bakiroo

@the_bakiroo Yoqdi 0

Ўйиндан ташқари фикрлар
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Muallifga yozish
Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
29.07.2019 19:35
reklama
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
260
ta obunachilar
~8.6k
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
~3
ta e’lon 1 kunda
N/A
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Ko‘rishlar
Ko‘rinishlar dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
E’lonlarning o‘rtacha qamrovi va ERR%
O‘rtacha qamrov va ERR dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
Kanalning repost va eslovlari
50 ta kanal eslovlari
11 ta e’lonlar eslovlari
47 ta repostlar
davletovuz
16 Sep, 18:52
davletovuz
16 Sep, 07:18
👑KOHI NUR👑
15 Sep, 12:28
Jurnalistika.Uz
15 Sep, 12:15
davletovuz
15 Sep, 12:07
Shokirjonov kanali
15 Sep, 08:34
Jurnalistika.Uz
12 Sep, 12:26
Moliyachi.uz
11 Sep, 12:38
QURAMA 24
11 Sep, 09:18
Sangzor.uz | Rasmiy kanal
Daryo — LIVE
11 Sep, 09:14
Radjabooov
11 Sep, 07:42
G'allaorolliklar 🇺🇿
SAFARI
11 Sep, 07:28
ТилиҒирром
11 Sep, 07:26
Муҳрим
11 Sep, 07:13
Best_Tv
Xushnudbek.uz
11 Sep, 07:09
davletovuz
11 Sep, 07:03
Moliyachi.uz
Iqtisod va Siyosat
Hindol.uz
Jurnalistika.Uz
davletovuz
Shokirjonov kanali
Qo'ysangchi
NOSTALGIA
31 Aug, 23:15
Муҳрим
31 Aug, 20:45
davletovuz
28 Aug, 11:11
Iqtisod va Siyosat
⚡️ SARMOYA 🔥
24 Aug, 10:32
Makan.uz
24 Aug, 09:07
davletovuz
24 Aug, 09:06
⚡️ SARMOYA 🔥
22 Aug, 16:21
davletovuz
22 Aug, 11:27
davletovuz
20 Aug, 12:56
Radjabooov
davletovuz
20 Aug, 08:43
QIZIQARLI GEOGRAFIYA
Utopiya
Daryo — LIVE
Shokirjonov kanali
19 Aug, 08:18
@the_bakiroo iqtibos olgan kanallari
Iqtisodiy Mushohada
17 Sep, 05:52
Huquqiy axborot
TENGENOMIKA
24 Aug, 00:01
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
bakiroo 17 Sep, 18:04
Нимага ҳовлилар борган сари баландроқ деворлар билан ўралмоқда, дарвозалар эса ундан ҳам баланд?

Нега имкон қадар каттароқ машиналар сотиб олишга, ойналарни қорайтиришга иштиёқ шу қадар кучли?

Нима учун ёпиқ тренажерлар, ёпиқ бассейнлар, ёпиқ ресторанларга талаб ортгандан ортиб бормоқда?

Нега элита боғчалар, киборлар мактабларига интилиш шу қадар кучли?

Статусми бу? Балки.
Эҳтиёжлар пирамидасининг чўққисими? Бўлса бордир.

Лекин буларнинг бари очиқ, комфорт, тенг ва яшаш учун қулай жамият яратиш йўлидаги муаммоларни ечишни истамаётганимиздан эмасмикан?

Ростанам, ўзинг орзу қилган жамият қуриш машаққатини чеккандан кўра алоҳида ва шахсий комфорт зоналарини сотиб олиш афзал бўлиб қолмаяптими?

Ўйлаб кўринг.

@the_bakiroo
To‘liq o‘qish
bakiroo 17 Sep, 05:52
Кўпинча базавий иқтисодий маълумотга эга бўлмаслик нотўғри қарорлар қабул қилинишига сабаб бўлади.

