Surxon turizm press


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Канал Сурхондарё вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилади

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


ЎзА - Қуръони каримда зикр этилган йигирма беш пайғамбардан бирининг мақбараси Сурхондарё​да! Сиз бу ҳақда биласизми?
http://uza.uz/oz/society/uroni-karimda-zikr-etilgan-yigirma-besh-pay-ambardan-birinin-04-02-2020




Diyor24.uz | Ўзбекистон dan repost
“Пайғамбар ороли”га навбатдаги саёҳат

👉https://diyor24.uz/3078

Diyor24.uz расмий канали👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEIaF5Tv5mr6CN619Q


Тошкент шаҳрида тиббиёт туризимини ривожлантириш учун яна бир қадам ташланди

#ЖАМИЯТ

👉 http://darakchi.uz/uz/83835

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram


Смотрите "Mardikorlar dardiga quloq tutildi" на YouTube
https://youtu.be/GWetAHzCs5g








Президент мурожаатномаси: Туристлар оқимини 12 миллионга етказиш вазифаси ижрода
Батафсил ўқинг

🔹Telegram 🔹Youtube 🔹instagram
🔹
facebook 🔹Мover 🔹 ВКонтакте
🔹 Одноклассники 🔹twitter 🔹www


animation.gif
82.2Kb
Бир мактабда “Дунёнинг етти мўъжизаси” мавзусида дарс ташкил этилди.
Ўқувчиларга нимани мўъжиза деб ҳисоблашса, энг муҳим еттитасини ёзиш вазифаси топширилди.
Ҳамма дафтарларини топширди, фақат бир қизча ҳали ҳам ёзишни тугатмаган эди. Ўқитувчи: “Сенга кўмаклашворайми, қизим?” деб сўради ундан. Қизча: “Дунёда мўъжизалар шунақанги кўплигидан қайси бирини танлашни билмай кўп ўйландим”, деб жавоб берди. Шунда устози: “Қани, танлаганларингни ўқиб берчи”, деди унга. Қизча бирмунча вақт иккиланиб турди-да, сўнг ўқишга киришди:
“Мен учун дунёнинг етти мўъжизаси:
1. Кўриш.
2. Эшитиш.
3. Ҳаракатланиш.
4. Англаш.
5. Ҳис қилиш.
6. Кулиш.
7. Яхши кўриш”.
Бутун синфга сукунат чўкди.


Жорий йилнинг 1-16 февраль кунлари Ҳиндистоннинг Харяна штатида Осиёдаги энг йирик ҳунармандчилик фестивалларидан бири “Суражкунд Мела“ бўлиб ўтади.

Фестивалда ҳар йили дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан миллиондан ортиқ ҳунарманд иштирок этади.

Анъанавий тарзда “Суражкунд Мела“ фестивалини ўтказиш учун Ҳиндистоннинг битта штати танланади. Битта хорижий давлат эса фестивалнинг ҳамкор давлати сифатида иштирок этади.

Қайд этиш керакки, фестивалнинг бу йилги тадбирларида Ўзбекистонни ҳамкор мамлакат сифатидаги иштироки юртимиз санъати, урф-одати, маданияти, тарихи ва миллий таомларига дунё жамоатчилиги эътиборини қаратишга кенг имкон яратади.

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси хабарига кўра, фестиваль иштироки доирасида Ўзбекистон павильонлари ва маданий тадбирлари мамлакатнинг Деҳлидаги элчихонаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Ҳунарманд“ уюшмаси томонидан ташкил этилади.


2020 йил – Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

2020 йил – Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилинганлигидан келиб чиқиб, қатор чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси кўзда тутилади. Хусусан, жорий йилда республикамизнинг аксарият маданий мерос объектларида электрон чипталар орқали кириш имконини берувчи турникетлар ўрнатилиши, мамлакатимизнинг туризм соҳасини ривожлантиришда рақамли техникаларни кенг қўллаш устувор вазифалар сифатида кўрилмоқда.

Қолаверса, мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳларни замонавий жойлаштириш воситалари билан таъминлаш учун жорий йилда янги замонавий меҳмонхоналарни қуришга давлат бюджетидан 200 миллиард сўм субсидия ажратилиши кўзда тутилмоқда. Бу эса жойлаштириш воситаларини ўтган йилга нисбатан деярли 2 баробарга кўпроқ барпо этиш имконини беради.

Давлат раҳбари томонидан белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва юқори даражада таъминлаш орқали 2020 йилда юртимизга келадиган сайёҳлар сони 7,5 миллионга, 2025 йилга бориб эса 12 миллионга етказилиши кўзда тутилган.




