💔Armonimsan💔


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Bizning kanalda
1-👉Ajoyib She'rlar
2-👉Gilavni uchun Rasmlar
3-👉Qiziqarli Vediolar va Giflar
4-👉Va Sevgi qissalari
Murojat un:👉👉 @Lazizbekoff

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri






Меҳр ила, эркалаб ўғлим деб суйинг,
Ҳурсанд юриб, алам кўзини ўйинг,
Эски ташвишларни гапирманг қўйинг,
Йиғламанг онажон, йиғламанг онам.

Бахтдан қоқилганим кўрманг мунглигим,
Сизни ранжитдими йигит шўхлигим?
Маҳзун юрагимни ким овутар, ким?
Йиғламанг онажон, йиғламанг онам.

Кечикиб қелганда, мен кутган фурсат,
Ҳаёт, Сен онамга илтифот Кўрсат,
Бизни енголмасин, у золим қисмат,
Йиғламанг онажон, йиғламанг онам.

Кўпайиб кетганда ёнимда улфат,
Кўзимни боғласа ғаламис, ғафлат,
Беҳос келиб қолса адашиб кулфат,
Йиғламанг онажон, йиғламанг онам.

Муҳаббат туғилган кўҳна дунёда,
Асло, камимиз йўқ, бари зиёда,
Эрк бериб яшаманг, шум дийдиёга,
Йиғламанг онажон, йиғламанг онам.

Ювиб ташлолмасам юракнинг гардин…
Баланд тутолмасам отамнинг қадрин,
Ҳеч ким ололмаскан ўзганинг дардин,
Йиғламанг онажон, йиғламанг онам.

Элимга, халқимга суюк бўламан,
Меҳрингиз тафтидан кучга тўламан,
Онажон албатта буюк бўламан,
Йиғламанг онажон, йиғламанг онам.

🌷🌹 @Statusarmon 🌹🌷
   ✏🖋📖ঠই✯❤️✯ইঠ📖✏🖋


РАМАЗОННИ БОЙ БЕРМАЙЛИК РАМАЗОННИ

Биродарим, шукроналар айтинг бугун,
Дуолар-ла ўтказайлик отган тонгни.
Гуноҳларни мағфиратлар этмоқ учун,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Фаришталар ҳамроҳ бўлсин изингизга,
Парвардигор нурин сочсин дилингизга,
Иймон тиланг ҳам ўғилга, қизингизга,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Гоҳо билмай гуноҳ қилдик ожиз банда,
Туғилгандай покланмоқлик, жисм танда,
Улуғ ойнинг фазилатин ҳар қадамда,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Таровиҳлар ўқилгайдир нурли ойда,
Қуръон тиловати зиёдадир нурли ойда.
У дунё - чун қиёматда берар фойда,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Занжирларга банди бўлгай лаъин шайтон,
Охиратни обод қилмоқ, бизда имкон,
Огоҳликка чорладим-да, эй мусулмон,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Рўза тутинг, Тангрим берсин сабрингизни,
Малоиклар кўкка элтсин қадрингизни,
Аритсинлар юракдаги дардингизни,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Биродарим, шукроналар айтинг бугун,
Лаббайка, деб қарши олинг Ҳақ азонни.
Яратганнинг жаннатига етмоқ учун,
Рамазонни бой бермайлик, рамазонни.

Рамазонни бой бермайлик, рамазонни...

#Lazizbek
🌷🌹 @Statusarmon 🌹🌷
   ✏🖋📖ঠই✯❤️✯ইঠ📖✏🖋






















Қайғу келса бошига
Келмай қўйдинг қошига
Шерик эдинг ошига
Сен қандайин дўст бўлдинг

Ўтар бир кун кулфатлар
Ёғилганда тухматлар
Қани дўст-у улфатлар
Сен қандайин дўст бўлдинг.

Ўзинг олиб қочасан
Ёқинлашмай шошасан
Янги дўстни топасан
Сен қандайин дўст бўлдинг.

Дўстлигингга хиёнат
Сенда борми диёнат
Бу дунё-ку оманат
Сен қандайин дўст бўлдинг.

Бир фурсатни пойлайсан
Фақат нафсинг ўйлайсан
Ёмон ишни қўймайсан
Сен қандайин дўст бўлдинг...

@Statusarmon


Тугамайди рўзғорнинг ками,
Ҳар ташвишга сиқилиб юрманг.
Ёғилса ҳам дунёнинг ғами,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!

Алҳамдулиллоҳ иймонинггиз бор,
Зикр қилинг, қўрғонинггиз бор.
Ўлимгача имконинггиз бор,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!

Енгинг дунё заҳматларини,
Қилинг ҳалол меҳнатларини.
Сананг Ҳақнинг неъматларини,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!

Иймон бўлсин кўнгил гавҳари,
Унга тенгмас дунёнинг зари.
Надоматни итқитинг нари,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!

Ҳар нарсани олманг назарга,
Чиқдик ахир олис сафарга.
Кўниш керак қазо-қадарга,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!

Сабр берсин, аввало, Эгам,
Синдирмасин ҳеч қандай ситам.
Синов келса жону молга ҳам,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!


