Гуландом Тоғаева | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Журналист, шоира, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари номзоди, "'Шуҳрат" медали соҳибаси
Гуландом Тоғаеванинг ижодий-маърифий канали.
www.mohiyat.uz
https://www.facebook.com/groups/mohiyatuz
Фикр билдириш учун:https://t.me/ijod_1972

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Дадасининг қай тарзда яшаш учун пул топишини билган кичкина қизалоқ дадаси учун қанотлар ясаб берган.Қизини яхши кўрган ота эса доим қизи ясаган қанотларни иш вақти тақиб юрган


Одамлар сени соғинганликларини айтишади-ю, аммо кўришиш учун бирор марта ҳаракат қилмаганликлари кулгили.

("Форрест Гамп" фильмидан)




ШОИР АСҚАР МАҲКАМ ижодидан (1958-2007йй)

Кўнглим менинг истаган ёр йўқ,
Руҳим менинг истаган ёр йўқ.

Мен қатлдан кўрқмасмен ҳаргиз
Оғочлари баландроқ дор йўқ…

Ҳама гуллар оёқ остинда
Ани асрай дегувчи хор йўқ.

Мухаббат ҳам шаҳватдир асли
Магар бунда парда йўқ, ор йўқ…

Биҳамдиллаҳ ўлим айиргай
Қўшай дема ҳеч қўшмозор йўқ…

Тортиб бўлдик барини буткул
Биз тортмаган ғаму озор йўқ.

Сотиб олай десам бир ҳамдард
Бухорода бундай бозор йўқ…

* * *

Иймоннинг кифтида турар осмонлар.
Иймонсиз кимсанинг қошига келманг!
Бундай зот қўлига, эй мусулмонлар,
Қилич ҳам бермангиз, Қуръон ҳам берманг!.

* * *

Иймон деб дунёдан юзни ўгирдик,
Ҳаром деб ҳаммадан кўзни ўгирдик…
На ҳалол, на ҳаром нелигин билмай
Иккисин ортидан итдек югурдик…

* * *

Иймон сотилганда бозор қолмасди,
Беномус қолмасди, беор қолмасди…
Бир зумда сотилиб эски ўликлар,
Кейинроқ ўлганга мозор қолмасди…

Иймонни нур дерлар, нурдир, нурдир у,
Бу нурни кўрмаган кўрдир, кўрдир у…
Бу нурни кўрмаган одамми ажаб
Эҳтимол йўкдир у, йўкдир, йўқдир у…

Кўнглим менинг истаган ёр йўқ,
Руҳим менинг истаган ёр йўқ.

Мен қатлдан кўрқмасмен ҳаргиз
Оғочлари баландроқ дор йўқ…

Ҳама гуллар оёқ остинда
Ани асрай дегувчи хор йўқ.

Мухаббат ҳам шаҳватдир асли
Магар бунда парда йўқ, ор йўқ…

Биҳамдиллаҳ ўлим айиргай
Қўшай дема ҳеч қўшмозор йўқ…

Тортиб бўлдик барини буткул
Биз тортмаган ғаму озор йўқ.

Сотиб олай десам бир ҳамдард
Бухорода бундай бозор йўқ…

* * *

Иймоннинг кифтида турар осмонлар.
Иймонсиз кимсанинг қошига келманг!
Бундай зот қўлига, эй мусулмонлар,
Қилич ҳам бермангиз, Қуръон ҳам берманг!.

* * *

Иймон деб дунёдан юзни ўгирдик,
Ҳаром деб ҳаммадан кўзни ўгирдик…
На ҳалол, на ҳаром нелигин билмай
Иккисин ортидан итдек югурдик…

* * *

Иймон сотилганда бозор қолмасди,
Беномус қолмасди, беор қолмасди…
Бир зумда сотилиб эски ўликлар,
Кейинроқ ўлганга мозор қолмасди…

Иймонни нур дерлар, нурдир, нурдир у,
Бу нурни кўрмаган кўрдир, кўрдир
Бу нурни кўрмаган одамми ажаб
Эҳтимол йўкдир у, йўкдир, йўқдир.




#гўзал_ғазаллар

МEН НОЛА ҚИЛАЙ ШОМУ САҲАР…

Мен нола қилай шому саҳар дод, эшигингда,
Жонимни берай, шўхи паризод, эшигингда.

Ул лолаву райҳону суман, тоқа қизил гул,
Ҳам сарв букулди, қади шамшод эшигингда.

Хўбони жаҳон бўлса тақи Юсуфи Канъон,
Султону амир бандаё, озод эшигингда.

Зулфинг сени бу жонима юз доми балодур,
Жоним қуши сайд ўлди чу сайёд эшигингда.

