Автоулов – хавф!
Самарқанддаги ЙТҲда уч аёл ҳалок бўлибди, биттаси касалхонада оғир аҳволда. Дамас ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган, аёллар йўл четида пахтага кетаётган бўлганлар ("Daryo - live" хабарига кўра).
Ўлган аёлларнинг иккитасида уч нафардан, биттасида 1 нафар фарзанд бўлган, шунча фарзанд онамлаб қолди (((
Аллоҳ сабр берсин!
Мен кўпчилик каби пахтани айбдор қилмайман. Бу аёллар бозорга кетаётган бўлиши ҳам мумкин эди. Мен йўллардаги автоҳалокатлар катта миллий фожиага айланиб бораётганига эътибор қаратмоқчиман.
Ҳали Камаз турган жойидан юриб кетиб, беш кишини босиб ўлдиради, ҳали автобус портлайди, ҳали йўл четида кетаётган бегуноҳ пиёдаларни босиб кетишади...
Бундан бир неча ой аввал ўз бошимдан ўтган бир даҳшатни эсласам, этим жунжикади. Дала ҳовлида икки кундан бери тек турган машина бирдан қизим иккимизнинг устимизга юриб кетди. Аллоҳ бир асраб, машина тагидан она-боланинг омон чиққанимиз, сал нарида турган ўғлим аранг чап бериб қолгани – мўъжиза!
Хулосам шуки: ҳар қандай автоулов – потенциал хавф! Улардан имкон қадар узоқ юриш керак. Ҳатто йиллаб қимирламай бир жойда тургани, занглаб кетгани ҳам.
Мияси занглаб кетган ҳайдовчилару, талабга жавоб бермайдиган кўчаларни гапирмаса ҳам бўлади. Светофорсиз пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтиш ўз жонига қасд қилиш билан тенг бўлиб қолди бизнинг кунларда.
Эҳтиёт бўлинг, ўзингизни асранг.