Suzukota


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


“Сузук ота” жомеъ масжиди

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Инсон шикоятдан кўра истиғфорни кўпроқ айтса эди, шикоят қилишдан аввал роҳатни топган бўлар эди.

Дўстларингиз билан улашишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFY3vUrW2DVDZUk-Pg


Кўпчилик бошқаларнинг ҳаётини ўзининг ҳаётдан афзал деб ўйлайди. Бошқалар эса уларнинг ҳаётини ўзиникидан афзал деб ўйлайди. Бунинг сабаби шуки, биз қаноатнинг ҳақиқий маъносини йўқотиб қўйганмиз. Бахтсизликнинг сири эга бўлган нарсамиздан рози эканимизни унутишимиздадир.

Дўстларингиз билан улашишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFY3vUrW2DVDZUk-Pg


Ота ўғлига: «Юрганингда қадамингни ўйлаб босгин», деди. Ўғли: «Отажон, аввало сиз эҳтиёт бўлинг, чунки мен сизнинг изингиздан боряпман» деди.
Сиз ўзингизни ислоҳ қилинг, чунки фарзандингиз барибири сизга эргашади.

Ҳикматли савол ва жавоб

Дўстларингиз билан улашишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFY3vUrW2DVDZUk-Pg


Қуръон ёдлашни осонлаштирувчи омиллар:

1. Холис ният
2. Дуо
3. Истиғфор ва маъсиятларни тарк қилиш
4. Сабр ва улкан қатъият
5. Ёдлаш учун муайян бир вақт ажратиш
6. Дунё билан камроқ машғул бўлиш
7. Ёдлаш учун кунлик тартиб
8. Қироатни бардавом қилиш, узиб қўймаслик
9. Ёдлашда эрталабни танлаш ва тиловатни мудом қилиш
10. Қуръон аҳлини дўст тутиш ва қориларга ўқиб бермоқ
11. Ортиқча вақтларда қироатни кўпайтириш
12. Ёдланган қироатни намозда қўшиш
13. Ёдланган сураларни фарз ёки нафлга зам қилиш
14. Доимий равишда ёд олинган оятларни қайтариб, такрорлаб туриш
15. Масжид ва илм мажлисларига бориш
16. Фазилатли сураларни ёдлаш
17. Қорининг ҳолатига кўра қироатни жаҳрий ёки махфий қилиш
18. Ёдланган оятларни ёзиб, хатоларини белгилаш
19. Ёдланган ва ўқилган ояти карималарга амал билан риоя қилиш
20. Сабаби нузул ва тафсирни билиш
21. Қуръон кўтариш одобларини лозим тутиш
22. Ҳар доим таҳоратда юриш. Токи мусҳафни хоҳлаган вақт ўқий олсин
23. Одамларга ўргатиш
24. Луғат қоидаларини билиш
25. Умрни ғанимат билиб, вақтни зое кетказмаслик
26. Қисқа суралардан бошлаб ёки кўп такрорланадиган суралардан бошлаб ёдлаш мақсадга мувофиқдир
27. Солиҳлардан Қуръон ҳифзини осон бўлишини дуо қилишини сўраш
28. Ҳифзнинг ҳар хил воситаларидан фойдаланиш
29. Дўстлар билан мусобақалашиш.

каналга обуна бўлинг!
➥батафсил🔻
https://t.me/joinchat/AAAAAFY3vUrW2DVDZUk-Pg


Эй ғамга ботган инсон, ғам-ташвиш абадий эмас! Бу дунёнинг машаққатларини табассум билан қарши ол. Ахир тун ҳар қанча узун бўлмасин, ундан сўнг барибир тонг отади.
Насибам оз демагин, балки «Роббимнинг қазои-қадарда менга битиб, тақсим қилгани шу экан», дегин.

https://t.me/joinchat/AAAAAFY3vUrW2DVDZUk-Pg


"Вақф" фонди "Сузук ота" масжидига 4 миллионлик китоблар тақдим этди ⬇️
https://telegra.ph/kitobAksiyasi-03-18

📚➡️🕌 ВАҚФ_ҚИЛИШ

Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси:⬇️ https://t.me/joinchat/JjJbshOyV1qLG-5sWtCdgg

@vaqfuz | vaqf.uz |@vaqfuzguruhi


​​ШИФО ОЯТЛАРИ

“Шифо” сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:
١ – وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ.
1. Мўмин қавм дилларига шифо – ором беради (Тавба сураси, 14-оят).