Олам бориси лаззати ҳуснунгни топибдур,
Гирёну фиғон, нолаву фарёд эшигингда.

Савдойи муҳаббатга тушубман сени излаб,
Ўлтурди ғаминг, кўзлари жаллод, эшигингда.

Ашким тўкубон ҳажру ғамингда кеча-кундуз,
Вайрона ватан – манзул обод эшигингда.

Ул ҳусну жамолинг ўти Машрабға тушубдур,
Парвонасифат қуйди, паризод, эшигингда.
  
  ✍Машраб


Чин дўст. Эртак. Марям Ёқубова ўқиган.








Ассалому алайкум яхшилар!




#биршодадур

ЎЛМАС САТРЛАР

#лирикчекиниш

АСҚАР ҚОСИМ ИЖОДИДАН

Бошгинамга ағанаган, катта тоғлар, алвидо!
Мен кетарман ҳасратланиб, руҳи соғлар, алвидо!

Бу дунёнинг шўр ишига навниҳоллар тебранинг,
Эслироқ бир боғбони йўқ қолди боғлар, алвидо!

Сайр вақти бош эгмангиз гўр устимга жарроҳдек,
Юрагимни ёрган билан унда доғлар, алвидо!

Сиз келгунча пешров қилиб икки юзлик умрини,
Жигаримни чўқиб кетди қора зоғлар, алвидо! 

Эй, шоира, ёруғ кунлар ҳаётингда оз экан,
То ўлгунча унутмаймиз, ғамли чоғлар, алвидо.

Уйғониш

Бўлсамки, у чоғ ҳали расида,
Келдим баҳорга мисли қалдирғоч,
Узала тушган ерга кўз солиб.
Борлиқдан гўзал нашъалар олиб,
Шеърият олди – бўсағасида
Дедим мен: сим-сим, эшигингни оч!
У не кошона, у не саройки,
Зимни яралмиш шоир қонидан,
Ғишти қайғудан, рангин ҳислардан.
Боболар солиб кетган излардан
Кўрдим гумбазда бир хипча ойки,
Сочма юлдузлар жилмас ёнидан!
Паға булутлар монанди оққуш
Қаср устидан учиб ўтганда,
Анҳор бўйидан ялпиз бўйлари.
Эсиб турарди… Тўп-тўп болари
Нафис гуллардан истабон оғуш
У ҳам яшашни этмасди канда.
Тип-тиниқ эди ўша кез само,
Ям-яшил эди ўша кез япроқ.
Кундай ёйилиб борлиққа ишқим.
Нечундир унга келди қотишгим!
Ўша онданоқ худди Қайснамо
Севдим сени мен, эй, она тупроқ!

Тилак

Юксакда, ундан-да, авжлансанг сал нари
Ер сатҳи кўринар ғоят кенг.
Ўлкалар жимжима харита сингари,
Денгизлар япалоқ тошга тенг.
Шу онда жонланар кўнгилда тилак,
Орзуки беқиёс, муқаддас,
Заминни яшнатмоқ ишқида бу юрак!
Улуғ ер тинч-омон бўлса, бас!

Ёмғир

Бугун ҳаво бошқача,
Чунон оғир, зил-зил.
Эртадан то кечгача
Ер узра сув мил-мил.
Бирин-кетин томчилар
Синар гўё чил-чил.
Гоҳ сув бетин чимчилар,
Гоҳ товланар хил-хил.


Асқар Қосимов




Инсон қўли гул бўлар...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сергей Есенин шеъри, Эркин Воҳидов таржимаси.


Ассалому алайкум яхшилар!


Бугун Ўзбекистон халқ артисти, театр ва кино актёри, ўзбек дубляжи усталаридан бири Тўлқин Тожиев 88 ёшга тўлди. Шу муносабат билан оила даврасида ҳозиргина торт кесилди. Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор. Худойим яна узоқ умр берсин.
Шукрки, актёримиз доимгидек невара-чеваралар билан андармон. Умид билан бир ёстиққа бош қўйган рафиқаси Манзура Тожиева вафот этганига 16 йил бўлди. Уйдан деярли чиқмайдиган Тўлқин ака уни соғинади, албатта, аммо начора!
Улуғ ёшдаги актёримизнинг хотираси яхши, шеърларни баралла ўқийди. Озгина бўғиқроқ чиқаётган бўлса-да, ўша-ўша овоз! Суратга тушишни унча хоҳламайди, аввалгидан хийла озиб қолгани учун бўлса керак. Мухлислар наздида ёш бўлиб қолишни истайман, дейди у киши.
Тўлқин ака, шундай бўлинг. Кўзларингиз, юзларингиз, бутун борлиғингиз доимо кулиб турсин!

© Анвар Намозов фейсбук сахифасидан олинди.





20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.