Бу нонвой айтдики:
- Сиз ҳар куни мана шу ердан ўтуб иккита нон олинг, - деди.
Шу билан менга сабаби ризқ пайдо бўлди. Толиби илмларда бир қоида бор эди. Дарс бошлаш олдидан, ҳар бир кишиға солиқ солиб, пул тўплаб, мударрис домлаға дастурхон қилиб бормоқ одат эди. «Шарҳи Мулло»дан Марфуъотни тамом қилиб, Мансуботни бошлаш учун пул керак бўлди. Менинг зиммамға уч сўм солиқ тушди. Менда пул йўқ. Бўлмасада, дарсға келишға рухсат йўқ, - деб мени мажбур қилишди. Мен дарсдан чиқиб, ниҳоятда ғамгин бўлуб, кўзларимдан ёш оқиб, камбағалчиликдан Парвардигорға дилимда нола қилиб, ҳужрага кириб кетиб турган эдим, бошим ерға эгилғон ҳолда, ногоҳ тошнинг орасида бир нарса кўзимға ялтираб кўрунди. Олиб қарасам, хотунларнинг қўлидан тушғон узук экан. Мен умрумда бу хилда узукни биринчи кўрушим. Мунинг қийматини ҳам билмайман. Дилимға келдики, агар бу узукни сотсам, уч сўмға олса, тушғон солиқдан қутулар эрдим. Йўлимдан қайтиб, Лаби Ҳовуз Девонбегидан узукфурушларга, Кавказ халқидан бўлар эди, шул жойға олиб келдим. Узукни кўрсатдим. Қўлимдан олиб кўруб:
- Қанчаға сотасиз? - деб сўради.
Ман бу узукни қийматини билмағон сабабдан:
- Ўзингиз бир нарса қилиб бераберинг, - дедим.
Ул одам айтдики:
- Йигирма сўм бераман, - деди.
Мен йигирма сўмни эшитиб, ниҳоят даражада ҳайрон бўлуб қолдим.
- Йўқ, сотмайман, Узугимни беринг, - дедим.
Ул айтди:
- Ўттиз сўм бераман, сотинг муни, - деди.
Мен яна:
- Сотмайман, - деб узукни қўлидан олдим. Яна бир узукфуруш бул ҳолдин хабардор бўлуб, мени чақириб, узукни кўрмоқни истади:
- Қанча қилди? - деб сўради?
Мен айтдим:
- Ўттуз сўм қилди, сотмадим, - дедим.
Бу одам айтдики:
- Бундоғ бўлса, ман қирқ сўм бераман, - деди.
Мен:
- Сотмайман, - дедим. Қўлидан узукни олиб, жўнаб қолдим. Яна чақириб:
- Эллик сўм бераман, - деди.
Хулосайи калом шулки, узукнинг нархи ошиб бориб, саксон сўмға борди. Шундан ошмади. Бу нимадан болғонига ўзим ҳам ҳайронман. Кейин маълум бўлдики, узукнинг ҳалқаси тиллодан экан, кўзи олмосдан экан. Охири саксон сўмга сотдим. Шул вақтдаги менинг хурсандлиғим бениҳоя эди. Бир йиллик истиқоматнинг маишатини Парвардигор менға ато қилди. Шу билан солиқни тўладим. Шерикларимни ҳам зиёфат қилдим. Бир кун шерикларим мени ҳолимға таажжуб қилишиб:
- Сан бирор ердан ўғурлик қилдингму? - деб сўрар эди.
Бухоронинг ҳавоси ёз мавзумида ниҳоятда иссиқ бўлар эди. Мадрасаларда дарс тўхтар эди. Толиби илмлар салқин жойларға чиқиб кетар эди. Ман ҳам Қўқондға жўнаб кетдим. Ҳовлимизға келдим. Ота - оналарни зиёрат қилиб, кўрушуб, бир жой уйда турдум. Лекин шу даврда биринчи жаҳон уруши бўлуб турғон эди. Ҳукумат рабочиклар учун халқға ҳар беш уйдан бир кишини талаб қилишар эди. Дадамиз менга айтдиларки:
- Тезлик билан Бухороға қайтиб кет, чунки элликбоши сенинг ҳам номингни ёзибди.
Мен яна Бухороға қараб жўнадим. Лекин ҳозир Бухорода дарс йўқ. Шерикларимдан тўрт киши Балх шаҳридағи Мозори Шарифға бормоқни қасд қилғон эканлар. Мен ҳам шулар билан бормоқни истадим. Ҳазрати Эшоннинг ҳузурларига кириб, шу мақсадимни айтдим. Ҳазрати Эшон айтдиларки:
- Мозори Саҳида бизнинг муридлар бор, ўзи аҳли давлат одам. Бир омонат бераман, шу одамға олиб бориб берасиз. Ул одам сизни кўп ҳурмат қилади, жой беради, - деб бир рисолайи форсий "Анфос номли ва қулоҳ дўппи омонат бердилар. Мозори Шарифға жўнадик.
Давоми: Мозори шариф
📚(Қиссаи Мавлавий - Бухоро, 19-бет. «ШАРҚ» 2018. © М. Кенжабек)
⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA