикрим: раҳмдиллик умуман яхши, лекин мазкур ҳолатнинг ижтимоий аҳамиятини эътиборга олиш керак. Айбланувчилар жазоланмаса, бундай жиноятлар давом этаверади, бошқа болалар яна етим бўлиб қолаверади. Бу болаларнинг отаси қамалса-да, бир кун чиқиб келади, лекин озод этилса, жамиятда яна қанча потенциал етимлар пайдо бўлади. Жазонинг муқаррарлиги фақат жиноятчини эмас, бутун жамиятни тарбиялайди асли. Жазони фақат жиноятчига тааллуқли нарса деб фикрлаш нотўғри.

@shahnozxon
To‘liq o‘qish
Bloger Shahnoza 17 Sep, 19:38
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобовнинг хабар беришича, АҚШ ва Канаданинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган ватандошларимиз "БизЎзбекистонгаБефарқЭмасмиз" хайрия акциясини ўтказиб, 100 минг долларга яқин маблағ тўплаб, Хитойдан 500 дан ортиқ кислород концентратори, пульсоксиметрларини буюртма қилиб, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига жўнатишибди.

Барча қўли очиқ, кўнгли очиқ ватандошларга хайрия учун миннатдорлик билдираман.

P. S. Тошкентда коронавирус билан боғлиқ вазият бирмунча изига тушган, аммо вилоятларда аҳвол чатоқлигини, кислород аппаратлари реанимацияларда етмаётганини таниш-билишлардан билиб турибмиз. Осон бўлмаяпти, яна қайта касалланаётганлар бор, эҳтиётингизни қилинг.
To‘liq o‘qish
Bloger Shahnoza 17 Sep, 16:06
Нима учун артистларни кўп сўкишади?

Чунки бу юз фоиз ютуқли вариант: халқ буни қўллайди, артистлар ҳам "лиқ" этиб ютиб кетаверадилар.

Нозимжон бу ўринда артистларни қурбон қилиб кўрсатибди. Гапларида бир жиҳатдан жон бор, аммо ҳар ким ўзи рози бўлган мавқеда туради.

Аслида, ҳақиқий маданият аҳли ўз овози, фуқаролик позицияси ва қадр-қимматига эга бўлиши керак. Ижодкор билан ижрочининг фарқи шунда.

Монополияларнинг ёнини оладиган, ақли етган-етмаган мавзуда маъруза қиладиган, муҳим онларда халқ эмас, куч тарафда турадиган қатлам сифатида намоён бўлар эканлар, улар уриш учун "мешок" бўлаверадилар. Уларни уришдан ҳеч ким қўрқмайди, ҳайиқмайди. Артистлар токи зиёли қатлам ўлароқ кўринмас экан, ўз сўзини айтмас экан, улардан шу тарзда фойдаланишади. Бунга тўғри ё нотўғри деган баҳо бергим йўқ, сабабларни кўрсатмоқчиман, холос.

Лекин бу шунчаки мавриди келганда айтилган гаплар. Асосий масала – қонунларнинг икки хил қўлланиши. Буни, кимга нисбатан қилинган бўлмасин, оқлаб бўлмайди. Одам ажратадиган қонун қонун эмас, қурол, восита, холос.

@shahnozxon
To‘liq o‘qish
Bloger Shahnoza 16 Sep, 07:43
Ҳиндистон апрелнинг бошларидаёқ бу туннеллардан воз кеча бошлаганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти май ойидаёқ дезтуннелларнинг бефойда ва хавфли эканидан огоҳлантирганди. Бонн университети профессори Хендрик Штрик июл ойида "РИА Новости"га берган интервьюсида дезинфекция туннелларининг коронавирусга нисбатан самарасизлигини айтганди. Биз энди мана тан олдик... Коронавирусга доир яна бир афсона пучга чиқди. Яна қанча афсоналарга миллиардларни сарфлаётганимизни вақт кўрсатади.

