𝐒𝐇𝐀𝐊𝐇𝐙𝐎𝐃𝐊𝐇𝐎𝐋𝐃𝐎𝐑𝐎𝐕 блог


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Шахсий канал. Фикрлар — ўзимники, иқтибослар — эгалариники!
Камроқ ёзиб, кўпроқ ўқиш керак, дейман ва тескарисини қиламан :(
Мобиль муҳбир:
@shakhzodkholdorov_muhbir_bot
Мурожаат ва таклифлар учун:
@shakhzodkholdorov_bot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


- Гўшт нархи ошди, чунки кўп гўшт еяпмиз!
-Хўп!
- Сув нархи ошди, чунки кўп сув ишлатяпмиз!
- Хўп!
- Свет нархи ошди, кўп ток ишлатяпмиз!
- Хўп, дедикку, хўп! Лекин, чиқим ҳам ошиб кетяпти, лекин кўп кирим бўлмаяпти ку?!


Эфирда «Кулгу тайм»

t.me/shakhzodkholdorov




Канье Уест является моим кумиром!!!
💪


​​Форбс энг кўп ҳақ оладиган реперлар рўйҳатини тузди

Форбс журнали дунёга машҳур реперларнинг даромади бўйича рейтингни тузди Рейтингга кўра, Кане Уест 150 млн доллар ишлаб топиб етакчиликни қўлга киритган.


Форбс нашри дунёдаги энг кўп ҳақ тўланадиган реперлар рейтингини тузди. Рейтингнинг етакчи ўринни 150 млн доллар ишлаб топган америкалик репер Кане Уест эгаллади. Шунингдек, бу йил репер Adidas билан шартнома тузган ва Yeezy кроссовкаларини ишлаб чиқара бошлаган.

Ўтган йилги екатчи иккинчи ўринда

Рейтингнинг иккинчи ўрнини ўтган йилги етакчи — Jay-Z эгаллади. Унинг даромади Beyonce билан ўтказган “On The Run II” якуний тури туфайли 81 млн долларни ташкил этди. Учинчи ўринда 75 млн доллар ишлаб топган Драке жойлашди.

Рўйхатнинг тўртинчи қаторини П. Диддй (Шон Комбс) эгаллади, даромадининг (70 млн доллар) катта қисми Диагео Сирок алкогол бренди билан тузилган битимдан келган. Травис Скотт 58 млн доллар билан бешинчи ўриндан жой олди.Эминем 50 млн доллар ишлаб топди ва олтинчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, кучли ўнликка ДЖ Кҳалед, Кендрик Ламар, Мигос ва Чилдиш Гамбино (Доналд Гловер) кирди.


​​Олий Мажлис депутати Тошкент метросида ҳали ҳам жетонлардан фойдаланилаётганини танқид қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ёрмамат Холиёров Тошкент метрополитенида ҳали ҳам жетонлардан фойдаланилаётганини танқид қилди. Депутатнинг парламент қуйи палатаси сайтида эълон қилинган мақоласида таъкидланишича, бугунги кунда электрон тўловлар тизими бутун дунёда кенг қўлланиляпти.

«Ҳатто смартфонларга ўрнатиладиган дастурлар орқали НФC тўлов тизимлари жорий этилмоқда. Бугунги кунда алоқасиз тўлов тизими Лондон, Прага, Сингапур, Киев ва Санкт-Петербург каби дунёнинг кўплаб шаҳарларида ишлайди. Тошкент метрополитенида эса ҳали-ҳануз жетонлардан фойдаланилаётгани бу каби масалаларга етарлича эътибор қаратилмаётгани, эскича қарашлардан воз кеча олмаётганимизнинг яққол далилидир», — деб ҳисоблайди депутат Холиёров.

Шунингдек, депутат дунёнинг кўплаб давлатлари аэропортларида қўлланилиб келаётган ҳаракатланувчи йўлаклар (траволатор), йўловчилар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган поезд ва платформа ўртасига ўрнатилган «электрон ҳаракатланувчи тўсиқ»лар каби янгиликларни Тошкент метрополитенида жорий этиш ҳақида ҳам ўйлаб кўриш керак.