Шунинг учун оддий иқтисодий ҳақиқатларниям такрорлаб туриш лозим. Масалан, Эластиклик ҳақида https://t.me/Iqtisodiymushohada/120
Iqtisodiy Mushohada
Elastiklik-bu narx o’zgarishiga iste’molchilarning qay darajada reakiya berish darajasini ko’rsatib beruchi ko’rsatgichdir. Elastiklik formulasi quyidagicha E=qiymatning % o’zgarishi / narxning % o’zgarishi. Masalan (talab elastikligi): Q=120 da P=4, keyinchalik P1=6 o’zagirishi Q1= 80 qiymatgacha kamayishga olib keldi. Bunda narx 50% ga oshdi, miqdor esa 33% ga kamaydi. Formulaga ko’ra, E=33%/50%=0.66 ko’rib turganingizdek mahsulotning elastikligi 0.66 ga teng. Lekin masalaning boshqa tomoni ham bor, agar biz bazaviy narxni P=6 deb qarasak va miqdor Q=80. Keyinchalik qandaydir omil natijasida narx P1=4 ga tushdi miqdor esa Q1=120 miqdorgacha oshdi(yuqoridagi misolning teskarisi). Bunda narx 33% ga tushgan miqdor esa 50%ga oshgan. Elastiklik esa, E=50%/33%=1.5. Ko’rib turganingizdek bitta mahsulot uchun ikki xil holat uchun ikki xil elastiklik kelib chiqdi. Shu sababli elastiklikni xisoblashda: o’rta qiymatlar usulidan foydalanish maqsadga muvofiq. Formulasi: E=(Q1-Q)(P+P1)/2/(P1-P)(Q1+Q)/2) bu formula orqali…
bakiroo 16 Sep, 18:39
Омонатлар ва кафолатлар-2

Албатта 11 йилдан буён ўзгаришсиз қолаётган аҳоли омонатларини кафолатлаш тизимини ислоҳ қилиш вақти аллақачон етиб келган, замон ўзгараяпти, янги чақириқлар ва хавф-хатарлар шаклланаяпти. Шу билан бирга аҳолининг банк тизимига ишончи ва умидини сақлаш приоритетини сақлаб қолиш лозим. Янги тизим энг камида Депозит миқдори, Депозит ставкаси, Депозит валютаси ва Тижорат банки репутацияси каби омилларни назарда тутиши лозим, олдинга ўтиб айтаман, бу мутлақо шахсий кузатишлардан келиб чиққан таклифлардир.

Биринчидан, умумий асосларда давлат томонидан кафолатланган омонатлар миқдорининг юқори чегараси белгиланиши лозим, бутун дунё тажрибаси шундай. Йирик миқдордаги омонатларнинг қайтарилиши кафолати тижорат банклари ихтиёрига кўра, қўшимча бадаллар эвазига амалга оширилиши мақсадга мувофиқдек кўринади.

Иккинчидан, суғурта бадаллари банклар омонатлар портфелининг фоиз ставкаларидан келиб чиқиб табақалаштирилган ажратмалардан шаклланиши керак. Юқори фоиз ставка кафолатлаш фондига юқори ажратма дегани ёки аксинча.

Учинчидан, хорижий валютадаги омонатлар бўйича хатарлар ҳар доим миллий валютадаги хатарлардан ортиқ эканлигидан келиб чиқиб, кафолатлаш фондига ажратмалар биринчи гуруҳ учун юқорироқ миқдорни ташкил этиши зарур.

Тўртинчидан, тижорат банкининг омонатлар билан ишлашдаги репутацияси, хусусан, омонатларни ноқонуний ўзлаштириш, ўз вақтида қайтармаслик, омонатчиларга бир томонлама носоғлом шартларни тиқиштириш каби ҳолатлар кафолатлаш фондига ажратмалар меъёрини оширадиган корреляцияга айланиши зарур. Бу банклар ўртасидаги рақобатнинг соғломлашиши ва омонатчи-истеъмолчининг ҳақларини сифатлироқ ҳимояланишини таъминлайди.