@shahnozxon
Эффективность туннелей дезинфекции в борьбе с коронавирусом
Когда пандемия коронавируса начала распространяться по всему миру, в супермаркетах, на жд вокзалах, в аэропортах и госучреждениях стали появляться туннели дезинфекции. Проходя сквозь них, иногда предварительно помыв руки на входе, оказываешься в мелкодисперсном облаке тумана, распыляемого форсунками дезинфектанта, который, вроде бы убивает большинство микробов и вирусов, включая, как многие полагают, и COVID-19.   Борьба с …
To‘liq o‘qish
Bloger Shahnoza 16 Sep, 07:30
⚡️Тезкор хабар

Республика махсус комиссияси баёнига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосланиб дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда.
Воқеалар тафсилоти билан батафсил таништириб борилади.


@humanuzofficial
Bloger Shahnoza 15 Sep, 10:24
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Унда Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этиб, парламентга “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳасини тақдим этди.

Ушбу Қонун лойиҳасининг асосий мақсади ҳамма учун виждон эркинлигини кафолатлаш, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини таъминлаш, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаслик, ҳар бир шахснинг диний эътиқоди эркинлигини тўлиқ таъминлаш, шунингдек, динлараро ва миллатлараро тотувликни сақлаш мақсадида ваколатли давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонунга киритилаётган янгиликлардан бири диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилмоқда, хусусан, тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилмоқда, уларни нотариал ва бошқа кўринишларда тасдиқлашга оид талаблар бекор бўлмоқда, давлат хизматлари тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда, рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланмоқда.

@shahnozxon
To‘liq o‘qish
Bloger Shahnoza 15 Sep, 09:48
Давлат тилини билмаганларга Ўзбекистон фуқаролиги берилмайди

Ушбу янги тартиб бугундан кучга кирган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунга асосан амалиётга киритилди.

Батафсил: https://lex.uz/docs/4761984

@shahnozxon
Bloger Shahnoza 14 Sep, 17:19
Xushnudbek.uz'dan repost
Яхши хабар

Айтишларича, бугун Олий мажлис Қонунчилик палатаси фракцияларида "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"га қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси, хусусан, қонунчиликдан "ибодат либоси" атамасини чиқариб ташлаш масаласи муҳокама қилинган.

Жумладан, адлия вазири ўринбосари бу ўзгартишлар ортидан келиб чиқадиган ижобий натижалар, хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилиши масаласи ҳам кўриб чиқилиши тўғрисида гапирган.

Шахсан мен ушбу қонун лойиҳасини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Хусусан, "ибодат либоси" билан боғлиқ норма амалиётда шу пайтгача бирор ижобий фойда келтирмаган, аксинча нафақат виждон эркинлигини чеклаш ёки қийинчилик туғдириш, балки кимларгадир ёқмай қолган инсонларни "диний мақом" билан жазолаш учун ричаг бўлиб хизмат қилган. Сўнгги йиллардаги диний бағрикенглик бўйича қилинаётган ўзгаришларнинг мантиқий давоми сифатида мазкур ўзгариш Ҳукуматнинг ижобий имижига яхши таъсир қилиши, инсонларда ишончни янада мустаҳкамлаши табиий.


👉 @xushnudbek 👈
To‘liq o‘qish
Bloger Shahnoza 14 Sep, 07:13
bakiroo'dan repost
Швейцариядан қайтган пуллар яна Швейцарияга қараб кетмаслиги керак

Ғарб матбуоти Гулнора Каримовага тааллуқли дейилган 131 миллион доллар маълум шартлар билан Ўзбекистонга қайтарилиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда.

Швейцария томони аниқ-тиниқ шартлар қўймоқда: Ўзбекистон қайтарилган пулларни аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, барқарор ривожланиш лойиҳаларига сарфлаши керак. Шунингдек, маблағлар харажати устидан шаффоф мониторинг ўрнатилиши лозим.

Яъни, эркин дунё бухгалтерлари айтмоқдаки, бу пуллар яна янги ўғрилар орқали Швейцарияга қайтиб келмасин, Ўзбекистон учун ишласин.

