Арт Мадад / Ниқоб тақинг

@teatrijodkorlari Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Блогер
Фақат фикри ожизларим
Театр янгиликлари📝
Спектакллар тахлили🎭
Мақолалар🗳️
Янгиликлар✍️
Иш юритиш сабоқлари
Танқидий ёндашувлар
Санъатга танқид кўзи билан ёндашамиз
Каналдан материал олинганда
манба 👉 @teatrijodkorlari кўрсатилсин
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
San’at va foto
Indeksga qo‘shilgan
04.04.2020 01:23
reklama
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
262
ta obunachilar
~268
1 ta e’lon qamrovi
~572
kunlik qamrov
~3
ta e’lon 1 kunda
102.3%
ERR %
3.39
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
110 ta kanal eslovlari
1 ta e’lonlar eslovlari
19 ta repostlar
Angrenmadaniyat
18 Sep, 07:06
" SULTAN SCHOLARSHIP"
19 Aug, 21:21
Фотоплёнка
19 Aug, 17:35
AFGANO.MUZZZ
19 Aug, 06:59
Rassomlar
Muxlisa TOSHPO'LATOVA
22 Apr, 06:38
MOXT va E (rasmiy kanal)
NAJOT NUR
ТАҒО ТАЙМ
11 Dec 2019, 21:10
O‘zbek teatrlari
11 Dec 2019, 15:33
O‘zbek teatrlari
11 Dec 2019, 14:02
O‘zbek teatrlari
11 Dec 2019, 12:32
O‘zbek teatrlari
11 Dec 2019, 12:30
O‘zbek teatrlari
11 Dec 2019, 06:43
O‘zbek teatrlari
10 Dec 2019, 20:09
O‘zbek teatrlari
10 Dec 2019, 20:04
@teatrijodkorlari iqtibos olgan kanallari
Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
Abdulla Oripov
Bankers.uz | Bankirlar.uz
Ramazon yaqin
Rassomlar
Rassomlar
Fikrat.uz
XALQ TA'LIMI XODIMI
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Сизнингча, Маданият вазирлиги тизимидаги қайси йўналиш фаолияти кўпроқ ислоҳга муҳтож?
Опрос
  • Театрлар фаолияти
  • Цирклар фаолияти
  • Маданий ёдгорликлар билан боғлиқ фаолият
  • Музейлар фаолияти
  • Кўзи ожизлар кутубхоналари фаолияти
  • Маданият марказлари фаолияти
  • Истироҳат ва ҳайвонот боғлари, хиёбонлар фаолияти
  • Концерт-томоша фаолияти
  • Маданият соҳасига доир таълим йўналишлари фаолияти
454 голосов
Театрда...
Бор....
Тушунмайди..
.

Театрда директор бор - Театр санъатини тушунмайди.
Театрда директор бор - ўз фаолиятини тўлиқ тушунмайди.
Театрда адабий эмакдош бор - ишга келиш кераклигини тушунмайди.( Ишлаб турганлар учун эмас)
Театрда дипломли ишчилар бор - нима иш қилишини тушунмайди.
Театрда ўқимаган кадрлар бор - қаерда ишлашини тушунмайди.
Театрда ғийбатчилар бор - гуноҳ эканини тушунмайди.
Театрда ишга келмасадан, маош оладиганлар бор - шу олаётган маоши, харом эканини тушунмайди.
Театрда автомобил бор - у барча ходимлар учунлигини кимдир тушунмайди.
Театрда касаба уюшмаси бор - аммо, лекин, бироқ ҳодимларни ҳаққини химоя қилиши лозим эканини тушунмайди.
Мусиқали театрлар бор - мусиқали спектаклъ саҳналаштириши лозим эканини тушунмайди.
Театрда мусиқий жамоаси бор - унга дирижёр кераклигини тушунмайди.
Театрларда касса бор - билет сотилиши лозимлигини тушунмайди.


https://t.me/joinchat/AAAAAFjlVCR9SsAHlknS5A
To‘liq o‘qish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим вилоятларда давлат театрлари ташкил этилади

“Республикада айрим давлат театрлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (754-сон, 30.11.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра:

👉 Наманган ва Сирдарё вилоятларида – қўғирчоқ театрлари;
👉 Навоий ва Тошкент вилоятларида – қўғирчоқ театрлари ва мусиқали драма театрлари фаолияти ташкил этилади.

🎭 Қўғирчоқ театрлари ва мусиқали драма театрлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида “дўстлар клублари” фаолияти йўлга қўйилади.