٢ – وَشِفَاءٌ لِمَا فِي الصُّدُورِ.
2. Диллардаги нарсаларга шифо (Юнус сураси, 57-оят).

٣ – فِيهِ شِفَاءٌ لِلنَّاسِ.
3. Унда одамлар учун шифо бордир (Наҳл сураси, 69-оят).

٤ – وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ.
4. Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз (Исро сураси, 82-оят).

٥ – وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ.
5. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради (Шуаро сураси, 80-оят).

٦ – قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ.
6. Айтинг: “(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир” (Фуссилат сураси, 44-оят).
Бу маълумот Иброҳим Ҳаққийнинг “Руҳул баён” номли тафсиридан олинди .

манба Зиёвуддин Раҳим
➥батафсил🔻🔻
🔻

https://t.me/joinchat/AAAAAFY3vUrW2DVDZUk-Pg


​​Бир воқеа.

Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Менинг олдимга бир куни бир катта муфтий жаноблари фарзандини олиб келди ва: Ҳазрат! Мен ўғлимни ҳадис давраларига қатнаштирдим. Унинг ҳаққига дуо қилинг. У фарз намозларни ўқимайди деди. Мен буни эшитиб титраб кетдимки, бола ҳадис даврасига қатнашган, шундан кейин ҳам фарз намозини ўқимайди. Шунда, мен бироз гаплашганимда, менга маълум бўлдики, бу муфтий жанобларининг ҳарактерлари оғир эди ва аёлидан узр сўрайдиган эмас эди. Мен унга: Фарзандларингиз диндор бўлишини хоҳлайсизми? дедим. У: Ҳа, албатта деди. Мен: Аёлингизнинг дуоларини олинг дедим. Шунда, у қаҳқаҳа отиб кулиб юборди. Мен: Сиз буни оддий нарса деб тушунманг. Мен буни улуғларимиздан эшитганман ва баракасини кўрганман. Сиз аёлингизга меҳр қўйинг. Аёлингизнинг дуоларини олинг. Кейин, Аллоҳ таъоло фарзандларингизни қандай солиҳ қилишини томоша қилинг дедим.
Аллоҳнинг қудратики, икки йилдан кейин ўша муфтий ҳазрат яна келди ва ўғлим таровеҳда хатми Қуръонга ўтди деди. Мен фарз намозларни ўқимайдиган бола қандай қилиб хатми Қуръонга ўтди? дедим. У: Ҳазрат! Сиз айтгач, мен аёлимга меҳр қўйдим ва унга фарзандларимизнинг солиҳ бўлиши учун дуо қил дедим. Аллоҳ таъоло унинг дуосини қабул қилди ва фарзандларимизни солиҳ қилди деди.
Ота-онанинг дуолари ила моддий ризқда барака бўлади. Пир, устознинг дуолари ила файзда барака бўлади. Аёлининг дуолари ила инсоннинг фарзандлари солиҳ бўлади.

Тааба манзил сирф деванэ гайэ китобидан. 254-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси
🔻🔻🔻🔻🔻🔻

https://t.me/joinchat/AAAAAFY3vUrW2DVDZUk-Pg


​Ассалому алайкум!

Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуоларла бошланиши лозим...

Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин, иншааллаҳ!!!

Дўстларингиз билан улашишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFY3vUrW2DVDZUk-Pg


Бир кишига: «Нима учун намоз ўқимайсан?» десам, «Аллоҳга дуо қилинг, менга ҳидоят берсин», деди. У ишига кетаётган эди, «Ишга бормай қўявер»,
дедим. «Нимага?» деди у. «Мен сен учун ризқ сўраб, Аллоҳга дуо қиламан», дедим.