Шу ўринда бир мулоҳаза, гар Гулнора Каримова қанақадир йиллар ичида доллардаги миллиардерга айланган экан, гар янги даврда ҳам номлари ҳозирча айтилмайдиган каслар саноқли йиллар ичида доллардаги миллардларни ишлаб топмоқда экан, мамлакат ростанам бой, ростанам салоҳиятли. Лекин ўғрилар кўп. Жуда кўп.

@the_bakiroo
To‘liq o‘qish
Bloger Shahnoza 12 Sep, 20:41
Худди шу шеър билан айтилган қўшиқ
Attached file
Bloger Shahnoza 12 Sep, 20:41
Етмишга кирмаган Шавкат Раҳмон

Бугун ижтимоий тармоқларда ўзбекнинг буюк, ўтюрак шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан #Shavkat_Rahmon_70_yoshda деган ҳештег оммалашди. Бу ҳеч бир даъватсиз, сунъий кампаниявозликсиз, адабиётнинг ва шоирнинг мухлислари томонидан қалб амри билан қилинаётган оммавий ҳаракат. Мен ҳам қатордан қолмаслик, ундан ҳам аввалроқ, шоир ижодига муҳаббатим ва шахсига ҳурматим ҳаққи Иқбол Мирзонинг қуйидаги сатрларини эсга олмоқни ва солмоқни истадим. Шоиримизни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин🤲


Учиб-қўниб, учиб-қўниб шом-саҳарлар
Нафис санъат саҳнасида пойга кетди.
Шавкат Раҳмон қайга кетди, биродарлар,
Капалаклар учмайдиган жойга кетди.

Ким қуёшга солди ердан топиб гавҳар,
Ким кўнглига шуъла истаб ойга кетди.
Шавкат Раҳмон қайга кетди, биродарлар,
Чироқ ёниб ўчмайдиган жойга кетди.

Чорбозорда сўз ахтарар харидорлар,
Биров катта кетса, биров майда кетди.
Шавкат Раҳмон қайга кетди, биродарлар,
Ёлғон қасам ичмайдиган жойга кетди.

Аёлларнинг банди бўлди қайси мардлар,
Қай дарвешлар чоғир ила майга кетди.
Шавкат Раҳмон қайга кетди, биродарлар,
Туҳмат тоши тушмайдиган жойга кетди.

Нағмаларни бас қилинглар, энди етар,
Қўлларингиз бекор дутор-найга кетди.
Шавкат Раҳмон қайга кетди, биродарлар,
Осойишта ухлайдиган жойга кетди.

@shahnozxon
Bloger Shahnoza
Ҳамма замонларда ҳам ҳақ сўзни тик туриб айтгувчилар, улар шоирми, журналистми, блогерми ё келажакда пайдо бўладиган бошқа қатлам -- фарқи йўқ, синовларга мўрт келади. Улар орасида принципиаллари доим бармоқ билан саноқли бўлган. Шавкатли шоир Шавкат Раҳмоннинг чиройли ва ёрқин талқинида ушбу ҳақиқат қуйидаги ривоят-шеър орқали мўлжалга аниқ уриб айтилган: БИР МИНГ БИР ЮЗ БИР ШОИР Ривоят Юртдан омад юз бурмиш, шоҳ саройи — сукутгоҳ. Кеча-кундуз ўй сурмиш адолатли, доно шоҳ. Юрт тўлибди гадойга, эл аҳволи оғирдир. Шундай чоқда саройга қасидалар ёғилмиш. Бари тўла ҳамд-санои, бари ёлғон, ғамзада. Тинглайвериб тасанно, шоҳ бўлибди дарғазаб. Вазирига бермай сир, бир кун кулиб доно шоҳ, буюрибди, қани бил, юртда неча шоир бор. Жарчилар ишлапти соз, бирор лаҳза олмай дам. Юртнинг барча хушовоз шоирлари бўпти жам. Вазир, — улуғ шоҳим, — дер, таъзим қилиб мулойим, — юртингизда бор экан бир минг бир юз бир шоир. Вазирдан кулибди шоҳ ҳам тағин жаҳли кепти. Шоирларни ҳозироқ зиндонга ташла, депти. Бир йил ўтиб орадан…
To‘liq o‘qish
Bloger Shahnoza 12 Sep, 13:03
Мактабларни очиш керакми ё йўқми деган масала бугун қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти ўртасида баҳсга сабаб бўляпти.
Олий вакиллик органи намояндалари ўзларида амалда ваколат йўқлигини пеш қилиб (аслида қонунан бор), мактаблар очилиши масаласида қарор қабул қилиш масъулиятини зиммаларига олишдан қўрқаётгандек. Тепамизда ҳоким, биз ҳеч нарса қилолмаймиз дейишяпти. Уят, очиғи, жуда уят!