🔰 Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан:
• Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Қўғирчоқ ясаш технологияси” ихтисослиги бўйича таълим йўналишини очиш;
• қўғирчоқ театри режиссёрлиги, актёрлиги ва драматургия йўналиши бўйича махсус сиртқи бўлимларни ташкил қилиш;
• Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Қўғирчоқ театри рассоми” ихтисослиги бўйича таълим йўналишини очиш чоралари кўрилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFjlVCR9SsAHlknS5A
To‘liq o‘qish
🎭Унвон муборак бўлсин!
Ўзбек Миллий Академик драма театрининг меҳнаткаш, ижодий изланувчан, фидойи санъаткори, театр ва кино оламида ўз ижодий ўрнига, дастхатига эга актёр, “Шуҳрат” медали соҳиби Толиб Мўминов, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист, юксак унвони билан тақдирланди.
📋 Агар бирор аҳмоқ билан тортишаётган бўлсанг, демак у ҳам худди сен қилган ишни қилаётган бўлади.

📋 Ўзингни нархингни билиш билан иш битмайди – сенга талаб ҳам бўлиши керак.

📋 Етти марта ўлчагунингча, бошқалар аллақачон кесиб кетишади.

📋 Агар одамни сотиб олишни иложи бўлмаса, уни сотиб юбориш мумкин.

МИХАИЛ ЖВАНЕЦКИЙ

https://t.me/joinchat/AAAAAFjlVCR9SsAHlknS5A
Бугун 22 :00 да
Пўлат Саидқосимовни хотирлаб.

Хар нафасда уйғоқман кўрсатуви.

Менинг юртим теликаналида
ўтказиб юборманг.
@teatrijodkorlari
2020 - йилнинг энг фаол ижодий жараёнда бўлган театри бу
Опрос
  • Хоразм қўғирчоқ театри
  • Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри
  • Ўзбек миллий қўғирчоқ театри
  • Қашқадарё қўғирчоқ театри
  • Сурхондарё вилояти мусиқали театри
  • Марғилон мақом театри
  • Фарғона қўғирчоқ театри
  • Андижон қўғирчоқ театри
  • Дийдор театри
  • Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти / Ўқув театри
107 голосов
2020 - йил энг фаол ижодий жараёнда бўлган театр
Опрос
  • Сатира театри
  • Муқимий театри
  • Ўзбекистон ёш томошабинлар театри
  • Оперетта театри
  • Алишер Навоий номидаги Опера ва балет театри
  • Андижон ёшлар театри
  • Жиззах қўғирчоқ театри
  • Бердақ театри
  • Қорақалпоқ ёш томошабинлар театри
  • Қўқон шаҳар мусиқали драма театри
86 голосов
2020 - йилнинг энг фаол ижодий жараёнда бўлган театр бу
Опрос
  • Самарқанд вилояти мусиқали драма театри
  • Ўзбек миллий академик драма театри
  • Бухоро вилояти мусиқали драма театри
  • Фарғона вилояти мусиқали драма театри
  • Андижон вилояти мусиқали драма театри
  • Ўзбекистон давлат драма театри
  • Каттақўрғон шаҳар драма театри
  • Хоразм вилояти мусиқали драма театри
  • Наманган вилояти мусиқали драма театри
  • Жиззах вилояти мусиқали драма театри
464 голосов
ГЛАДИАТОР

Бу аёлга хуш ёқмайди қон,
Чўзганича титраган қўлин,
Шивирлайди беҳушу бежон:
- Ўлим... ўлим... Мағлубга ўлим...

Менинг бекам эди бу аёл,
Аммо бекалиги ўзига!
"Севаман" деб боқдим бемалол
Кўзига, кўзига, кўзига!

Қамчи билан урди у мени,
Бироқ ўжар лабим тинмади.
У қаршимда бошини эгиб
Йиғлади, йиғлади, йиғлади!

Хўжайиним — семиз сенатор
Рашкими, йўқ, келибми ғаши,
Қаҳ-қаҳ уриб кулди:
— Театр!
Жангга, хотинимнинг ўйнаши!

Мен мағлубман. Синди ҳаётим.
Ўлдирмоқлик рақибнинг бурчи...
Тушларимда мен у аёлни
Озодликдан қаттиқроқ қучдим!

Сен нимани кўрибсан, эй, Рим?-
Дабдабаю, жанглар, қурбонлар...
Мен-чи, анов аёл-ла сурдим,
Тушларимда не-не давронлар!

Мен ўламан. Сен-чи, кетасан
Сенатга, ё қургани базм.
Сен маст-аласт ухлаб ўтасан,
Унутгансан туш кўришни, Рим.

