SN Fikrlar Oqimi (Jamshid Muslimov)


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Subjact Nazar - Fikrlar Oqimi

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


"Таълим ҳаётга тайёрлаш эмас. Таълим ҳаётнинг ўзидир." Жон Дюи


Жон Дюи ҳақида Профессор Александр Пятигорскийнинг 17 минутлик маърузаси. Мухожирликда "Свобода (Озодлик)" радиоси учун 1977 йили тайёрланган. Жуда қизиқарли нутқ-маъруза.


Юқоридаги конспект Жон Дюининг "How we think" - "Биз қандай фикрлаймиз" (1910) китобидан конспект-қайдлар. Китоб таълим тизимида фикрлашини тарбиялашга эътибор қилиш ҳақида.


Дюи янги таълим тизими мана шу тафаккур душманларидан холи бўлиши керак, дейди. Шунингдек, ушбу фикрни чалғитувчи табиий ва ижтимоий тузоқларидан болаларни огоҳ қилиш ва уларни ўз вақтида кўра билиб, фош қила олишни ўргатиш керак дейди.

Фикр тўсиқларни аниқлаб, уларни олиб ташлашни ўрганган ўсмир эркин, мустақил ва ижодкорлик билан фикрлай олиш иқтидорига эга бўлади.


Шунингдек Локк тўғри фикрлашга тўсқинлик қилувчи омилларни санаб ўтади:
1. Ижтимоий муҳит томонидан сингдирилган принципларга таассуб билан эргашиш, уларга бошқача назар билан қараб кўришдан бош тортиш, аввалги аждодлар тажрибасига кўр-кўрона ишонувчанлик.

2. Ён атрофда ўзгармас гипотезалар билан фикрлайдиганлар таъсири. Улар факт ва тажрибани инкор қилмайдилар, аммо қолипларига зид келса бу фактларни далил-исботдек қабул қилмай, тахминларини қайта кўришдан бош тортадилар.

3. Ҳавои-нафсга тобеъ бўлиш тўғри ақл юритишдан тўсади, айниқса пул манфаати ақл тарозисини босиб қўяди.

4. Авторитетлар. Яқин дўстлар, ҳокимият ва ҳукмрон ижтимоий қарашлар мутлоқ ҳақиқат деб олиниши.


Жон Дюи Жон Локкдан иқтибослар келтиради...
Маъноси:
Ақл юритишда адашувчи кишилар уч хил бўлади:
1. Ўз бошлари билан фикр юритмайдилар. Буни ўзли ишончли деб топган бошқа одамларга юклаб қўядилар: ота-она, давлат арбоби, нотиқлар ва ҳк. Шундай қилиб ақл юритишни ўзларидан соқит қилиб қўядилар.

2. Фикр юритишда асос қилиб ўз ҳою-ҳавасларини, ҳиссиётлари ва жамоавий манфаатларини асос қилиб оладилар. Бундай фикрлаш ҳаққоний бўла олмайди, чунки холислик йўқ. Манфаатлар ва ҳиссиётлар ўзгарган сари фикрлариям ўзгариб туради.

3. Фирлашни истаган ва фикрлай оладиган, аммо кенгроқ дунёқарашга эга бўлмай кўрилаётган масалага нисбатан етарли мулоҳаза юрита олмайдиган кишилар. Улар доимо бир хил китоб ўқийдилар, бир хил муаллифларга эргашадилар, турли қарашлар ва нуқтаи назарларга қарамайдилар, янгича, ўзгача ёндашувлар ва хилмахиллик билан қизиқмайдилар. Қулайгина тор қирғоқларида қамалиб, илм уммонига чиқишдан тийиладилар.


Революция - инқилоб деб таржима қилиниши ғалати. Инқилоб тебраниш сўзидан олинган шекилли? Революция аслида кескин бурилиш дегани. Ёки чарҳни ўз ўқида бир айлантирвориш.


Одамлар эволюцияни (ижтимоий, табиий..) автоматик ривожланиш деб ўйлашади. Эволюция ёмондан яхшига, яхшидан яхшироғига, яхшироғидан аълога йўналиш дегани эмас. Эволюция - мослашиш устига қурилган. Деградация ҳам мослашув жараёнларидан.
Эволюцион ривожданиш деса кулгим қистайди... )


Питерсоннинг Илон Маск ҳақида гаплари қизиқ: Илон хавфсизликни ўйлаганда бу ишларини қила олмасди. Бу ишларни фақат айбдор бўлишдан қўрқмаслик ва хавфсизлик ҳақида қайғурмаслик билан қилиш мумкин.

(Албатта бу ерда риск бошқарувга бепарволикни англатмайди. Тадбирни қилиш ва хатардан яшириниб ўтириш бир нарса эмас).


