Маҳалла раисидан ҳам камтарроқ яшайдиган Ангела...
Ангела хонимни бунчалик камтар деб ўйламагандим. Ахир, кимсан дунёдаги манаман деган Германиядек давлатнинг канцлерия! Даромадку бор, ҳатто Путиннинг топадиганида қарийб уч баравар кўп. Лекин яшаш тарзи ўта содда. Энди шунчалик соддаки, “Ия вей, мансабдор деганиям шунақа бўладими?” деворасиз.
У Берлин марказидаги оддий кўп қаватли уйда истиқомат қилади. Ўзига тегишли. Канцлер бўлишидан олдин ҳам шу хонадонда яшаган. “Дом”ининг ёнида супермаркет бор. Бозор-ўчарниям ўша ердан, қандайдир хизматкорлар эмас, Ангела хонимнинг ўзи қилади. Оладиганлариям одатда шугина маҳсулотлар: творог, мева-сабзавот ва ширинликлар. Энг зўр жойини айтайми? Ўша маҳсулотларни уйдан келтирилган пакетда олиб кетаркан. Ану, биздаги маркетларда сотиладиган 300 сўмлик пакет борку, ўшани олмас экан. Қойилмисиз?
Шаҳар ташқарисида, Темплин деган манзилда яна битта тураржойи бор. Энди уни “дача”ям деб бўлмайди, болалиги ўтган уй. Кўрсангиз, худди биздаги қишлоқларда қурилаёган намунали лойиҳалар асосидаги арзон уй-жойларга ўхшайди. Иш кабинети-чи? Кабинетда ҳам соддалик акс этган. Рости, биздаги айрим бундайроқ ташкилотлар раҳбарларининг кабинети ҳам ундан зўр. Боринг ана баъзи маҳалла раислари ҳам Ангеладан яхшироқ шароитда ишлайди, десак муболаға бўлмас.
Ҳа энди принцип шекилли-да. Лекин бунақаси бизга тўғри келмайди ома. Жудааа энди катталарга тегиб кетмасину, шу вилоят ва тумандаги бирор йирикроқ ташкилот раҳбарини ўшандай содда ҳаётга ташлаб қўйсангиз, бир ҳафта ўтар-ўтмас “Йиғиштире карам шўрвангни” деворса керак... Хуллас, шунақа!
Каналимизга уланиш 👇👇👇
@platformauzb