Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Rasmiy veb-sayt: https://suvchi.gov.uz/uz
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi
O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


БЕЛЬГИЯ ЭЛЧИСИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Бугун Сув хўжалиги вазирлигида Бельгия Қироллигининг Ўзбекистондаги янги тайинганган элчиси Анри Вантигем билан учрашув ўтказилди.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев элчини ташрифи билан қутлади. Ҳозирда Европа Иттифоқи кенгашига раислик қилаётган Бельгия Қироллиги билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, хусусан, сув хўжалиги йўналишида ҳамкорлик қилиш манфаатли эканлигини таъкидлади.
Элчига Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, сув хўжалиги соҳасидаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида ахборот берилди. Фойдаланиладиган сув ресурсларининг 85 фоизи қўшни мамлакатлар ҳудудида шаклланадиган Ўзбекистон учун трансчегаравий дарёларнинг аҳамияти, қўшни давлатлар билан йўлга қўйилган дўстона муносабатлар ҳақида сўз юритилди. Президентимизнинг оқилона ва узоқни кўзлаган дона сиёсати натижасида сув бўйича масалалар ўзаро келишув асосида ҳамжиҳатлик билан ечилаётгани эътироф этилди.

Батафсил - https://suvchi.gov.uz/uz/posts/1545735855/4840


Хоразм - Чапқирғоқ Амударё Ирригация Тизимлари Ҳавза Бошқармаси Матбуот Хизмати dan repost
ХОРАЗМДАГИ "СУВЧИЛАР МАКТАБИ"НИНГ НАВБАТДАГИ ЎКУВ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ

Янгиариқ туманининг пахта-ғалла йўналишидаги фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида ўқув-курслари бошланди.

Курсда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ва тегишли қонун ҳужжатлари мавзусида тақдимот ўтказилган.

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан бириктирилган тренер Жаҳонгир Болтаев таъкидлашича, курс мобайнида иштирокчиларга нафақат сув тежовчи технологияларни қўллашдаги афзалликлар, балким «suvkredit.uz» платформаси, қурувчи-пудрат ташкилотлари рейтинги ва маҳсулотлар сифати бўйича ҳам батафсил билимлар берилмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Андижон вилояти

Жорий йилда Анд
ижон вилоятида 30 минг 600 гектар майдонда сув тежовчи технологиялар ишга тушурилиши белгиланган. Ушбу вазифа ижросини таъминлаш билан боғлиқ кўргазмали семинарлар, тренинглар ҳамда очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Бугун бўлиб ўтган навбатдаги семинар Андижон туманидаги “Голд фибер қоттон” фермер хўжалигида ўтказилди. Фермер хўжалигининг 11 гектарлик ёмғирлатиб суғориш майдони мисолида сув тежовчи технологияларни жорий этиш билан боғлиқ жиҳатлар манфаатдорлик билан кўриб чиқилди. Пудратчилар ва фермерлар ўртасида шартномавий мажбуриятларининг бажарилиши ва шу орқали замонавий технологиялардан янада самарали фойдаланиш бўйича жиҳатларга эьтибор қаратилди.