@the_bakiroo
To‘liq o‘qish
bakiroo 16 Sep, 18:26
Албатта 11 йилдан буён ўзгаришсиз қолаётган аҳоли омонатларини кафолатлаш тизимини ислоҳ қилиш вақти аллақачон етиб келган, замон ўзгараяпти, янги чақириқлар ва хавф-хатарлар шаклланаяпти. Шу билан бирга аҳолининг банк тизимига ишончи ва умидини сақлаш приоритетини сақлаб қолиш лозим. Янги тизим энг камида Депозит миқдори, Депозит ставкаси, Депозит валютаси ва Тижорат банки репутацияси каби омилларни назарда тутиши лозим, олдинга ўтиб айтаман, бу мутлақо шахсий кузатишлардан келиб чиққан таклифлардир.

Биринчидан, умумий асосларда давлат томонидан кафолатланган омонатлар миқдорининг юқори чегараси белгиланиши лозим, бутун дунё тажрибаси шундай. Йирик миқдордаги омонатларнинг қайтарилиши кафолати тижорат банклари ихтиёрига кўра, қўшимча бадаллар эвазига амалга оширилиши мақсадга мувофиқдек кўринади.

Иккинчидан, суғурта бадаллари банклар омонатлар портфелининг фоиз ставкаларидан келиб чиқиб табақалаштирилган ажратмалардан шаклланиши керак. Юқори фоиз ставка кафолатлаш фондига юқори ажратма дегани ёки аксинча.

Учинчидан, хорижий валютадаги омонатлар бўйича хатарлар ҳар доим миллий валютадаги хатарлардан юқорилигидан келиб чиқиб, кафолатлаш фондига ажратмалар биринчи гуруҳ учун юқорироқ миқдорни ташкил этиши зарур.
To‘liq o‘qish
bakiroo 16 Sep, 05:40
Омонатлар ва кафолатлар ҳақида

Ўн бир йил муқаддам Жаҳон молиявий кризисига қарши комплекс чоралардан бири сифатида аҳолининг банкдаги омонатларини суммасидан қатъий назар тўлиқ кафолатлаш тизими жорий қилинди. Кўпчилик энди эсламайди, бу чоралар ўша кризис даври учун амал қилиши ҳақида айтилган эди, лекин 2008 йил кризиси тугаб, дунё иқтисодиёти янги, бутунлай бошқа характердаги кризисга яқинлашмоқда ҳамки, омонатларни тўлиқ кафолатлаш амал қилмоқда.
Омонатлар қайтарилиши тўлиқ давлат томонидан кафолатланса яхшику, дерсиз, йўқ бундай эмас.

Биринчидан, кафолатлаш фондига репутацияли, қонунга итоат этувчи банк ҳам, аҳоли омонатларини ўзлаштириш ва ноқонуний манипуляциялаш бўйича катта тажрибага эга "қақач" банк ҳам бир меъёрда ажратма тўлайди. Риск қанча юқори бўлса, суғурта бадали шунча юқори бўлиши кераклиги борасидаги оддий қоида, банкларнинг ўз репутацияси учун қайғуриши омили йўққа чиқади.

Иккинчидан, амалдаги "плоский" тартиб банкларнинг омонатлар фоизини асоссиз ошириб боришини тийиб турмайди. Одатда аҳоли омонатларини манипуляциялаш билан машҳур банклар омонат фоизини тийиқсиз ва ҳисобсиз оширишга муккасидан кетадилар. Фоиз ставкаларига мутаносиб равишда риск ҳам ошиб боришини амалдаги қоидалар назарда тутмайди.

Учинчидан, фуқароларга фарқи йўқ, чунки омонатлар қайси банкда, ўз обрў-эътиборини асрайдиган банкми, ё ўнгга-чапга манипуляциялар тажрибаси мўл банкми, жойлаштирса ҳам уларнинг маблағи кафолатланган. Лекин биз бу билан молиявий саводхонлиги юқори бўлмаган фуқароларимизни янаям люмпенлаштирмаяпмизми?