Ўтар умр, айланар соат,
Энг сокин дам-Аллоҳга тоат.
Келса ҳамки ўлимга навбат,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!


Кўтарманг ҳеч ўтмишнинг юкин,
Қилманг ташвиш келажак учун,
Мамнун яшанг, фақат шу бугун,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!

@Statusarmon


ДЎСТИНГ БЎЛСА СОТМА БИРОДАР ФАҚАТ

Бу дунёда дўстим сенга насиҳат,
Қалбингга ҳеч қарши чиқмагин фақат.
Яхшининг қалбида бўлмайди нафрат.
Ҳеч кимга сақлама асло адоват,
Дўстинг бўлса сотма биродар фақат.

Кимлар учун бу сўзларим маъносиз,
Кимнингдир оёқ учида қолдик биз,
Кимлар ҳали бошин эгиб чўкар тиз.
Қалбингда ҳам асло бўлмасин нафрат,
Дўстинг бўлса сотма биродар фақат.

Вафодор дўстлар бор вафо бор бўлса,
Виждони соф иймон бут бор бўлса,
Душманлик қилар ким устингдан кулса,
Дўстларда бор бўлсин ўтли жасорат,
Дўстинг бўлса сотма биродар фақат.

Оламга қарагин доим бахтиёр,
Кимда омад, кимда бир оз меҳнат бор,
Кимларда таърифлаб бўлмас ҳикмат бор.
Дўст учун қалбингда бўлсин муҳаббат,
Дўстинг бўлса сотма биродар фақат.

Ҳатто капалакнинг гўзал дўсти бор,
Бир кун яшаса ҳам беун бахтиёр,
Капалакдек содиқ дўст қайда бор.
Ҳеч кимнинг қалбида бўлмасин нафрат,
Дўстинг бўлса сотма биродар фақат.

@Statusarmon


Тугамайди рўзғорнинг ками,
Ҳар ташвишга сиқилиб юрманг.
Ёғилса ҳам дунёнинг ғами,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!

Алҳамдулиллоҳ иймонинггиз бор,
Зикр қилинг, қўрғонинггиз бор.
Ўлимгача имконинггиз бор,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!

Енгинг дунё заҳматларини,
Қилинг ҳалол меҳнатларини.
Сананг Ҳақнинг неъматларини,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!

Иймон бўлсин кўнгил гавҳари,
Унга тенгмас дунёнинг зари.
Надоматни итқитинг нари,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!

Ҳар нарсани олманг назарга,
Чиқдик ахир олис сафарга.
Кўниш керак қазо-қадарга,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!

Сабр берсин, аввало, Эгам,
Синдирмасин ҳеч қандай ситам.
Синов келса жону молга ҳам,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!


Ўтар умр, айланар соат,
Энг сокин дам-Аллоҳга тоат.
Келса ҳамки ўлимга навбат,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!


Кўтарманг ҳеч ўтмишнинг юкин,
Қилманг ташвиш келажак учун,
Мамнун яшанг, фақат шу бугун,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!

@Statusarmon


❤️ISHON SENI JUDA SOG'INDIM❤️
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

Tunim bedor seni o'ylab
O'z-o'zimga seni so'ylab
Suratingga qarab ovundim
Ishon, seni juda sog'indim💔

Men o'zing qilding xasta
Kirib kelding yurakka asta
Sen tomonga bugun talpindim
Ishon, seni juda sog'indim💔

Mana o'rik gullarida surating
Qalbimni qiynagan siyrating
Uzoqlarga xo'rsinib boqdim
Ishon, seni juda sog'indim💔

Samolarda yulduzlardek yondim
Zulmatlarda bir nurdek so'ndim
Sensiz hijron bo'sag'asida oqdim
Ishon, seni juda sog'indim💔

Bog'larda yurgan sevishganlarga
Havas bilan uzoq tikildim
Bilasanmi nima der tuyg'ular
Ishon, seni juda sog'indim💔


@Statusarmon


Сизни хазонларга бой бериб қўйдим

Бағримда туйғулар сарғайиб қолса,
Мен буни куз фаслин касрига йўйдим.
Кўксимни тўлдирса хазонгир гуллар,
Сизни хазонларга бой бериб қўйдим...

Ҳижронлар аллалар ишқим бешигин,
Соғинчим йиғлоқи овутолсайдим.
Олтин куз чертади кўнглим эшигин,
Сизни хазонларга ўҳшатиб қўйдим...

Дийдордан умид йўқ тушларим сарсан,
Куним, туним сизсиз, баридан тўйдим.
Биз юрган йўлларни қоплади хазон_
Сизни хазонларда йўқотиб қўйдим...

Тиғ санчар қаблимга озорифироқ,
Оғринади қалбим сарғайиб, сўлиб.
Гулгун баҳор такрор кетсада бироқ_
Сизни хазонларга алишиб қўйдим...

Кун кўрмади сизсиз оҳ, етим ишқим,
Андуҳлар янчиган дилимни ўйдим.
Хазонлар ёпсалар баҳор, ёз, қишим,
Сизни хазонларга яшириб қўйдим...



🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
🍁🍁🍁🍁🍁
🍁🍁🍁
🍁
@Statusarmon

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

120

obunachilar
Kanal statistikasi