— Ўлим! — аёл силкитар қўлин
У ҳам сенинг бир қўрқоқ наслинг.
Рим, қурбоннинг кўзига қараб,
Алдамоқни қилгансан расм.

Мен ўламан. Мени кўммайсан.
Ем бўлади итларга таним.
Сен одамни итча кўрмайсан,
Сенга нима инсоннинг шаъни!

Мен ўламан. Шоиринг ўқир —
Хос мажлисга ғофил шеърини.
Эркакларинг ёлғон ваъз тўқир,
Хотинларинг алдар эрини...

Қандай ўлар гладиатор? —
Сўнг онимни айтмоқ ҳам бурчим...
Ўларимда мен у аёлни
Ҳаётимдан қаттиқроқ қучдим!

Усмон Азим

https://t.me/joinchat/AAAAAFjlVCR9SsAHlknS5A
To‘liq o‘qish
Станиславский системаси. Укув кулланма янги тахрирда!
Attached file
Дебют VI
Ёш режиссёрларнинг “Дебют - 2020 ” Республика кўрик - фестивали яқинлашмоқда.

Бу сафарги кўрик фестивалда ўнга яқин спекталлар, ёш режиссёрлар томонидан саҳналаштирилган ва мутаҳасисларга ҳавола этилиши кутилмоқда.

Бу сафарги кўрик фестивал доирасида
Қашқадарё мусиқали драма театри,
Сатира театри,
Ёш томошабинлар театри ва яна бошқа Республика театрларимиз саҳнасида саҳналаштирилган спектаклларни томоша қиламиз.

Бу сафарги кўрик - фестивал аввалгиларига қараганда фарқ қилиши мумкин сабаби фестивал онлайн бўлиши кутилмоқда.

“ Дебют ” фестиваллари тариҳига бир назар ташлайдиган бўлсак. Бир қатор ёш режиссёрларни ушбу кўрик - фестиваллар орқали танидик. Хозирги вақтда уларни барча театр ижодкорлари танисалар керак назаримизда.

Ҳусусан Миллий академик драма театри бош режиссёри Асқарбек Холмўминов, Жиззаҳ вилояти мусиқали драма театри бош режиссёри Шохрух Йўлдошев, Қўқон шаҳар мусиқали драма театри бош режиссёри Ғиёсиддин Мирзамаҳмудовлар ушбу фестивал мевалари саналишади.

Тўғри яна кўплаб иқтидорли режиссёрлар ушбу фестивалда ўз спектакллари билан иштирок этишди, лекин улардан саноқлиларигина хозирги вақтда хам театрда иш олиб боришмоқда.

Кўплари эса ўзларини бошқа соҳаларда синаб кўришмоқда.

Ушбу кўрик - фестивал Республика театрлари миқёсида ўз ўрни ва сўзига эгалиги ва режиссёрларни театр мутаҳасисларига таништириш ва уларга оқ йўл тилаш мақсадида хам бўлиб ўтади.
Бу йил яна ўзимиз учун бир қатор режиссёрларни театр ижодкорлари томонидан кашф этилишларини томоша қиламиз ва таниб оламиз.

Омад сизга ёш режиссёрлар

@teatrijodkorlari
To‘liq o‘qish
Сиз учун ўзбек театрлари ичида саҳна юзини кўрган шедевр спектаклъ бу
Опрос
  • Тошкентга саёҳат
  • Темир хотин
  • Келинлар қўзғалони
  • Афандининг беш хотини
  • Куёв
  • Нехиа можароси
  • Уч кунлик дунё
  • Жайдари келин
  • Умуман бошқа спектаклъ
  • Сиз юқорида айтган спектакллар биз кўрган спектаклни олдида хеч нима эмас
88 голосов
Иш. Чой. Суҳбат. Овқат. Яна иш.
Ҳамма нарса ўйланган. Пухта.
Сўнг сен келдинг. Бошланди ёниш.
Мувозанат йўқолди. Нуқта.

© Усмон Азим
@teatrijodkorlari
#Кун_ҳикмати

Aгар сен ўз устингда ишлаб ўзинга-ўзинг бошлиқ бўлмасанг, бошқалар сенга бошлиқлик қилади.

@teatrijodkorlari
​​Халққа свет, газ беринг!!!

Эй каттакон вазирлар,
Берманг энди таъзирлар,
Ҳаво совуқ халқ йиғлар,
Халққа свет, газ беринг!!!

Бурни оқар боламни,
Зах олдирдим онамни,
Тингланг ҳасрат, ноламни,
Халққа свет, газ беринг!!!