Биринчидан, аввал нимадир қилишга уриниб кўриш керак. Маҳаллий кенгашларга бунчалик масъулиятли вазифа аввал ҳеч топширилмагандир балки. Лекин қарор қабул қилиб, жараёнларда ўз иштирокини кўрсатишни нимадандир бошлаш керакми? Гарчи бу бошлаш шу қадар оғир вазифа бўлса ҳам. Мактабларни очиш-очмаслик масаласи масъулиятли қарор ва уни қабул қилишда депутатларга ҳокимлар ҳам қарши чиқолмайди, чунки бундай шароитда ҳокимлар ҳам масъулиятни салмоғини кўриб, ҳайиқиб туришибди. Ҳа, бугун депутатларга шу орқали синов келди, имконият келди. Энди четга қочиш тўғрими? Депутат дегани фақат енгил, 100 фоиз кафолатли, риски йўқ қарорларни қабул қиладими?

Иккинчидан, депутатларимиз қачон ўзларида қонунчилик ташаббуси масъулиятини ҳис қилишади? Тўғри, монополия, юқори божлар, жумладан, импорт божлари, мулк ҳуқуқи масалалари бўйича анча жонланиб, турли ҳаракатларни қилишяпти. Фақат улар бари халқ, сайловчилар турткиси, сўрови ортидан ва яна бу ишларни амалга оширганда имижга катта бонуслар олиб келадиган, ҳар қанақасига ютуқли юришлардир. Бироқ пандемия шароитида қанча муаммолар борки, ўзлари кўриб, қонунчилик ташаббуси билан чиқишлари керак эди. Нима иш қилдилар бу борада? Саволни бу тарзда қўяётганим сабаби шуки, ҳар қандай ташаббус ортида риск туради.

Учинчидан, кенгашлардан сўралаётган энг асосий нарса, жойларда мактабларнинг ўқув жараёнини бошлашга тайёр-тайёр эмаслигини ўрганиш ва объектив қарор бериш. Чунки жойлардаги халқ таълими бўлимлари мактаблар тайёр деб ёлғон маълумот бериши мумкин. Қолаверса, ота-оналар ҳам боласини мактабга чиқариш ё чиқармаслик қарорини фақат субъектив ҳолатидан келиб чиқиб беради. Масалан, ман боламни мактабга чиқаришга қарор қилсам, фарзандларим вирусни бошдан кечириб бўлди-ку дейман-да, асло ўқитувчилар бошқа болалардан касал юқтириб олса-чи демайман. Шундай шароитда халқ сайлаган, ижро ҳокимиятига қайсидир маънода мухолиф, қолаверса, ота-оналарнинг субъектив фикрларини жамлаб объектив хулосага айлантирувчи ҳалқа сифатида олий вакиллик органлари тарозуни ростлаши керак.