Шундай қилиб, агар маданиятли омонат бозори, масъулиятли банклар ва фикрлайдиган омонатчилар қатламини яратмоқчи бўлсак, аҳоли омонатларини кафолатлаш бўйича қоидаларни ўзгартиришимиз керак.

Таклифлар ҳақида яна битта пост бўлади.

@the_bakiroo
To‘liq o‘qish
bakiroo 15 Sep, 08:19
Тўй ва маросимларни тартибга солиш борасидаги ҳужжат ҳақида икки оғиз.

Биринчидан, қонуний топилган даромадларни ўз ихтиёрига кўра қандай ва ким учун сарфлаш ҳар бир фуқаронинг мутлақ ҳақ-ҳуқуқи. Агар ноқонуний даромадлар тўй ва маросимларга (хусусан чиновниклар томонидан) сарфланаётган бўлса, бу алоҳида кейс.

Иккинчидан, қайсидир харажатларни ё фаолият турини мақбуллаштириш лозим бўлса, энг иқтисодий мантиқли тадбир бу ўша соҳада солиқчиликни қайта кўриб чиқиш ҳисобланади. Негадир тўйхона ва отарчиларни (умуман, тўй ва маросим бизнесини) адолатли солиққа тортишга келганда доимга ортга чекинаверамиз. Назаримда уларнинг қарор қабул қилишга таъсири ҳалиям юқори таъсир кучига эга.

Учинчидан, қабул қилинган қарор ижроси ва назорати администрированиеси, яъни маъмурчилиги бизга, солиқ тўловчиларга қанчага тушади, кимдир ҳисоблаб кўрдими? Прокуратура, солиқ, мелиса, депутат, вҳклар ўз вазифаси қолиб, қўшимчасига тўй ва маросимларни контроль қилиши харажати қандай?

Энг ғалати томони, шахсий фикри ожизимча, биз мавжуд вариантларнинг орасидан энг ноқулай, энг самарасиз, энг қиммат ва ёмони енг остида келишиб бузиладиган вариантини танладик.

@the_bakiroo
To‘liq o‘qish
bakiroo 15 Sep, 05:42
Бизгача кўплаб одамлар кўплаб марта айтган ва биздан кейин ҳам кўплаб одамлар кўплаб марта такрорлайдиган ҳақиқатлардан:

Хато қилиш туғилганимиздаёқ пайдо бўладиган ҳуқуқлардан бири.
Энг яхши хато ўз вақтида тан олинадиганидир.
bakiroo 14 Sep, 06:36
Қудрат досим

Мезон келиб, ҳаво салқинлашиб, кўнгилларда меланхолия пайдо бўладиган шу ажиб кунларда болалик, болаликка қўшилиб мактабдаги дўстлар кўп эсга тушади.

Мактабга кетаётган болалар орасида озғин, кўзойнак таққан, кўзи ва бурни атрофида кўзойнак излари қолган болачаларни кўрсам Қудрат досим кўз олдимда гавдаланади. Синфда, нафақат синфда, бутун мактабда кўзойнак тақадиган фақат иккимиз эдик. Ҳозир ғалати эшитилар, лекин менинг ва унинг энг катта ташвишимиз кўзойнакларимизнинг синиши эди. Янги кўзойнакни Ўшдан ё Андижондан бориб олиш мумкин эди, лекин ўша даврдаги оғир иқтисодий шароитда буни уйдагиларга айтгани ийманардик. Биринчи партага кўчиб ўтиб, кўзимизни қисиб қийналганимизни кўрган ўқитувчилар ота-онамизга етказмагунича, уйдагилар эса бошқа харажатлардан тежаб янги кўзойнакка пул орттирмагунча доскани яхшироқ кўришнинг турли усулларини қўллардик. Варақ тешиги, сут сузгич, тугма ва ҳатто қизларнинг сочга тақадиган ашқолларигача бизга ёрдамга келарди.