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати


Amu-Surxon irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi dan repost
Шу нохуш ҳолатдан хулоса чиқарилиб, вилоятнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари ҳисобланадиган Сариосиё, Узун, Бойсун, Олтинсой туманлари ҳудудида сел-тошқин сувлари кузатилиши мумкин бўлган манзилларда суғориш тармоқлари ва бошқа объектларни ҳимоялаш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, Узун туманидаги «Боботоғ» тоғининг тоғолди текисликларида жойлашган «Чақар» канали қирғоқларини сел-тошқин сувларидан ҳимоялаш ва «Қоратоғ» дарёсининг ўзанини мустаҳкамлаш ишларини бажариш режалаштирилган. «Сурхондарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси буюртмасига кўра, «Хамкоr Ras Qurilish» МЧЖ бунёдкорлари «Қоратоғ» дарёсининг Чап қирғоғининг 450 метр қисмини бетон қопламалар билан мустаҳкамлаш, «Чақар» каналининг РК 3+90 қисмида 4 дона сув олиш ва сув ташлаш(затвор) иншоотини ҳамда каналнинг худди шу қисмида бир дона кузатув кўпригини қуриш ишларини амалга оширишади.
        Ушбу объектда «Сурхондарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси бош мутахассислари иштирокида ташкил қилинган семинарда пудратчи ҳамда лойиҳачи ташкилотлар вакиллари, назоратчилар, Узун тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ мутахассислари иштирок этди. Семинарда охирги кунларда вилоятнинг тоғ олди ҳудудларида устма-уст ёғингарчилик бўлаётгани туфайли сел ва тошқин сувлари аҳоли хонадонлари, қишлоқ хўжалик экин майдонлари ҳамда халқ хўжалиги объектларига катта талофатлар келтираётгани айтилиб, масъулларга шундай объектларда, айниқса, «Қоратоғ» дарёсининг ўзанини мустаҳкамлаш ва «Чақар»  канали қирғоқларини сел-тошқин сувларидан ҳимоялаш ишларини сифатли бажариш топшириғи берилди.
        
             Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати




Amu-Surxon irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi dan repost
СЕЛ ВА ТОШҚИН СУВЛАРИДАН ҲИМОЯЛАШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛАЯПТИ
       
          
Халқимизда: « Кўзингни чиқмасдан олдин қўриқла», деган мақол бор. Бунинг маъноси шуки, бирор ҳодиса рўй беришидан олдин хавфни бартараф этиш чораларини кўрмоқ зарур. Ҳар йили баҳор ойларида Сурхондарё вилоятининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида кучли ёмғир, жала ва дўл ёғиши натижасида сел ва тошқин сувлари келиши туфайли дарё ҳамда каналлардан сув тошиши юзага келиб, экин майдонларига катта зиён етказади. Жумладан, «Наврўз» байрами кунлари Қумқўрғон тумани адирликларида ёққан кучли ёмғир натижасида сел ва тошқин сувлари каналлар ҳамда бошқа суғориш тармоқларини лойқаю чиқиндиларга тўлдириши оқибатида тошқин рўй бериб, туманнинг уч маҳалласи ҳудудидаги аҳоли хонадонларига, қишлоқ хўжалик экин майдонларига кўп талофат етказди.


Amu-Surxon irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi dan repost
Семинар жараёнида сув сарфини камайтириш ва иқтисод қилиш учун куз-қиш ойларида ДМ балансидаги каналлар ҳамда ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш юзасидан қилинган ишлар таҳлил қилинди ҳамда бетонлаштирилган ички суғориш тармоқларининг сифати назоратдан ўтказилди.
        Семинар якунида ДМ мутахассисларига каналлар ва бошқа суғориш тармоқларига лимит бўйича ажратилаётган сув ҳисобини аниқ юритишни ташкил қилиш, берилаётган обиҳаётни пайнобга чиқариш ва зовурларга ташлаб қўйиш каби салбий ҳолатлар олдини олиш, ҳар қатра обиҳаёт сарфини қатъий назорат қилиш, даласига тежамкор технологияларни жорий этишга талабгор фермер хўжаликларига «Suvkredit.uz» платформаси орқали кредитлар ажратилишига амалий ёрдам бериш топшириғи берилди.
         
          Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизм




Amu-Surxon irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi dan repost
Мазкур фермер хўжалиги даласида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш афзалликлари мавзусида семинар ташкил қилинди. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ барча мутахассислари, фермер хўжалиги сувчилари, мироблар, пудратчи корхона ходимлари иштирок этган тадбирда Аму-Сурхон ИТҲБ бошлиғи Ботир Алимов қатнашиб, йиғилганларга президентимизнинг  жорий йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори мазмун-моҳияти ҳақида гапирди, даласига сув тежовчи технологияларни жорий этадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларига бериладиган имтиёзлар, банкдан олинган кредитнинг маълум бир қисмини қоплаб бериш учун йил охиригача субсидия ажратиш тартиблари тўғрисида батафсил тушунча бериб ўтди.