Тўртинчидан, кенгаш ҳокимга бўйсунади деб депутатлар ўзини у масалада четга олса, бу масалада четга олса, нимани ҳал қилишади унда? Энг оғир тошни ортишаётган бўлса ҳам, балки илк марта уларга ўз ваколат ва ҳуқуқларидан фойдаланиш имконияти бериляпти. Қарор тўғри бўлар, хато бўлар – ҳозирги шароитда ҳамма нарса 50/50, бутун дунё хато қиляпти, тўғрилаяпти. Лекин депутатларнинг ҳозир масъулиятни зиммага олиш ё олмасликлари уларга бундан кейин бўладиган халқнинг, сайловчиларнинг муносабатини белгилаб беради. Пандемия ўтади, хулосалар қолади, ҳурматли депутатлар!

Бешинчидан, кенгашлар кўплашиб коллегиал қарор қилиши қарорнинг тўғри бўлиши имконини оширади. Қолаверса, Таълим тўғрисидаги қонуннинг 27-моддасига кўра маҳаллий кенгашларнинг таълим соҳасидаги ваколатлари, ҳатто, ўз ҳудудидаги таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш каби ваколатлари белгиланган.

Ҳозир энг катта юк халқ таълими тизимига тушмоқда.
Етмаганига ҳамма халқ таълимига тош отяпти, ғалати бир кампания. Аслида сеники-меники деб ўтирадиган замон эмас, масала ҳаммамизники. Чунки барчамизнинг фарзандларимиз мактабга боради, ҳатто депутатларнинг ҳам, ижро органи ходимларининг ҳам. Пандемия даврида “Сен йўқ, мен йўқ, биз бор, вирус бор!” Ҳозир ҳаммамиз бирлашиб, халқ таълими тизимига ёрдам беришимиз керак. Ахир, бу – бизнинг келажагимиз масаласи.

@shahnozxon
Bloger Shahnoza
“Занжирни уз, уйда қол” деяпти ҳамма. Лекин бунинг нималигини англаш учун инсон, ҳар қандай инсон, ўзининг шунгача бўлган даражасидан бир поғона юқорилаши, янада инсонроқ бўлиши керак. Сен бошқа одамлар учун ҳам жавобгарлигингни билиш – бу биз учун янги ва керакли тажриба. Биз доим аввало ўзимиз учун, ўзимизнинг муҳофазамиз учун ҳаракат қилганмиз. Энди бошқаларни муҳофазалаш ўзимизни муҳофазалаш билан тенглигини англашимиз керак. Бу бир томондан ажойиб, бошқа томондан эса ҳеч биримиз ўрганмаган одат. Лекин ўргансак, ўзимизга фойдага қолади. Хулосаларимиз муҳим. *** Шифокорлар... Улар, шубҳасиз, қаҳрамонлар. Фронтнинг олд қаторидаги жангчилар. Эртага бу балолардан эсон-омон чиқиб олсак, улар ҳақида дунё бўйлаб юзлаб асарлар ва фильмлар яратилса керак. Улар орасида ўзбек асарлари ҳам бўлишига умидим бор. Лекин ҳозир уларга беморлар ва карантиндагилардан ҳам қийинроқ. Карантиндагилар муддат ўтиб чиқиб кетишади, касаллар, иншааллоҳ, тузалади. Улар эса шу бало буткул бартараф бўлмагунча ҳар куни ишда, ўз жонларига…
To‘liq o‘qish
Bloger Shahnoza 11 Sep, 15:54
Saida Mirziyoyeva'dan repost
Барчамиз учун ҳали-ҳамон қийин бўлса-да, ҳаёт давом этмоқда. Одамлар тўйларда хурсандчилик қилмоқда, болалар дунёга келмоқда. Биз ҳам кўпайишдик — жажжи Шавкатжон, бизнинг қуёшимиз. Биз у билан яқинда танишдик, лекин биринчи учрашувимиздаёқ ўртада шунчалар кучли муҳаббат пайдо бўлдики, биз кунига 24 соат бирга бўламиз :) Оналар бунинг нима эканини билишади.

Мен эса муҳаббатнинг аёлларга барча дилхираликларга дош бериши ва кечиришига ёрдам берувчи куч экани ҳақида ўйлайман. Бахтли ва энг яхши дамларни кутиш, болалар ўсиб-улғайгунча ёнида бўлиш, уларга таянч бўлиш ва кейин тин олиш мумкин. Нима қилсак ҳам, бизни доим муҳаббат бошқаради.

