Нима учун артистларни кўп сўкишади?
Чунки бу юз фоиз ютуқли вариант: халқ буни қўллайди, артистлар ҳам "лиқ" этиб ютиб кетаверадилар.
Нозимжон бу ўринда артистларни қурбон қилиб кўрсатибди. Гапларида бир жиҳатдан жон бор, аммо ҳар ким ўзи рози бўлган мавқеда туради.
Аслида, ҳақиқий маданият аҳли ўз овози, фуқаролик позицияси ва қадр-қимматига эга бўлиши керак. Ижодкор билан ижрочининг фарқи шунда.
Монополияларнинг ёнини оладиган, ақли етган-етмаган мавзуда маъруза қиладиган, муҳим онларда халқ эмас, куч тарафда турадиган қатлам сифатида намоён бўлар эканлар, улар уриш учун "мешок" бўлаверадилар. Уларни уришдан ҳеч ким қўрқмайди, ҳайиқмайди. Артистлар токи зиёли қатлам ўлароқ кўринмас экан, ўз сўзини айтмас экан, улардан шу тарзда фойдаланишади. Бунга тўғри ё нотўғри деган баҳо бергим йўқ, сабабларни кўрсатмоқчиман, холос.
Лекин бу шунчаки мавриди келганда айтилган гаплар. Асосий масала – қонунларнинг икки хил қўлланиши. Буни, кимга нисбатан қилинган бўлмасин, оқлаб бўлмайди. Одам ажратадиган қонун қонун эмас, қурол, восита, холос.
@shahnozxon