1994 йилдан кейин Қирғизистондаги ўзбекларни Ўзбекистондаги ўзбек мактабларида таълим олиши тўхтатилди.
Қудрат шундан кейин мактабга бормади, Қирғизистон мактабига қатнаб 11 йилликниям тугатмади. Ваҳоланки синфдошларимиз орасида энг қобилиятли, худо юқтирган зеҳнли бола айнан у эди.

Шу йил баҳорда Қирғизистонга борганимда билдимки, Қудратнинг фарзандлари қирғиз мактабининг энг аълочи ўқувчилари экан, титул миллатдан ўтиб кетиш маъқулланмаган бир шароитда олимпиадаларда ҳеч кимга нон бермай қўйишипти. Хурсанд бўлдим, табиат барибир адолатли.

Дарвоқе, Қудрат досим ҳозир Россияда экан.

@the_bakiroo
To‘liq o‘qish
bakiroo 12 Sep, 16:32
Европа Марказий банки ўзининг асосий ставкасини -0.5%га туширганини, шунингдек миқдорий юмшатиш сиёсати давом эттирилиши эълон қилинди. Айни соатларда Евро барча асосий валюталарга нисбатан қулашда давом этмоқда
bakiroo 12 Sep, 11:47
Ўзбекистон темир йўллари компанияси ва замонавий технологиялар бир-бирини мутлақо рад этувчи тушунчалардир. Темир йўл чиптаси харид қилиш учун компаниянинг мақталган УзЖД Билеты иловасидан фойдаланибман. Билет сотиб олганимга 4 соатдан ошди, илованинг Сохраненные PDF саҳифасида пайдо бўлган билетни очиш эса имконсиз. Нима кераги бор электрон сотиб олинган билетни очиш дерсиз, чунки уни "распечатать" қилиб олмасангиз бўлмайди, поездга чиқаришмайди. Техник ёрдам учун 1005 рақами кўрсатилган (аслида бу вокзал маълумотхонаси рақами), лекин шу рақамгаям 32- бўлиб қўшиласиз, албатта 40 минут ичида улана олсангиз. Компания сайтидаги 237-99-98 рақами эса кайфиятга қараб ишлайди. Албатта тан оламан, айб менда, Ўзбекистон темир йўлларининг қандай компания эканини била туриб, иловадан фойдаланган мен аҳмоқ. Уларнинг алмисоқдан қолган кассаларига боришим, навбатда туришим, кассадаги бужмайган башарларга илтимос ва қуллуқ қилишим ва имкон бўлса билет сотиб олишим керак эди. Минг бор узр, Ўзбекистон Темир йўллари. @the_bakiroo
To‘liq o‘qish
bakiroo 12 Sep, 05:18
Share of population
living under $1.9 a day

Madagascar: 77.6%
DR Congo: 77.1%
Uzbekistan: 62.1%
Nigeria: 53.5%
Kenya: 42.8%
Angola: 30.1%
Ethiopia: 26.7%
India: 21.2%
South Africa: 18.9%
Bangladesh: 14.8%
Philippines: 8.3%

(World Bank)

@spectatorindex
bakiroo 11 Sep, 19:26
Қўшилган қиймат солиғи ставкасини камайтириш борасидаги топшириқни янграгани ноаниқлик ва пала-партиш қарорлардан некбинликка берила бошлаган аҳоли ва бизнес учун энг ижобий ва ёқимли муждадир.

Кейинги йил режаларини тузиш ва аниқлик учун бу ҳақдаги якуний қарор қанча эрта қабул қилинса, ҚҚС қанча кенг ва кўламли фаолият занжирларини қамраса, имтиёзлардан максимал даражада воз кечилса, шунча яхши.
To‘liq o‘qish
bakiroo 11 Sep, 13:06
АИ-80 бензин (5655 сўм) ва дизель ёқилғиси-солярка (8714 сўм) бўйича товар хом-ашё биржасидаги нархлар динамикасига қараганда тез орада бу ёқилғи турларининг эркин нархларига ўзимизни руҳан ва маънан кўниктириб туришимизга тўғри келади
bakiroo 11 Sep, 07:00
Гўшт ҳақида

Кеча гўшт нархи ошиб бораётгани сабаблари ҳақида тўхталиб таниқли чиновниклардан бири икки асосий омил борасида айтиб ўтибди. Озуқа масаласи ва кўп гўшт еяётганимиз.