PS. «Танқид қилгани бошқа муаммо, кўтаргани бошқа мавзу қолмадими, эй, барака топкур, депутат?», дегинг келади-да баъзан. Лекин демай қўяверасан. Тағин яна «прописка тартиби яхши, парламент эса цирк эмас!», девормасин.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg


Ўзбекистон дунёда биринчи! Бокс бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон жамоаси биринчи ўринни эгаллади!

Молодцы ребята! Дак держать 💪👏🇺🇿


Дархонда пикет бўлаётганмиш. Экопартия ташаббуси билан. Иккита дарахт кесилгани учун. Одамлар! Тошкентда шаҳар кенгайганда, ўз ҳолича ўсган дарахтлар кесилиб, ўрнига дом қурилган. Қолгани шу ҳолича қолган.

Айрим янги маҳаллаларга кирсангиз, баҳри дилингиз очилади. Дарахтлар «свежый»

Бу қинғир қийшиқ, тап этиб коптокча ёки ёввойи ёнғоқ ташлайдиган дарахтлар қариб чириб ётибди. Улардан оладиганмиз аллергия холос! Тушунинглар!

Худди ўзи бирорта дарахт ўтқазгандай тўполон қиладиган хотин-халажни тушунмайман. Ҳокимият вакилига айт! Бўлди! Битта дарахт кесасиз, ўрнига 4 та ўтқазасиз, деб.

Ўзи жамиятда одамларнинг муаммоси охиригача ечилмай туриб, дарахту ит-мушук ҳақида гапиришга нима бор?

Эҳҳҳҳ!..

P.S. Ватан учун бирорта кўчат ўтқазаман, деган одам бу каналга марҳамат! 😊


O'z qadrini bilmoq.

Bir bola taksofon yoniga kelib telefon qilibdi:
-Assalomu alaykum. Men ish so'rab qo'ng'iroq qilayapman. Maysazor(gazon) ingizni parvarishlab tursam maylimi?
Bir ayol javob beribdi:
-Yo'q rahmat, men allaqachon ishchi yollaganman.
-Iltimos meni ishga oling, o'sha ishchi oladigan oylikning yarmiga ishlashga ham roziman.
-Yo'q, rahmat. Men o'z ishchimdan butkul roziman.
- Kechirasiz, men yarim baravar ish haqidan tashqari polingiz va zinalarni ham tekinga yuvib berishga tayyorman. Meni ishga oling iltimos.
- Yo'q taklif uchun rahmat, lekin ololmayman.
Bola go'shakni qo'yib, ketayotsa, taksafon oldida suhbatni eshitib turgan bir odam bolaga debdi:
- Nogahon suhbatingizni eshitib qoldim, va sizdagi kuchli qat'iyatni payqadim. Xohlasangiz sizga juda yaxshi ish berishim mumkin.
- Yo'q rahmat. Men o'zi anchadan beri shu ayolning bog'ida bog'bonlik qilaman. Shunchaki ishimning sifatini va qadrimni bir tekshirib olay dedimda!

P. S: Nimaiki ishga qo'l urmang eng yetuklikka erishing. Toki sizning o'rningiz siz yo'qligingizda ham shunchaki birovga berilib ketmasin. Songa emas sifatga e'tibor bering.
Odamlar oddiy non va Samarqand noni yonma-yon tursa albatta Samarqand nonini olishadi. Chunki unda nimadir o'zgachada! Sizda ham nimadir o'zgacha narsa bormi?! Toki boshqani qo'yib sizni tanlashsa...


#BILASIZMI???

