bakiroo dan repost
Бугун гўёки қора бозорда 9500 сўмга чиққан доллар борасида изоҳ беришимни сўрашмоқда.
Авваламбор, доим айтаман, абсурдга изоҳ бериш абсурдга маъно баҳш этади.
Тижорат банклари конверсион бўлимлари ёки иловалари орқали чекланмаган миқдорда 9100 сўмдан доллар сотиб олиш мумкин шароитда бозордан 9500 сўмдан доллар олган шахс ё аҳмоқ ёки банкда операция ўтказишни истамаган жиноятчи. Бошқача бўлиши мумкин эмас.
Иккинчидан, бугунги спекуляция (ёки унга уриниш) кўрсатдики, аҳолининг етарли бўлмаган молиявий саводхонлиги ва салбий кутилмалар шароитида норасмий сектордаги айрим унсурлар бемалол ўз манфаатлари доирасида ҳаракат қилиши мумкин. Расмий пул ҳукуматига ишонч худди қадимги Римда Цезарь хотинига гумон бўлмагани каби даражада бўлиши лозим. Ишонч қаердан шаклланади, ишонч тезкор баёнотлардан ва баёнотларга узлуксиз амал қилишдан яралади.
Демак расмий пул ҳукумати ишонч монополиясини, қисқа муддатга бўлсаям, қўлдан чиқармаслиги лозим.
Каналга уланиш:
@the_bakiroo