Озуқа масаласида чиновник ҳақ - чорва моллари сонига нисбатан озуқа инфратузилмаси ортдан қолмоқда. Яйловлар, ем-ҳашак етиштириш учун дала майдонлари етарли эмас. Саноат даражасида озуқа етиштириш эса 90- йиллар даражасида қолиб кетган.

Афсуски, иккинчи масаладаям чиновник ҳақ, биз ростанам кўп гўшт еяпмиз, оч-наҳорлик ёқасидаги 90- йиллар билан солиштирганда албатта. Ўзбекистон барча ўлчов ва индекслар бўйича жуда кам гўшт ейдиган мамлакатлар қаторидан чиқиб кам гўшт ейдиган мамлакатлар қаторига яқиндагина қўшилди. Менимча, чиновник шуни айтмоқчи бўлган, лекин сўз, тажриба ва ахборот бойлиги етмаган.

Кечаги прессухада яна бир ҳақиқат айтилишини кутгандим. Уям бўлса, гўшт қимматлашишда давом этаётгани сабабларидан бири бу унинг Ўзбекистонда ишлаб чиқариш усулининг ўрта асрлар даражасида қолиб кетаётганлигидир. Расмий статистикага кўра 90%дан ортиқ гўшт шахсий ва ёрдамчи хўжаликларда етиштирилади. Яъни ибтидоий натурал хўжалик муҳитида. Бу муҳитда гўшт таннархи арзонлашмайди, меҳнат ва вақт сарфи ўта юқорилигида бу имконсиз, гўшт фақат қимматлашади. Шу сабабли гўшт нархи мувозанатлашиши йўлидаги илк қадам натурал ишлаб чиқаришдан саноат ишлаб чиқаришга ўтиш бўлиши лозим. Дарвоқе, товуқ гўшти борасида 90- йиллар ва нўлинчи йиллардаги аҳволни эсланг. Ўшанда ечим ҳар бир хўжаликда товуқ боқиш билан емас, йирик паррандачилик комплексларини яратиш орқали кўрилган ва бу тўғри бўлганини бугун парранда гўшти таклифидаги хилма-хиллик ва ҳамёнбопликдан кўриш мумкин.

Ва албатта гўшт нархи ошиши яхши сигнал, қилган хатоларни ўнглаш ва энди нима қилишимиз лозимлиги борасидаги сигнал. Фақат бу сигнални тўғри англай олишимиз лозим.

@the_bakiroo
To‘liq o‘qish
bakiroo 9 Sep, 15:24
Қозоғистон Миллий банки ўзининг базавий ставкасини бугун 9,00%дан 9,25%гача оширган.

Регуляторнинг изоҳига кўра ставканинг оширилишининг асосий сабаби - прогноздан юқорироқ қайд этилаётган инфляцион кутилмалар ҳисобланади.

@new_bakiroo
bakiroo 9 Sep, 10:16
Яхши ўзгариш. Энди хорижий инвесторлар (ёки устав капиталида 50%дан юқори улуш хорижликларга тегишли маҳаллий компаниялар) тижорат банкларининг 5%гача акцияларни Маркази банкдан рухсат олмай сотиб олишлари мумкин бўлади. Илгари хорижийлар 1 дона акция сотиб олса ҳам регуляторнинг рухсати талаб этиларди https://t.me/huquqiyaxborot/5500
bakiroo 8 Sep, 18:43
Сенат профиль қўмитаси йиғилишида янграган баёнотларга қараганда, тижорат банклари ўз фойда тақсимотида Марказий банк розилигини олиши қонунга киритилиши режалаштирилмоқда. Ҳарқалай "Марказий банк тўғрисида"ги қонунга шундай ўзгартиришлар киритилиши муҳокама этилмоқда.
Бу ёмон сигнал. Инвесторлар учун, инвестмуҳит учун.