Минбарда ўқиманг ваъз,
Халқ ишонмас энди бас,
Қани бизнинг шунча газ,
Халққа свет, газ беринг!!!

Гапдан исимас уйлар,
Кўчада аёз куйлар,
Айтинг бизни ким ўйлар,
Халққа свет, газ беринг!!!

Қилдик унсиз фарёдлар,
Дарс қилолмас авлодалар,
Дардман бизнинг Фарҳодлар,
Халққа свет, газ беринг!!!

Тадбир қўйиб овутманг,
Қўлга шиорлар тутманг,
Хонамизни совутманг,
Халққа свет, газ беринг!!!

Иссиққина хонангиз,
Ўйнаб юрар болангиз,
Бизни ҳам бир ўйлангиз,
Халққа свет, газ беринг!!!

Не десангиз – биз шаймиз,
Индамасдан яшаймиз,
Кўп нарса сўрамаймиз,
Халққа свет, газ беринг!!!
👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAFjlVCR9SsAHlknS5A
To‘liq o‘qish
Бугун, 22-ноябрь "Шуҳрат" медали соҳибаси, таниқли кино ва театр актрисаси Дилноза Кубаева таваллуд топган кун.

Таваллуд кун муборак

Маълумот учун, Дилноза Кубаева "Келгинди келин", "Телба", "Кўргим келади", "Кечиккан ҳаёт", "Барон", "Жазо", "Фарзандим" каби кўплаб фильмларда бош ролларни ижро этган.
Клара Жалилова "Мафтунингман" фильми ҳақида:

– Ижодим айни гуркираган даврда шоир Туроб Тўла қўшиқ ва рақсларимдан илҳомланиб “Мафтун бўлдим” шеърини ёзган. Бир тадбирда шеърни қўлимга тутқазди. Ўқиб юрагим “жиз” этди. Туроб акага: “Бу шеърингизни албатта, қўшиқ қиламан”, дедим. Ўша йили “Мафтунингман” фильми суратга олинадиган бўлди. Режиссёр Йўлдош Аъзамов бош роль учун бўйи баланд қизни тасаввур қилган экан.

Менинг кичкина жуссамни кўриб, кинога олишга қаршилик кўрсатди. “Бу қизнинг овозини ёзиб оламан, лекин ўзини эмас. Бўйи паст”, дея бир неча бор синовлардан қайтариб юборган. Фильмдаги қўшиқларнинг куйини басталаган Мутал Бурҳонов, Туроб акалар режиссёрга: “Сиз телевизор кўрасизми, ахир бу қиз энг машҳур хонандалардан бири-ку. Бўйи пастлигини рўкач қилиб, ролдан четлаштирсангиз, катта хато қилган бўласиз”, дейишган.

Кўп муҳокамалардан сўнг, охири менинг номзодимда тўхташган. Қадди-қоматим экранда чиройли кўриниши учун махсус кийимлар тикишган, оёқларим остига эса қалингина тахтачалар қўйишган. Иссиқ кунларда қалин кийимларда қийналсам ҳам образим режиссёр истаганидек чиқиши учун барча машаққатларга чидаганман.

“Мафтунингман” киноси телеэкранларда етти ой тўхтовсиз эфирга узатилган. Халқона ва жуда оддийлиги туфайли нафақат юртимизда, балки қўшни мамлакатларда ҳам кўп намойиш этилган.

Манба: "Саодат" журнали

👉 @teatrijodkorlari
To‘liq o‘qish
#Ta'ziya

O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan artist Klara Jalilova 82 yoshida vafot etdi.

Aktrisa "Maftuningman", "Kelinlar qo‘zg‘oloni", "Chinor tagidagi duel", "Temir xotin", "Temir erkak", “Niqob” kabi filmlarda o‘zga xos rollarni ijro etgan. Ayniqsa, “Maftuningman” filmidagi roli o‘zbek xalqining yuragidan joy olgan.

Marhumaning oila a’zolari va yaqinlariga chuqur hamdardlik bildiramiz.


KANALGA ULANISH👇
To‘liq o‘qish
Сиз фаолият олиб бораётган театрда барча ходимлар ўз лавозим мажбуриятлари бўйича иш фаолиятларини олиб боришадими ?
Опрос
  • Бизнинг театрда айқаш - уйқаш
  • Ким нима иш қилишини умуман тушунмайман / хохлаган одам хохлаган ишини қилаверади
  • Барча ўз лавозим мажбурияти бўйича ишламоқда
  • Кўплаб ходимлар ўзи тушунмаса керак ўз лавозим мажбуриятини етарлича
79 голосов