Ҳозир ўғлим билан эртаклар эмас, балки янгиликлар садоси остида ухлаяпмиз. Хотин-қизлар ва журналистларга нисбатан судлов механизми тезкор ва шиддатли бўлиб, бор кучи билан ишлаётганини кўриш мен учун оғир. Эркаклар ва амалдорларга келганда бу тизим кўпинча тўхтаб қолади. Бир вақтнинг ўзида ҳақоратларга муносиб жавоб учун озодликдан маҳрум қилиш ва саккиз йиллик хўрлик остида яшаганларни ярашув билан «жазолаш» мумкин эмас. Қиз болага ожиза ва итоаткор бўлгани учунгина буюмдек қараш, дили оғриган-оғримаганини унинг учун ҳал қилиш мумкин эмас. Шахсий фикри учун таъқиб қилиш мумкин эмас. Агар биз адолат тарафдори бўлсак, қонун иккала томон учун бир хил ишласин. Агар биз бахтли мамлакатда яшашни истасак, аёлларни эркаклар приоритетларидан, журналистларни эса босимдан ҳимоя қилишимиз керак.

Аёлларга келсак: қўлимизда бола бўлганида, ҳар бир жабҳада эркаклар билан тенглашиш биз учун шундоқ ҳам қийин, ҳар биримиз фарзанд туғилганида карьерамизнинг бир неча йилини йўқотамиз. Шунга қарамай, баъзан бизга яна айблов ҳам қўйишади.

Тўрт йил олдин Президентимиз сўз эркинлигини ёқлаб чиқди, мамлакатимиз бундан буён тоқат қилмас эканмиз, сукут сақлаб ўтирмаймиз, деган хулосага келди. Шуни ёдда тутишимиз керакки, эндиликда ҳар бир нохуш ҳолат жамоатчиликка ошкор бўлмоқда: биз кичик жиноятлар учун ҳам барча мумкин бўлган моддалар билан оғир жазони қўллаш ҳолатларига гувоҳ бўляпмиз. Агар кимларгадир бунинг акси керак бўлса, жазо юмшайди ва енгиллашади. Одамлар буни кўриб турибди, муҳокама қилишяпти ва адолатга ишонмай қўйишяпти.

Мен журналист ва блогерлар сукут сақламаслигига ва бошланган ислоҳотларни давом эттириш йўлида ҳисса қўшишига қатъий ишонаман. Жамоатчилик фикрининг кучига ишонаман. Олдинда бизни яхши кунлар кутаётганига ишонаман. Агар ҳар ким ўз обрўини сақлаган ҳолда одамлар билан ҳисоблашса, ҳамма иш адолатли ва тўғри бўлади.

Президент топшириғига кўра, айни кунларда туҳматни декриминаллаштириш ҳамда журналистлар фаолиятига тўсқинлик учун жавобгарликка оид икки муҳим қонун ҳужжати ишлаб чиқиш арафасида.

Бу ошкора жамият сари ташланган яна икки катта қадам бўлади. Келинг, буни биргаликда амалга оширамиз.

#massmediauz #mediafreedom

@SShMirziyoyeva
To‘liq o‘qish
Bloger Shahnoza 11 Sep, 13:55
"Менам битта кўрай ўша сертификатни" деб турган жойим 😃☺️

Мадина Нурман замонамизнинг тенги йўқ фотоснайпери, пойлайди, тутади, отади – нишонга аниқ уради )))

@shahnozxon
Bloger Shahnoza 11 Sep, 09:05
Шунингдек, семинарни қуйидаги ҳавола орқали онлайн кузатиш мумкин:

https://www.youtube.com/embed/_YLif-gRmAU
Bloger Shahnoza 11 Sep, 09:04
Адлия вазирлигида вазир Русланбек Давлетов иштирокида коррупцияга қарши кураш бўйича семинар бошланяпти.
Вақти: 11 сентябрь 2020 11:00

