Клара Жалилова "Мафтунингман" фильми ҳақида:
– Ижодим айни гуркираган даврда шоир Туроб Тўла қўшиқ ва рақсларимдан илҳомланиб “Мафтун бўлдим” шеърини ёзган. Бир тадбирда шеърни қўлимга тутқазди. Ўқиб юрагим “жиз” этди. Туроб акага: “Бу шеърингизни албатта, қўшиқ қиламан”, дедим. Ўша йили “Мафтунингман” фильми суратга олинадиган бўлди. Режиссёр Йўлдош Аъзамов бош роль учун бўйи баланд қизни тасаввур қилган экан.
Менинг кичкина жуссамни кўриб, кинога олишга қаршилик кўрсатди. “Бу қизнинг овозини ёзиб оламан, лекин ўзини эмас. Бўйи паст”, дея бир неча бор синовлардан қайтариб юборган. Фильмдаги қўшиқларнинг куйини басталаган Мутал Бурҳонов, Туроб акалар режиссёрга: “Сиз телевизор кўрасизми, ахир бу қиз энг машҳур хонандалардан бири-ку. Бўйи пастлигини рўкач қилиб, ролдан четлаштирсангиз, катта хато қилган бўласиз”, дейишган.
Кўп муҳокамалардан сўнг, охири менинг номзодимда тўхташган. Қадди-қоматим экранда чиройли кўриниши учун махсус кийимлар тикишган, оёқларим остига эса қалингина тахтачалар қўйишган. Иссиқ кунларда қалин кийимларда қийналсам ҳам образим режиссёр истаганидек чиқиши учун барча машаққатларга чидаганман.
“Мафтунингман” киноси телеэкранларда етти ой тўхтовсиз эфирга узатилган. Халқона ва жуда оддийлиги туфайли нафақат юртимизда, балки қўшни мамлакатларда ҳам кўп намойиш этилган.
Манба: "Саодат" журнали
👉 @teatrijodkorlari