Тунги соат 01:00 да Қорақалпоғистонлик журналист ва блогерлар уйларидан мажбуран олиб кетилган. Макан.уз (Лалагул Каллыханова), Круз.уз (Искандер Юсупов), Кар24.уз (Кумар Бегниязова)ларнинг телефон ва ноутбуклери олиб қўйилган.Ассалом-у алайкум! Мен Кадирбергенов Бахтияр Нукус шаҳри тургыныман. 26-июль куни менга қуйидагича хабар келди. «Барча нукуслик журналист ва блогерлерни Прокуратурага мажбурий олиб кетишди» Ҳозирги пайтда чет элда бўлганим учун ва телефонимда етарли маблағ бўлмаганлиги учун қўнғироқ қила олмадим. Аммо яқинларим орқали уларнинг ўзлари билан боғланишга ҳаракат қилдим. Бироқ ҳеч бири билан боғлана олмадик.
Нукус шаҳар ИИБ га телефон қилиб, уларнинг у ерга бормаганинин аниқладик. Шундан кейин телеграм орқали Искендер (Круз.уз сайты блогер, журналист) билан боғланиб, ҳаммаси ҚР Прокуратурасида эканлигини аниқладик. Бундан ташқари шу ҳудудда яшовчи фуқаролар орқали ҳақиқатдан ҳам КР Прокуратураси биноси олдида 10 га яқин енгил машина ва бино ичининг чироқлари ёниқ тургани маълум бўлди. Уларни тунги соат 3:00 ларгача шу ерда сўроқ қилишган. Ўзлари билан чиққанларидан кейин гаплашганимизда, уларни йиғишдан мақсади Қорақалпоғистон Республикаси Жокары Кенес раиси М. Ерниязов ҳақида ёлғон хабар тарқатгани учун тўплаган деб айтишди. Бу ҳам камлик қилгандай уларнинг ҳар бирига тушунтириш хатлари олиниб, қўлларидаги телефонларини олиб қўйишган. Ноутбоокларини ҳам олдирганлари бор.
Бирак, бу хабар аслида репост.уз сайтидан олинган хабар эди. Мана шуни улар ўз сайтлари ва телеграм каналига переслат қилишган эди. Улар қатори мен ҳам бу маълумотга ишониб, ўз телеграм каналимга жойлаштирдим.
Савол: бу хабарни эълон қилган қолиб, уни тарқатган сайт қачондан бери айбдор бўлиб қолди?! Майли, бошида аниқлаштириш керак эди дерсиз, бироқ ҳозир Қорақалпоғистонда деярли ҳеч бир вазирлик, ҳеч бир ташкилот тўлиқ маълумот бермайди. Мисол учун Ковид-19дан Қорақалпоғистонда 15 га яқин одам ҳалок бўлди. Бироқ ҚР ССВ ва Бош шатаби ҳалигача реал маълумотларни эълон қилмаётир.
Журналист унинг рост ёки ёлғон эканлигини аниқлайдиган детектив ёки археолог емас, у манба кўрсатиб хоҳлаган маълумотни тарқатиш ҳуқуқига эга. Кимларнинг топиб юрган гапи бу, аввал аниқлаштириш керак деган? Сизлар фақат ёлғон бўлса ёлғон экналигини, рост бўлса чин эканлигини айтишингиз керак. Ундай қилиб карантин вақтида кўчага чиқманг деб, ўзларингиз бўлса блогер ва журналистларни ярим тунда уйларинга бостириб бориб олиб кетиш бу журналистикага босим ўтказиш деб биламан.
Ишонаман, буларга қонун доирасида тегишли чора кўрилади ва жабрланувчи блогер/журналистларнинг телефон ва ноутбукларини тез орада қайтариб беришади. Илтимос бу хабарни кўпроқ канал ва гуруҳларга тарқатинг. Ҳамма билсин, Қорақалпоғистонда сўз эркинлиги оёқ ости бўлаётганлигини.
@bkadirbergenov