Шу постни 11 ой аввал ёзган эканман. Бугун Устозлар байрами муносабати билан яна раҳматли устозимни ёд этгим келди.
Бугун устозимни туш кўрдим. Бугун Матлуба янга бандаликни бажо келтирдилар. Шу иккиси сабаб олим устозим кун бўйи хаёлимдан кетмадилар.
Бегали Қосимовдан талабалар қўрқишарди - қаттиққўл эдилар-да. Асосли равишда қаттиққўл эдилар. Мен эса асосан "ғоялар адабиёти" бўлмиш Миллий уйғониш даври адабиёти курсини зерикарли деб билардим. Менга кўпроқ тилшунослик ёки бадиий таҳлил яқинроқ эди.
Лекин мен устоз сифатида Бегали домлани танладим. Чунки устоз бўладиган инсон шогирдини ҳайратлантира олиши керак деб ҳисоблардим. Бегали Қосимов мени ҳайратлантирган кам сонли домлаларимиздан бири эди.
Зиёлилиги, энциклопедик билими, мулоҳазакорлиги, холислиги, одиллиги... хуллас, асл олимга ва асл инсонга хос ноёб жиҳатлари билан ўзига нисбатан ихлос уйғотганди.
Устозим эрта кетдилар, мен эса илмий ишимни якунлай олмадим. Бошқа бундай ҳайратга лойиқ устознинг этагини тута олмаганимданми ёки оддий дангасаликми… билмадим…
Лекин устозим бот-бот тушимга кирадилар ва менда яна айбдорлик, қарздорлик ҳисси бош кўтаради. Чунки домла менга юқори марраларни белгилаб берган, мендан кўп нарса кутган, ҳатто унча-бунча шогирдларини яқин йўлатмайдиган шахсий кутубхоналаридан фойдаланишга ҳам рухсат бергандилар…
Бир кун насиб бўлиб илмий иш қилсам, мартаба, эътироф, ҳатто фанга янгилик олиб кириш учун эмас (унақа катта даъвога журъатим йўқ), устозим руҳи олдидаги қарзимни узиш учун қиламан, иншооллоҳ!
Устозимни ва Матлуба янгани Аллоҳ раҳмат қилсин. Жойлари Жаннатда бўлсин! Яқинларига чиройли сабрлар берсин! Менга ўхшаган дангаса шогирдларига ҳам Ўзи инсоф бериб, домламиз раҳбарлигида бошлаган ишларимизни якунлашимиз учун ғайрат берсин!
Охиратда ёруғ юз билан учрашишдан умидвормиз…