Маданий мерос объектлари

Маълумки, моддий маданий мерос объектлари бизнинг асосий туризм ресурсимиз ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари бу йўналишга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Мурожаатномада бугунги кунда мамлакатда 8 минг 200 дан зиёд маданий мерос объекти мавжуд бўлиб, уларнинг атиги 500 таси туризм маршрутларига киритилганлиги айтиб ўтилди ҳамда мурожаат давомида зиёрат ва анъанавий туризмни ривожлантириш мумкин бўлган маршрутлардаги объектлар сонини 800 тага етказиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш вазифаси юклатилди.

Яна бир вазифа – Ўзбекистондаги янги объектларни ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон моддий маданий мероси ва Номоддий маданий мероси рўйхатига киритишни жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди.




Тиббиёт туризми


Истиқболли туризм турларидан яна бири сифатида қайд этилган тиббиёт туризми йўналишида ҳам кенг кўламдаги ишлар бошлаб юборилган. Жумладан, Ўзбекистонда биринчи марта Тиббиёт туризми уюшмаси ташкил қилинди.

Шу билан бирга, бу йўналишда республиканинг санаторийлари ва тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни соддалаштириш ҳамда улар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар ва объектларни хорижда ҳам кенг тарғиб қилиш орқали ушбу йўналишдаги сайёҳлар сонини ўтган йилги 55 минг 490 нафардан, жорий йилда 110 минг нафарга етказиш кўзда тутилган. Тиббий хизматлар экспорти 6,3 миллион доллардан 12,6 миллион долларга етказилиши режалаштирилмоқда.

Тиббиёт туризми йўналишида туб ўзгаришлар кутилмоқда. Барча тиббиёт муассасаларимизда электрон платформа яратилади. Электрон платформада республика тиббиёт муассасаларидаги замонавий хизмат турлари, белгиланган нарх-наволар, жарроҳлик амалиётлари ҳақидаги барча маълумотлар жамланади. Унга асосан маҳаллий аҳоли манфаатларига халал бермаган ҳолда, хорижий мамлакатлардан тиббиёт туризми йўналишидаги мижозлар жалб қилиниши режалаштирилган.




Туризм соҳаси давлатимиз раҳбари томонидан иқтисодиётнинг стратегик аҳамиятга эга тармоғи сифатида қайд этилди

Президентимизнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига йўллаган Мурожаатномасида туризм ва спорт соҳалари бўйича ҳам устувор вазифа ва йўналишлар белгилаб берилди.

Туризм давлатимиз раҳбари томонидан иқтисодиётнинг стратегик аҳамиятга эга тармоғи сифатида қайд этилди, зиёрат ва тиббиёт туризми каби турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди ва зарур кўрсатмалар берилди. Бу эса бизнинг ишга бўлган муносабатимизни, дунёқарашимизни тубдан ўзгартиришни талаб этади.

Шу ўринда 2020 йилда Бухоро шаҳрининг Ислом олами маданияти пойтахти, дея эълон қилинганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан II Халқаро зиёрат туризми форумини янгиланган форматда ўтказиш кўзда тутилаётганини таъкидлаш жоиз. “Ўзбекистон зиёрат туризми ҳафталиги” номи остида ўтказиладиган ушбу тадбир “Ўзбекистон исломий мероси” илмий анжумани, “Halal in Travel” конференцияси, Ўзбекистон исломий архитектураси ва уни бугунги кунга татбиқ этиш” форуми каби маданий-маърифий тадбирларни ўз ичига қамраб олиб, юртимизнинг Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилмоқда.




22 январь куни Жиззах вилоятида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон гастрономик туризм ассоциацияси томонидан вилоятда фаолият кўрсатувчи меҳмонхоналар, ресторанлар ва умумий овқатланиш шохобчалари раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилди.
Тадбир Жиззах вилоятининг гастрономик туризмни ривожлантириш салоҳиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон гастрономик туризм ассоцияцияси томонидан вилоятда фаолият кўрсатувчи гастрономик туризм объектларида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, янги туризм маҳсулотлари яратиш ҳамда гастономик туризм имкониятларидан самарали фойдаланишга оид тавсиялар бериш, ассоциацияга аъзолик ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишга йўналтирилди.
Семинар доирасида йиғилганларга Жиззах вилоятида гастрономик туризмни ривожлантириш имкониятлари, шунингдек ассоциациянинг мақсади, фаолият йўналишлари ва аъзолик шартлари бўйича тақдимот ўтказилди.
Шу билан бир қаторда, вилоятдаги меҳмонхоналарда ўзбек нонуштасини жорий этиш ҳамда миллий ошхоналардаги сервис сифатини яхшилаш орқали сайёҳларда ижобий таассурот қолдиришга доир аниқ таклиф ва тавсиялар берилди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

165

obunachilar
Kanal statistikasi