Ҳаракатга тушган инсон хатарга ва тўсиқларни табиий қабул қилиш керак.
Ҳаркатсизлик қобиғига яшириниб, хатарлардан сақлангандек бўлади.
Лекин каттароқ бало қобиқни ёриб киради.

Битта йўл: қилиш керак бўлган нарсани қилиш, айтиш керак бўлган нарсани айтиш. Орқасидан қийинчиликми, роҳатми - вақт кўрсатади.


Халоватни истаб халоватни йўқотамиз..
Хавфсизликни ушлаб, хатарга тушамиз
Айбсиз бўлиб кўринишга уриниб, айбдор бўлиб қоламиз

Ҳақиқий халоват халоват ҳақида ўйламаганда келади.


Табиий ақл хатолардан кафолатланган эмас. Катта ақл, интизомли бўлмаса, кўплаб хато хулосаларни йиғиб юради. Хатолар бир бири билан боғланиб, кўплаб янги хато қарашларнинг ўрнашиб қолишига олиб келади.


Етарли маълумотлар асосида фикрлаш жараёни ҳам хато хулосага келтириб қўйиши мумкин. Бунга сабаб – фикрлаш жараёнида текшириш тестлари бўлмаслиги. Интизомли ақл ўз фикр жараёнидаги босқичларни хулосага етиб бормасидан аввал текшириб туради. Хулосага келганда ҳам хатоси бор-йўқлигини текширади.


Инсон иккита босим остида яшайди. Бири турли офатлар келтирувчи табиат, иккинчиси ҳукмронлигини ўтказаётган зўравонлар.

Фикрлаш орқали инсон табиатни енга олади, ва шунингдек золимлардан ўз эркини ҳимоялай олади.

Аммо ақл юритиш фикрловчининг назоратида ва тўғри йўсинда бўлмаса, инсон ҳайвондан баттар тубанликка тушиши ёки бошқалар устидан зулм қилишга ўтиб кетиши мумкин.


Фикрий хулосалар чиқариш инсон учун буюк фаолиятдир. Зеро у сиёсат биланми ёки ҳарбий, саёҳат ва бошқа мураккаб ишлар билан машғул бўладими, ўзи бевосита гувоҳлик бера оладиган фактлар билан дуч келавермайди.

Шунинг учун инсон тўғри ва зарурий хулосага олиб борадиган аниқ фикрлаш санъатини ўзлаштириш керак.. (Дюи Милльдан келтирган иқтибоснинг мазмуни).


Ёввойи ва маданиятли инсон ўртасидаги фарқ уларнинг рамзлар ва воситалар билан ишлашидаги фарқ билан кўринади.

Ёввойи одам табиий ҳолатлардан ўзи учун керакли ишоралар кўра олади. Маданий инсон эса ўзи сунъий ишора-рамзлар ишлаб чиқаради, хаттоки булар шахсан ўзи учун фойдасиз бўлса ҳам.

Масалан маданий одам бошқаларга осон бўлсин деб йўл белгилари қолдиради, денгиз кемалари қояларга урилмасин деб, маёқлар ясайди.

Мана шу айтилган фарқ фикрлашдаги фарқдир.


Дюини ўқишда давом этамиз:

Фикрлмайдиган мавжудот учун нарсалар ва ҳодислар ҳиссиётларига мувофиқ гавдаланади. У улар билан инстинктларига кўра муносабатга киришади.

Фиклайдиган шахс эса нарсалар ва ҳодисларни эътиборига олганда уларнинг келиб чиқиш ўтмиши ва кейинги бўладиган ҳолати қизиқтиради. Фикрловчи нарсалар/ҳодисларнинг тарихи ва келажаги ҳақида тасаввур ҳосил қила олади.


Жон Дьюининг таълим ҳақида сўзлари (эркин таржима):

"Ўқитдим, аммо ҳеч ким ўрганмади" дейиш "сотдим, аммо ҳеч ким сотиб олмади" деган билан тенг.

Ўқитивучилар хаёлида болаларни дарсда тўғри жавоб беришга ўргатиш асосий ғоя бўлса, бу ўқитувчилар болалар ақлини тарбиялашга эътиборини жамлай олмайди. (Соддароқ айтганда, фақат дарснинг тўғри жавобини беришни ўргатадиган ўқитувчи ўқувчиларига фикрлашни ўргата олмайди).


Масала фикрнинг мақсадини белгилайди, мақсад эса фикрлаш жараёнини назоратига олади.


Рефлектив фикрлашда эмоциялар фикрий жараён билан мувофиқликда бўлиши керак. Бунинг учун фикрловчи бошидан муносабат беришдан тийилиб олиши зарур. Шунда қўйилган масалага нисбатан қизиқувчан безовталик, изланиш завқи пайдо бўлади ва ўқиб ўрганишга йўл очилади. Чунки ўқиб ўрганиш масала/муаммо ечиш жараёнига айланади.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

300

obunachilar
Kanal statistikasi