Admin dan repost
#УЙЛАНИШНИНГ
ФАЗИЛАТИ
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга чиққан эдик. Бизнинг орамизда ҳеч нарсага қодир бўлмаган ёш болалар бор эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй, ёшлар жамоаси, ўзингизга никоҳни лозим тутинглар! Чунки у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Бас, сизлардан кимда-ким бунга қодир бўлмаса ўзига рўзани лозим тутсин! Албатта, рўза у учун тийилишдир», — дедилар» (Имом Термизий ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Уч кишилик гуруҳ Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжалари уйларига Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ибодатлари ҳақида сўраб келди. Бас, уларга (бу ҳақда) хабар берилганида худди у (ибодат)ни оз санагандай бўлдилар. Шунда улар: «Биз қаёқдаю Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қаёқдалар, у Зотнинг ўтгану қолган гуноҳлари мағфират қилинган», дедилар. Улардан бири: «Мен тунларни намоз ўқиш билан ўтказаман», деди. Бошқаси эса: «Мен доимо рўза тутаман, оғзим очиқ юрмайман», деди. Яна бошқа бири: «Мен аёллардан четда бўламан, абадул абад уйланмайман», — деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдиларига келиб: «Шундоқ, шундоқ, деганлар сизларми?! Аммо Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳдан энг қўрқувчироғингизман ва Унга энг тақводорингизман. Лекин рўза ҳам тутаман, оғзим очиқ ҳам бўлади. Намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам. Аёлларга уйланаман ҳам. Бас, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас», — дедилар» (Имом Муслим ривояти).
https://t.me/joinchat/AAAAAEz4qj1CB7E8k4JCZw