Zoom орқали уланиш учун ҳавола:
https://zoom.us/j/91421407736?pwd=RGlXam1md21STjFnSmV0TWdtS3I2dz09

Идентификатор: 914 2140 7736
Код: 365733
Bloger Shahnoza 10 Sep, 20:01
Бироз вақт аввал фикрлари учун интернетда сазойи қилинган ҳуқуқшунос Дифуза Куролова "интернет булинг" муаммосининг ҳуқуқий омиллари ҳақида таҳлилий мақола ёзибди. Интернет булингни бир неча бор бошидан ўтказган инсон сифатида бу муаммо менга ҳам нотаниш эмас. Ўшанда нафақат ўзим, яқинларим, оила аъзоларим ҳам бир неча тунни уйқусиз ўтказганлари, мени кимдан, қандай ҳимоя қилишни билмай ўзларини қўйгани жой топа олмаганлари ҳамон кўз олдимда. Шундан кейин сўз айтишда ўзимдан ҳам кўра уларни ўйлаб, ўз-ўзим учун цензорга айланиб қолдим. Сўз озодлигидан фойдаланиб менинг сўз озодлигимни олиб қўйдилар гўё.

Жазосизлик ҳадни билмасликка олиб келади, ёвузлик дарахтини суғоради. Фикр учун ҳақорат, тазйиқ асли инквизиция даврига хос ёввойи бир воқелик бўлса-да, афсуски, у ҳамон тирик, яшаяпти, умрларни заҳарлаяпти. Бунга чек қўйиб, вазиятни ўнглаб, баҳсларни замонавий ва оқил ўзанга йўналтириш мумкинми? Ё "клавиатураполвонлари" ўзларига ёқмаган фикр эгаларига сўз тиғини беаёв санчишда давом этаверадими? Интернет булинг турли, фарқли фикрларни аёвсиз цензура қилар экан, у сўз эркинлиги деб аталиши мумкинми? Бунга қарши чора борми? Бўлса, у бошқа бир цензурага айланиб кетмайдими?

Қуйидаги мақолани бир ўқиб кўринг-да (мақола рус тилида)

https://www.gazeta.uz/ru/2020/09/10/freedom-of-speech/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@shahnozxon
To‘liq o‘qish
Bloger Shahnoza 10 Sep, 17:57
​​​​Ўзбек тилида иш юритиш ҳақида қўлланма тўққизинчи марта қайта нашр этилди

Бугун Ўзбек тили ва адабиёти университетида “Давлат тилида иш юритиш” қўлланмасининг 9-нашри тақдимоти бўлиб ўтди.

Биринчи марта бу қўлланма “Ўзбек тилида иш юритиш” номи билан ҳали совет даврида, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган илк даврларнинг салмоқли нишонаси ўлароқ 1990 йилда чоп этилган эди. Ундан сўнг тузум, сиёсат, тарих ўзгарди ва иш юритиш ҳужжатлари бу ўзгаришларни ўзида билвосита (жумлалар, қолиплар, атамалар, номлар ва ҳ.к орқали) муҳрлаб бораверди.

Асли иш юритиш ҳужжатлари тарихи жуда узоққа, Шумер ва Аккад шоҳи Ур-Намму қонунларига, балки ундан ҳам аввалроққа бориб тақалар. Кучли давлатларнинг қонуни ҳам, тили ҳам, хусусан, иш юритиш тили ҳам кучли, мукаммал бўлади. Буюк туркий ҳумдорларнинг буйруқларини эсланг: “Тўхтамиш сўзим Йағайлаға”, “Темур Қутлуғ сўзим”, “Султон Умаршайх Баҳодур сўзим” деб бошланган улуғвор фармонлар бизнинг буюк тарихимиз фахрий ёрлиқларидир гўё.