Amu-Surxon irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi dan repost
СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
     
         
Жарқўрғон туманида жорий йилда 411 гектар пахтазорда томчилатиб, 282 гектар ғаллазорда ёмғирлатиб суғориш технологиясини ўрнатиш ҳамда 300 гектар экин майдонида дискерт суғоришни ташкил қилиш режалаштирилган. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ва «Агробанк» туман филиали мутахассислари амалий кўмаклашуви билан тежамкор технологияларни жорий этишга талабгор фермер хўжаликларига «Suvkredit.uz.» электрон тизимига топширган аризалари асосида пешма-пеш кредит ажратилмоқда. Тумандаги тадбиркор аёл Лола Холмуродова раҳбарлик қилаётган «Ферузбек истиқболи» фермер хўжалиги аъзолари 10 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатиш юзасидан топширган аризаси бўйича кредит ажратилиб, айни пайтда пудратчи ташкилот мутахассислари қуриш ва ўрнатиш ишларини амалга оширмоқда.


Норин-Сирдарё ИТХБ 🔊| расмий канал| (Наманган вил. Сув хўжалиги) dan repost
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги 5 сонли, 2022 йил 1 мартдаги 145 сонли қарори, Cув ресурслари ҳисоби, гидрометрия хизмати, сув етказиб бериш хизмати мувофиқлаштириш бўлими фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда сув тежовчи технологиялар жорий этишни жадаллаштириш мақсадида Наманган тумани ҳокимлигининг йиғилишлар залида Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бўлим бошлиқлари бошчилигида семинар ташкил қилинди.

Семинарда ДМ раҳбар-мутахассислари ва фермер хўжалиги раҳбарларига ПҚ 5 сонли қарор бўйича тушунчалар берилиб, Бошқарма тегишли бўлим бошлиқлари иштирокида кузги-қишки тадбирлар, сув ҳисобини юритиш ҳамда "suvkredit.uz" онлайн платформаси бўйича бир қатор топшириқлар берилди.

📂 Батафсил: http://www.norin-sirdaryo.uz/index.php/uz/news-ru-2

📡Норин-Сирдарё ИТХБ  расмий каналига қўшилинг.
Telegram  |  @norin-sirdaryoithb9546' rel='nofollow'>YouTube | Murojaat Bot| Web-sayt | Twitter| Facebook


Amu-Qashqadaryo ITHB dan repost
#seminar

SUV RESURSLARIDAN SAMARALI FOYDALANISH TANQIDIY TAHLIL QILINDI

✅ Qarshi magistral kanali irrigatsiya tizimi boshqarmasi hamda tuman “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi xodimlariga O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 5-yanvardagi PQ-5-sonli qarori mazmun-mohiyatini yetkazish maqsadida seminar tashkil etildi.

🔰Qatnashchilarga Amu-Qashqadaryo ITHB boshlig‘ining birinchi o‘rinbosari Q.Cho‘liyev hamda bo‘lim boshlig‘i A.Karimovlar tomonidan tushunchalar berildi.

🔰Mazkur amaliy seminarda suv resurslarini boshqarish, fermerlar kesimida kunlik sug‘orishni tahlil qilish, fermer xo‘jaliklari bilan shartnomalar, oldi berdi daftar va dalolatnomalarni rasmiylashtirish, suv tejovchi texnologiyalarni joriy etish masalalari tanqidiy muhokama etildi.

🔰 Shuningdek, suv resurslari sarfini o‘lchash usullari va “Suvkredit.uz" platformasi bo‘yicha batafsil ma’lumotlar berildi.

✍️ Amu-Qashqadaryo ITHB axborot xizmati


https://t.me/AmuQashqadaryoITHB

13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.