Омонатчилар ва кредиторлар ҳақларини ҳимоя қилиш, кредитлар сифатсизлиги баҳонаси жудаям ишончсиз. Буни дивиденд сиёсатида чекловлар ўрнатмай туриб ҳам бемалол таъминлаш мумкин.

Бусиз ҳам мулк ҳуқуқи ҳимояси бўйича етарлича саволлар мавжудлиги сабаб кейинги уч йилда банк тизимига давлатни ҳисобга олмаганда банк тизимига капитал кутилган даражада киритилмаяпти. Сабаби оддий, инвестор ва мулкдор даромад олишига ва фойдасини олиб чиқиб кетишига кўзи етсагина банкларга пул киритади.

Бусиз ҳам регуляторда халқаро амалиёт ва миллий қонунчилик бўйича дивидендлар тўлашни тўхтатиш бўйича ричаглар етарлича. Розилик олиш ахир бу бюрократик ва субъектив омилни қонунийлаштиришку.

Ташаббускорлар ҳам, муҳокама иштирочилариям оддий иқтисодий парадигмани англашлари лозим:
Сармоя ва даромадни чиқариб олиш осонлашмагунча, сармоя кирмайди. Бинога қўрқмай кириш учун эшиклар ҳамиша очиқ ва қўриқчисиз туриши лозим.

@the_bakiroo
To‘liq o‘qish
bakiroo 8 Sep, 11:42
Метрода ёки пиёда кўп юрадиганлар кўзи тушган бўлиши мумкин, пойтахт ер ости йўлларида яна енгил конструкцияли, асосан пластик ва алюмин профиллардан дўкон ва киоскалар қурилиши бошланган. Албатта ижарага бериш мақсадида.

Ер остидаги бу объектларда жой олиб, иш бошлашни режалаган фуқаро ва тадбиркорларни шошмасликка чақирардим, хусусан шахсан менда қатор саволлар туғилди, бўлажак ижарачилар учун ҳам бу аҳамиятга эга назаримда.

Биринчидан, шундай енгил конструкцияларда жойлашган дўкон ва киоскалар 90- йилларда ва ҳатто нолинчи йиллар бошида ҳам ер ости йўлларида фаолият кўрсатишар эди. Кейин бу конструкциялар хавфсизлик нуқтаи назаридан мақбул эмас, деб бир неча кун ичра бузиб юборилган. Энди савол, ўшанда хавфсиз эмас деб топилган ер ости йўлларидаги конструкциялар энди хавфсиз бўлиб қолдими? Кучишлатар мутасаддилар нима дейди?

Иккинчидан, бу конструкцияларни қуришга ким рухсат берган, қайси манба ҳисобига ва қай асосларда. Ижара ҳақи, даромадлар қайси манбага бориб тушади?

Учинчидан, мазкур конструкцияларда дўкон ё киоскаларда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган тадбиркорларнинг эртага яна чув тушиб қолмаслигига ким кафолат беради? Мулк ҳуқуқи ҳаминқадар мамлакатда ижара ҳуқуқидаги тадбиркорни эртага янги бузди-буздилар шароитида кимдир эшитадими?

@new_bakiroo
To‘liq o‘qish
bakiroo 6 Sep, 11:26
Ижтимоий табақаланиш ва Джини индекси ҳақида охирги марта юқори минбарлардан туриб 2016 йил 15 январда гапирилган эди. Ундан кейин ижтимоий табақаланиш борасида расмий мониторинг, тенденциялар, хавотирлар, хулоса ва кузатувлар очиқланганига гувоҳ бўлмадим
bakiroo 6 Sep, 11:19
Ижтимоий тенгсизлик юқори суръатларда кучайиб бораётганига қарамай қашшоқлик мавзусига имкон қадар тўхталмасликка ҳаракатлар сезилади. Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистондаги қашшоқлик, унинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида шаблонларсиз ўқиладиган жуда долзарб мақола тайёрлабди https://anhor.uz/society/19467