Аммо шундай даврлар келдики, ўзбек тилида иш юритиш ёт тил қолипидан олинган “Берилди ушбу справка шул ҳақдаким, ҳақиқатан ҳам ўртоқ Фалончаев шу манзилда яшайди” тарзига дўнди. Қарам элнинг тили ҳам қарам бўлди ва бу энг аввал расмий ҳужжатларда ўз аксини топди.

Бугун Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Фанлар Академиясининг Ўзбек тили ва адабиёти институти томонидан ўзбек тилига давлат мақоми берилганига 30 йилдан кўпроқ вақт ўтгач ишлаб чиқилган “Давлат тилида иш юритиш” қўлланмасининг тўлдирилган ва тузатилган 9-нашри ҳам айни кунларимизнинг тарихга муҳри бўлиб қолади, албатта. Чунки бу нашрда янада кўпроқ ҳужжатлар, атамалар, жумлалар, умуман иш юритиш тили ва тафаккури янгиланганини кўриш мумкин.

Бир таклиф: қўлланмада бугунги кунда долзарб бўлган электрон ҳужжат айланиши масаласи акс этмаган. Шу муносабат билан келгусида давлат тилида электрон ҳужжатлар мавзусига бағишланган алоҳида қўлланма ишлаб чиқилса, албатта, жуда кутилган ва зарур манбалардан бирига бўлур эди.

Ҳозирча 3 минг нусхада чоп этилган қўлланма ташкилот ва муассасаларга беминнат тарқатилиши эълон қилинди.

Яна бир фойдали китоб ҳаммамизга муборак бўлсин.

@shahnozxon
To‘liq o‘qish
Bloger Shahnoza 10 Sep, 13:12
ОАВ вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этамиз

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 11:00 да Адлия вазирлиги биносида адлия вазири Р. Давлетов иштирокида Адлия вазирлигида коррупцияга қарши кураш тизимининг яратилиши, ушбу тизимнинг ўзига хос хусусиятлари ва эришилган натижаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманида Адлия вазирлигида коррупцияга қарши кураш тизими бир қатор босқичларда амалга оширилаётганлиги, шу вақтга қадар қандай натижаларга эришилганлиги ва олдинга қўйилган режалар бўйича маълумотлар берилади.

Шунингдек, матбуот анжуманида Адлия вазирлиги Ўзбекистонда биринчидан бўлиб “Менеджментнинг коррупцияга қарши тизими” бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритганлиги бўйича халқаро сертификатни топшириш тадбири бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Тадбирда СЕRT International s.r.o нинг Ўзбекистондаги вакили, БМТРД Коррупцияга қарши курашиш глобал лойиҳасининг вакили, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари ва Адлия вазирлиги раҳбарияти иштирок этиши кўзда тўтилмоқда.

Ўтказилиш жойи ва вақти: Тошкент ш., Сайилгоҳ, 5 (Адлия вазирлиги биноси), 11 сентябрь куни соат 11:00.

Тадбир карантин қоидаларга риоя қилган ҳолда ташкиллаштирилади.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
To‘liq o‘qish
Bloger Shahnoza 9 Sep, 21:21
Ортиқ қиламан дегандик, яна тиртиқ бўлди

Хориждан келаётган фуқароларнинг паспорт маълумотларини телефонда суратга олиб (!), телеграм орқали (қаергадир) юбориб, Uz IMEI тизимидан IMEI кодларни ноқонуний рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фош қилинибди. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.

Лекин "картина" баттар хиралашиб қолди-ку. Хориждан келаётган юзлаб, балки минглаб фуқароларнинг паспортларини қўлларидан олиб телефонда қачон, қай тарзда суратга олишга улгуришган? Нега бу ҳеч кимга ғалати туюлмаган? Шунча паспорт эгалари бундан бехабар қолишганми ё бу нимагадир кераклигига ишониб индамай паспортларини суратга олишга қўйиб беришганми?

Шу жиноий гуруҳ кимлардан таркиб топгани очиқланганда шу каби кўплаб саволларга жавоб топилса керагу, лекин қўрқаманки, бошқа талай саволлар пайдо бўлади.

@shahnozxon
To‘liq o‘qish