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MUSTAQILLIKDAN KEYINGI YILLARGA BERILGAN NOMLAR

1991 - " Alisher Navoiy " yili.
1992 - " Hamshiralar " yili.
1993 - " Ahmad Yassaviy " yili.
1994 - " Mirzo Ulug'bek " yili.
1995 - " Ibn Sino " yili.
1996 - " Amir Temur " yili.
1997 - " Inson manfaatlari " yili.
1998 - " Oila " yili.
1999 - " Ayollar " yili.
2000 - " Sog'lom avlod " yili.
2001 - " Onalar va bolalar " yili.
2002 - " Qariyalarni qadrlash " yili.
2003 - " Obod mahalla " yili.
2004 - " Mehr-muruvvat " yili.
2005 - " Sihat-salomatlik " yili.
2006 - " Homiylar va shifokorlar " yili.
2007 - " Ijtimoiy himoya " yili.
2008 - " Yoshlar " yili.
2009 - " Qishloq taraqqiyoti va farovonligi " yili.
2010 - " Barkamol avlod " yili.
2011 - " Kichik biznes va hususiy tadbirkorlik " yili.
2012 - " Mustahkam oila " yili.
2013 - " Obod turmush " yili.
2014 - " Sog'lom bola " yili.
2015 - " Keksalarni e'zozlash " yili.
2016 - " Sog'lom ona va bola " yili.
2017 - " Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari " yili.
2018- “Faol tadbirkorlik, innovatsion g‘oyalar va texnologiyalarni qo‘llab-quvvatlash
2019- "Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish" yili


@tv_kommunal dan repost
Диққат, Қуйи Чирчиқда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади!

"Қуйи Чирчиқ тумангаз" участкаси маълум қиладики, "Тўқбой" МФЙ да қурилаётган мактабгача таълим муассасаси яқинидан ўтган табиий газ қувури 20 сентябрь куни белгиланган тартибдаги узоқликка режалаштирилган.

Шу муносабат билан 20 сентябрь куни соат 08:00 дан 21 сентябрь куни соат 18:00 га қадар туманнинг "Тўқбой", "Юлдуз" МФЙларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Юзага келган ноқулайлик учун аҳолидан узр сўраймиз.

"Тошкентгазтаъминот" корхонаси матбуот хизмати.

Тошкент вилояти коммунал соҳа фаолиятига доир аниқ ва ишончли ахборотлар каналига уланинг:
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWlG0HGKxIOlUaKfw


Тунда iOS13 чиқди. Энди айфонларда ҳам ўзбекча ҳарфлар бор.

@shakhzodkholdorov


​​Об-ҳаво маълумоти: ҳарорат пасаймоқда

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 19 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15 даража илиқ, кундузи 32-34 даража иссиқ бўлади.


Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.


Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.


Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.


Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.


Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.


Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.


Президент Шавкат Мирзиёев сув ресурсларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда суғоришдаги йўқотишларни қисқартириш, ажратилаётган бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Сув сарфини онлайн кузатиш имконини берувчи “Ақлли сув” тизимини жорий этиш вазифаси юклатилди.
www.president.uz/uz/2873
--
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам дальнейшего реформирования системы управления водными ресурсами и повышения эффективности использования воды.
Обсуждены вопросы сокращения потерь при орошении и эффективного расходования выделяемых бюджетных средств.
Поручено внедрить на 61 объекте водного хозяйства за счет южнокорейского гранта на 7 миллионов долларов систему "Умная вода", позволяющую следить за расходом воды в режиме реального времени.
www.president.uz/ru/2873


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Акасига тор шим, ўлган бувисига янги кафан... Одамлар нима дейди?

👉 https://qalampir.uz/news/akasiga-tor-shim-ulgan-buvisiga-yangi-kafan-odamlar-nima-deydi-8646


Прописка бўйича айрим маслаҳатлар

👉 Тошкентда 1-банд билан пропискага кирганлар ота-онасини, фарзандларини ёки набираларини 2-банд билан пропискага олиб кира олади. Ушбу яқин қариндошларнинг вояга етган ёки етмаганлиги, оиласи бор ёки йўқлиги мутлақо аҳамиятга эга эмас.

