bakiroo dan repost
Швейцариядан қайтган пуллар яна Швейцарияга қараб кетмаслиги керак
Ғарб матбуоти Гулнора Каримовага тааллуқли дейилган 131 миллион доллар маълум шартлар билан Ўзбекистонга қайтарилиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда.
Швейцария томони аниқ-тиниқ шартлар қўймоқда: Ўзбекистон қайтарилган пулларни аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, барқарор ривожланиш лойиҳаларига сарфлаши керак. Шунингдек, маблағлар харажати устидан шаффоф мониторинг ўрнатилиши лозим.
Яъни, эркин дунё бухгалтерлари айтмоқдаки, бу пуллар яна янги ўғрилар орқали Швейцарияга қайтиб келмасин, Ўзбекистон учун ишласин.
Шу ўринда бир мулоҳаза, гар Гулнора Каримова қанақадир йиллар ичида доллардаги миллиардерга айланган экан, гар янги даврда ҳам номлари ҳозирча айтилмайдиган каслар саноқли йиллар ичида доллардаги миллардларни ишлаб топмоқда экан, мамлакат ростанам бой, ростанам салоҳиятли. Лекин ўғрилар кўп. Жуда кўп.
@the_bakiroo