Shirin shaharchasi


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Shirin zamonaviy ishbilarmonlik markazi va turar joylar kompleksini barpo etish direksiyasi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Ширин шаҳарчасида қанча аҳоли яшайди, нечта мактаб бўлади?

Ширин шаҳарчасининг мастер режасига асосан массивда 12-52 қаватли тураржойлар қурилиб, 180 минг аҳоли истиқомат қилиши кўзда тутилган. Маълумот учун таққослаш мумкин, Оқдарё туманда ҳозирги кунда 170 минг атрофида аҳоли истиқомат қилади.

Ширин шаҳарчасида 1320 ва 1650 ўринли 12 та LEGO усулида умумтаълим мактаблари қурилади. Худди шундай 30 та 400 ўринли давлат боғчалари қурилиши режалаштирилган.

Учта тиббиёт бирлашмаси, тўртта хусусий клиника, иккита олий ўқув юрти, иккита IT парк бўлади.

Шаҳарчанинг умумий майдони қарийб 10 км узунликда бўлиб, 665 гектар майдонни эгаллайди. Жами бино ва иншоотлар шаҳарчанинг 20 фоизини ташкил қилади.

👉 @shirinshaharchasi


Журналист-блогерлар Ширин массиви лойиҳаси билан танишдилар

Бир гуруҳ журналист-блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари учун Ширин массивида пресс-тур ташкил қилинди. Ширин дирекцияси директори Акбарали Қаюмов ОАВ вакиллари билан мулоқот давомида лойиҳанинг аҳамияти, қамрови ҳақида маълумот берди.

“Массивни ўн-йигирма йилга мўлжаллаб қурмоқчи эмасмиз. Келажакда қандайдир ноқулайлик ва муаммолар юзага келмаслиги керак. Эртани ўйлаб ҳаракат қиляпмиз, хато қилишимиз мумкин эмас. Шунинг учун ҳам шаҳарсозликда яхши тажрибага эга бўлган хорижлик ишбилармон-инвесторлар, соҳа етакчиларининг кўмагидан фойдаланишни режа қилганмиз.

Дирекция шаҳар қурилишида биринчи навбатда атроф-муҳит мусаффолиги, табиат дахлсизлигига алоҳида эътибор қаратади. Яшил ҳудудлар, сув ҳавзалари ва боғлар лойиҳанинг салмоқли қисмини эгаллайди”, – деди А.Қаюмов.

Журналист-блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Акбарали Қаюмов дирекция ОАВ учун очиқ ва мулоқотдан қочмаслигини маълум қилди.


👉 @shirinshaharchasi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Юқорида дастлабки лотлар сотилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу кварталнинг видеоролиги билан танишинг.

👉 @shirinshaharchasi


Ширин шаҳарчасида дастлабки лотлар сотилди

Самарқанд шаҳри Ширин массиви бош режа лойиҳасига асосан қурилиши кўзда тутилган лотлар савдога чиқарилмоқда. Шу вақтга қадар умумий майдони 11 гектардан иборат еттита лот аукционга қўйилиб, олтитаси (10 гектар) тадбиркорлар томонидан сотиб олинди.

Аукционда сотилган мазкур ҳудудда 12-16 қаватли турар жойлар қурилади. Ушбу ҳудуднинг 40 фоизи яшил майдонлар, 15 фоизи жамоат майдонлари, 15 фоизи йўл, велосипед ва пиёдалар йўлаклар учун ажратилган. Қурилишости майдони 25 фоизни ташкил қилади. Дастлабки кварталда ўн мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилиши мумкин бўлади.

Ушбу ҳудудда шунингдек, 1650 ўринли мактаб, 600 ўринли болалар боғчаси, 15 та болалар майдончалари, дарё бўйида кўнгилочар масканлар қурилади. Автотураргоҳлар ерости майдонида бўлади. Автомобилларни электр зарядлаш қурилмалари ҳам ўрнатилади.


👉 @shirinshaharchasi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Ўзбекистоннинг Дубайи" бўлиши кутилаётган Ширин шаҳарчаси ҳақида тасаввур ҳосил қилинг

👉 Минглаб ноодатий дизайндаги турар ва нотурар жойлар, савдо комплекслари;
👉 Замонавий таълим ва тиббиёт муассасалари;
👉 Спорт мажмуалари, маданият масканлари;
👉 Яшил майдонлар, истироҳат боғлари, кенг, замонавий йўллар ва кўчалар.

✅ Шаҳарчанинг Зарафшон дарёси яқинида барча қонун меъёрларига риоя қилинган ҳолда қурилаётгани ҳам кўплаб афзалликлар беради. Мусаффо ҳаво ва бетакрор манзара бағишлайди.

Шаҳарчада инсонлар яшаши ва ишлаши учун барча қулайликлар эътиборга олинган!


Шаҳарсозликнинг янги даврига гувоҳ бўлинг!

👉 @shirinshaharchasi


Хитойлик ишбилармонлар Самарқандга келишди

"Ипак йўли" халқаро туризм марказида Самарқанд вилояти ва Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони корхоналари ўртасида бизнес-форум ўтказилди.

Форумда “Ширин” замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш дирекцияси масъуллари ҳам иштирок этишди. Хитойлик ишбилармонларга ушбу лойиҳанинг аҳамияти ва истиқболи ҳақида маълумот берилди.

Мазкур форум доирасида тадбиркорлар икки томонлама манфаатли келишувларга эришди
лар.

👉 @shirinshaharchasi


#Тарих

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2023 йил 6 июн куни Самарқандга ташриф доирасида "Ширин" массивининг мастер режаси тақдимоти билан танишганди.

Президентимиз ушбу таклифни қўллаб-қувватлаб, лойиҳани илғор шаҳарсозлик асосида такомиллаштириш, ижтимоий хизматларни кўпайтириш бўйича кўрсатма
берганди.

👉 @shirinshaharchasi


Ширин шаҳарчаси – Ўзбекистон шаҳарсозлигида муҳим саҳифани бошлаб бермоқда

“Бизнинг кимлигимизни билмоқчи бўлсанг, биз қурган иморатларга боқ”. Мазкур ибора тарихда улкан бунёдкорликлар бошида турган Соҳибқирон бобомиз Амир Темурга тегишли. Шубҳасиз, тинч ва қудратли давлатларда шаҳарсозлик, меъморчилик ривожланади. Тарихдан шундай бўлиб келган, бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат.

2023-2030 йилларда Самарқанд шаҳрининг Ширин массиви ҳудудида Ширин ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплекси барпо этиш бўйича 2023 йилнинг 20 июл куни Президент қарори қабул қилинди. Ушбу йирик лойиҳа Ўзбекистонда замонавий шаҳарсозлик йўлидаги муҳим қадам бўлди, дейишимиз мумкин.

Савол туғилади – қурилаётган янги шаҳарча нимаси билан аҳамиятли? Бошқа шаҳарлардан фарқли томонлари қандай бўлади?

Батафсил ўқиш учун босинг: 👉 Ширин шаҳарчаси ҳақида билишни истайсизми?

Каналга уланиш учун: 👉 @shirinshaharchasi

8 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

113

obunachilar
Kanal statistikasi