Агар паспорт столдагилар бу мумкин эмас дейишса, ишонманг. Улар ноқонуний талабни айтишмоқда. Бундай вазиятда мана бу ерда кўрсатилган ишларни қилинг.

👉 2, 5, 9-11-бандлар билан пропискага кириб, ўз номига уй сотиб олган фуқаролар 1-банд асосида Тошкентга пропискага киритилади. Анча аввал юқоридаги бандлар билан пропискага кириб, номига уй олиб қўйганлар, Сизлар ҳам ҳафсала қилиб, 1-бандга ўтказиб қўйинг, фойдаси бор.

👉 Тошкентдан янги уй сотиб олганлар 1-банд билан прописка қилинади, буни биласиз. Ўша янги уйни бир неча киши қўшилиб сотиб олса, уларнинг барчаси 1-банд билан прописка қилинади. Тўланадиган 5%лик давлат божи ҳам барчага тенг бўлинади, ҳамма алоҳида 5%дан тўламайди. Шу сабабли бир ўзи уй олишга қурби етмаётганлар ишончли инсонлар билан қўшилган ҳолда янги уй сотиб олишлари ва барчаси биргаликда пропискага киришлари мумкин. Кейинчалик улар иккиламчи бозордан арзонроқ уй сотиб олишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, ўз номига янги уй олаётганлар ота-онасини, ака-укасини ёки турмуш ўртоғини уй сотиб олувчилар сафига қўшиб қўйишса, улар ҳам 1-банд билан пропискага киришади.

👉 11-банд билан (ишхона орқали) пропискага кирганлар агар ўша ташкилотда ишлаётганига 3 йил тўлган бўлса, пропискага кирганига қанча вақт бўлганидан қатъи назар номига уй сотиб олишлари мумкин. Масалан, 3 йилдан ортиқ ўша ташкилотда ишлаётган ходим бугун пропискага кирса, бугуноқ номига уй сотиб олиши мумкин. Уй албатта янги бўлиши шарт эмас, иккиламчи бозордан ҳам мумкин.

Уй сотиб олгач эса, ўша ходим 1-банд билан пропискага ўтади. Бундан асосий фойда шуки, 11-банд вақтинчалик пропискага ўхшаган нарса, ишдан кетгач, прописка ҳам кетади. Боз устига 11-банд билан кирганлар ота-онаси, оиласи бор фарзандларини пропискага олиб кира олмайди. 1-банд эса доимий ҳамда тўғри шажара бўйича яқин қариндошларини бемалол пропискага олиб кира олади.

👉 11-банд билан пропискага кирганлар агар пропискага киритиш ҳуқуқига эга 90 га яқин ташкилотлардан бирига ишга ўтса, унда пропискаси автоматик «кўчиб ўтади». Янги ташкилотининг раҳбаридан яна тавсиянома олиши шарт эмас. Агар бошқа жойга ишга ўтса, унда пропискаси бекор бўлади.

👉 Ака-укани қандай қилиб пропискага олиб кириш мумкин? Қонунчилик бўйича ака-укаларни пропискага олиб кириб бўлмайди. Лекин бунинг йўли бор. Фақат кўп вақт кетади.

Масалан, 11-банд билан пропискага кирган шахс мисолида кўриб чиқамиз. Энг аввало шахс 1-банд билан пропискага ўтиши керак, яъни номига уй сотиб олиши керак. Шундан сўнг, у ота-онасини 2-банд билан олиб киради. Сўнг 3 йил кутиш керак. 3 йилдан кейин ота-онасида уй сотиб олиш ҳуқуқи пайдо бўлади. Улардан бири яна бошқа уй ёки фарзандининг ўша уйини сотиб олади (ҳадя мумкин эмас). Шундан кейин уй сотиб олган ота-она 1-банд билан пропискага киради. Ана шундан кейингина улар бошқа фарзандларини (биз мисолида кўраётган шахснинг ака-ука ёки опа-сингилларини) 2-банд билан прописка олиб кира олади.

Хуллас, мана шунақа чидаб бўлмас даражада бюрократиядан ўтиш керак.

