Namangan24 | Расмий канал dan repost
ДЕВОР ОРАСИДАГИ ЯШИРИН ТАРМОҚ
Мажбурий ижро бюроси Чуст тумани бўлими томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари жараёнида электр энергияси тармоқларига ўғринча уланиб, фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда. Варзигон маҳалласида яшовчи хонадонларнинг бирида электр энергиясидан фойдаланиш қонунийлиги ва тўлов интизомига риоя этилишига қаратилган тадбирда ноқонуний ҳолат ошкор бўлди.
Аниқланишича, хонадон эгаси Т. Х гўёки “Ҳеч ким билмайди ёки кўрмайди” деб, электр ҳисоблагичдан ташқари девор орасидан яширин тармоқ тортиб фойдаланиб келади. Тезкор ўрганиш жараёнида истеъмолчининг бу қилмиши юзага чиқиб, юзи шувут бўлди.
Унинг ўғринча электр энергия тармоқларидан фойдаланиши туман электр корхонасига 31536 кВт соат электр энергияси, 7.884.000 сўм зарар етказади. Фуқаро “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 101-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
МИБ Наманган вилояти бошқармаси
Телеграм каналимиз:
👉 @namanganim24