Дўстларингиз билан улашишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFY3vUrW2DVDZUk-Pg


Эълон

Бугун пешин намозидан кейин юртимиз жоме-масжидларида Янги Зеландияда терроризм қурбони бўлган мусулмонлар учун Қуръон тиловати ҳамда дуои хайрлар қилинади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFY3vUrW2DVDZUk-Pg


Бир хотин бир мўмина аёлдан «Сиз қандай пардоз-андоз
қиласиз?»
деб сўради. Мўмина аёл шундай деди: «Лабимга
ростгўйлик, кўзимга раҳм-шафқат суртаман, овозимга Қуръон,
қўлимга хайр-эҳсон, қадду қоматимга истиқомат, қалбимга эса
Аллоҳга ихлосни ишлатаман».

Дўстларингиз билан улашишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFY3vUrW2DVDZUk-Pg


Янги бир кунга, янги имкониятга, солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ...

Эзгу ниятларингиз, АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, амалга ошди дейдиган кун бўлсин!!!

Хайрли кунлар...

Дўстларингиз билан улашишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFY3vUrW2DVDZUk-Pg


#ДУО

Шифо сўраш дуоси

Аллоҳумма роббан наси азбиҳил баъса ишфи анташ шафий ла шифа’а илла шифа’ука шифаан ла юғодиру сақоман.
Маноси:
“Ё Аллоҳ! Эй инсониятнинг Робби! Оғриқни кетказ. Шифо берадиган фақат Сенсан. Сендан ўзга шифо берувчи йўқдир. Бунда ҳеч касаллик қолмайдиган даражада шифо ато қил”.
Шарҳ:
Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг саҳиҳ ривоятларига кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оилаларидан бирор киши касалланганида муборак ўнг қўлларини ҳастанинг оғриган жойига қўяр ва “Аллоҳумма роббан наси азбиҳил баъса ишфи анташ шафий ла шифа’а илла шифа’ука шифаан ла юғодиру сақоман”, деб дуо қилардилар.
Шундан кейин ўша хаста тузалиб, шифо топарди. Шубҳасиз, асл шифо берувчи бандани ҳам, касалликни ҳам яратувчи Зотдир. Табиб фақат Аллоҳ берган шифонигина касалга тадбиқ қилади. Шунинг учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу ҳадиси шарифларида шифони яратган Аллоҳга мурожаат қилиб, шифони берган вақт Ўзи, деб айтганлар. Барча шифолар Аллоҳнинг яратиши билан бўлмоқда. Табиблар ҳам уни топиб, хасталарни даволайдилар.

"Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг муборак 101 дуолари" китобидан.

➥Линкни босиб фойдали каналга киринг!👇
@suzukotauz


Уйқуга ётиш олдидан ўқиладиган энг зарур оят ва суралар:

📌 «Оятул-курсий»

📌 «Бақара» сурасининг охирги икки ояти

📌 «Каафируун» сураси

📌 «Ихлос», «Фалақ», «Ан-наас» суралари

"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).


@suzukotauz


Ўкинма!