Аммо минг афсуски, Ички ишлар вазирлиги пропискани такомиллаштириш номи билан ушбу тартибга тақиқ қўймоқчи. Яъни 2-банд билан кирганлар уй сотиб олса ҳам 1-бандга ўтмаслигини қонунчиликка таклиф қилишган. Бу эса амалиётда ака-укаларни пропискага олиб кириш имкониятини тўлиқлигича чеклайди.

«Лазейкашунос»ларга саломлар!


👉 @shakhzodkholdorov 👈


​​Бухоро ҳар доим илм ўчоғи бўлган. Ҳар йили абитуриентларнинг ўқишга кириш фоизи бўйича Бухоро вилояти энг юқори ўринларда бўлиши ҳам бежизга эмас.

♻️ #ZiyoMax ўқув маркази талаба бўлиш иштиёқидаги абитуриентларни БУХОРО шаҳрига чорлайди!

Ушбу ўқув марказида:

⚗️ КИМЁ (ўзбек ва рус тилларида)
🔬 БИОЛОГИЯ (ўзбек ва рус тилларида)
📜 Она тили ва адабиёт
🏺 Тарих
🌍 География (ўзбек ва рус тилларида)
🔢 Математика
💡 Физика
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Инглиз тили
🎰 Ментал арифметикаси

фанлари бўйича ўз билимингизни оширишингиз📈 ҳамда талаба🎓 бўлиш бахтига муяссар бўлишингиз мумкин.

🙇‍♂️ Ўқитиш ўқув маркази ўқитувчиларидан
🏃‍♂️ ҳаракат эса Сиздан.

Манзил:
Бухоро шаҳар Ҳофиз Таниш Бухорий кўчаси, 17-уй.

Мўлжал:
Вокзал (UMS бош офиси ён томонида)

Қўшимча маълумотларни www.ZiyoMax.uz сайтидан ёки @ZiyoMax_uz каналидан олишингиз мумкин.

☎️ +99897 303-70-07

✅P.S.: Олис туман ва вилоятлардан келган абитуриентлар ётоқхона🏢 билан таъминланади.

Шошилинг, янги ўқув йили учун қабул давом этмоқда!

🎓Ижтимоий-тижорий реклама


Сайловлар қайси куни бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига биноан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

Бу эса жорий йилда сайловлар 22 декабрь куни ўтказилишини англатади.

Эртага бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Сайлов кампаниясининг эълон қилиниши кутилмоқда.


👉 @shakhzodkholdorov 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
​​Тошкентда илк марта "Tashkent Book Fest" халқаро китоб-кўргазма ярмаркаси ўтказилади

📍Кўргазма жорий йилнинг 2-4 октябрь кунлари "Ўзэкспомарказ" Миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади.

📚 Халқаро китоб кўргазма ярмаркасига ташриф буюрганлар хорижий ва маҳаллий нашриётларнинг янги ва нодир китоблари билан танишиш, янги асарлар тақдимотида иштирок этиш, чет эл ва ўзбек адиблари, муаллифлари билан учрашиш имконига эга бўладилар.

📖 Тадбир доирасида ёзувчи, шоир ва рассомлар билан ижодий суҳбатлар бўлиб ўтади. Шунингдек, соҳага оид семинарлар, маҳорат дарслари, тренинглар ва кўплаб акция ҳамда китоб танловлари ўтказилади.

❗️Барча китобсеварларни Тошкент халқаро китоб кўргазмаси ярмаркасига таклиф қиламиз.

☎️ Мурожаат учун:
71 244 23 72


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раҳбари Абдусатторов Тўлқин Сайфуллаевич адлия вазири ўринбосари — Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимига тайинланди.


👉 @shakhzodkholdorov 👈


​​Айтишларича, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Хакимов Рахим Расулжонович Адлия вазири ўринбосари - Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланган.


👉 @shakhzodkholdorov 👈

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

128

obunachilar
Kanal statistikasi