НАМОЗДАН ЁРДАМ ОЛИНГ
“Эй имон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (Мендан) ёрдам сўранглар!
Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир” (Бақара сураси, 153-оят) .
Агар сизга тўсатдан хавф-хатар келиб қолса, бошингиз хафаликдан чиқмай
қолса ёки ғам ёқангиздан олса, шу заҳоти намоз ўқинг. Шунда руҳингиз ором
олиб, нафсингиз ҳотиржам бўлади. Аллоҳ изни ила ғам-андуҳ ва тушкунлик
асоратларини бартараф этишга намознинг ўзи етарлидир. Агар Расулуллоҳни
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бирор иш ташвишга солса: “Эй Билол! Бизни
намоз билан роҳатлантир”, дер эдилар.
Албатта, намоз у зотнинг кўз қувончлари, саодатлари ҳамда шодликлари эди.
Солиҳ салафилар ҳаётлари билан танишиш мақсадида тарих китобларини ўқисангиз, бир нарсани кузатасиз:
агар улар устига қийинчиликлар бостириб келса ёки бирон кулфат юз босса, итоаткорлик ила намозга шошардилар.
Шунда иқтидор, ирода ва ҳимматлари асл ҳолига қайтар эди.
Хавф-хатар чоғида, ҳуш бошдан учганида ва ўлим хавфи келганида, хавф
намозини ўқиш лозим. Чунки энг катта хотиржамлик ва энг яхши осудаликни қалб ҳузури ила ўқилган намоз беради.
Руҳий ва нафсий касалликларга чалинган авлод ўзини бу оғир азобдан сақлаш учун энг биринчи галда масжиднинг
тупроғини ялаб, пешоналарини Раббилари розилиги учун чанг қилмоқлари лозим.
Акс ҳолда, кўзёшлари қовоқларини ачиштириб, хафалик асабларни парчалайверади. Ҳеч бир нарса уларга намозчалик
тинчлик-хотиржамлик олиб келмайди.
Агар фикр юритсак, гуноҳлар учун каффорат ҳам, Раббимиз ҳузуридаги даражамиз юксалиши сабабчиси ҳам
ҳар кунлик беш вақт намозимиздир.
Шу маънода у энг буюк неъматдир. У яна ғамларимизнинг улкан муолажаси, дардларимизнинг давосидир. У қалбларимизни соф ишонч ҳис-туйғуси ва барча нарсадан розилик ҳислари билан
тўлдиради.

Дўстларингиз билан улашишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFY3vUrW2DVDZUk-Pg


Кўкдан инган ёмғир чангларни тозалаб, ерга барака бергани каби МЕҲР қалблардаги ғуборни кетказиб, кўнгилга хотиржамлик беради. Улашган сари ортадиган туйғу меҳрдир.

Меҳрга тўла кун бўлсин!

Дўстларингиз билан улашишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFY3vUrW2DVDZUk-Pg


#Ҳикмат

Эй, Одам боласи! Қўлингдан чиққан, бой бериб қўйган нарсангга нимага бунча қайғураяпсан? Ахир, у қайтиб келмагай. Қўлингда бор бўлган нарсага бунча кўп қувонаяпсан, ахир, ўлим уни сенинг қўлингдан олмасдан қўймас.

Яҳё ибн Муоз

@suzukotauz


Бир куни бир бадавлат киши камбағал одамга бир сават айниган овқат берди.
Камбағал одам юзида табассум билан саватни олиб, қасрдан чиқиб кетди. Бориб, саватнинг
ичидаги нарсаларини бўшатиб, тозалади-да, унга энг чиройли гуллардан солиб, яна қасрга
қайтди. Гул солинган саватни ҳалиги бадавлат кишига берди. Бадавлат киши бундан
ажабланиб, «Мен сенга саватда айниб қолган овқат берган эдим, сен бўлса саватни чиройли
гуллар солиб қайтарибсан?» деди. Шунда камбағал: «Ҳар бир инсон қалбида борини
улашади. Қалби гўзал бўлса гўзалликни, қалби қабиҳ бўлса қабоҳатни улашади», деб жавоб
берди.

Дўстларингиз билан улашишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFY3vUrW2DVDZUk-Pg


Ҳикматли савол ва жавоб

Афлотундан сўрадилар:
- Қандай одамни кучли, қандай одамни кучсиз, деб атаймиз?
Афлотун жавоб берди:
- Жаҳли чиққан пайтда ўзини тута билган одам кучли, айтмаслик керак бўлган сўзни айтишдан тилини тия олмаган одам кучсиз саналади.

Дўстларингиз билан улашишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFY3vUrW2DVDZUk-Pg

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

13

obunachilar
Kanal statistikasi