Омонатлар ва кафолатлар ҳақида
Ўн бир йил муқаддам Жаҳон молиявий кризисига қарши комплекс чоралардан бири сифатида аҳолининг банкдаги омонатларини суммасидан қатъий назар тўлиқ кафолатлаш тизими жорий қилинди. Кўпчилик энди эсламайди, бу чоралар ўша кризис даври учун амал қилиши ҳақида айтилган эди, лекин 2008 йил кризиси тугаб, дунё иқтисодиёти янги, бутунлай бошқа характердаги кризисга яқинлашмоқда ҳамки, омонатларни тўлиқ кафолатлаш амал қилмоқда.
Омонатлар қайтарилиши тўлиқ давлат томонидан кафолатланса яхшику, дерсиз, йўқ бундай эмас.
Биринчидан, кафолатлаш фондига репутацияли, қонунга итоат этувчи банк ҳам, аҳоли омонатларини ўзлаштириш ва ноқонуний манипуляциялаш бўйича катта тажрибага эга "қақач" банк ҳам бир меъёрда ажратма тўлайди. Риск қанча юқори бўлса, суғурта бадали шунча юқори бўлиши кераклиги борасидаги оддий қоида, банкларнинг ўз репутацияси учун қайғуриши омили йўққа чиқади.
Иккинчидан, амалдаги "плоский" тартиб банкларнинг омонатлар фоизини асоссиз ошириб боришини тийиб турмайди. Одатда аҳоли омонатларини манипуляциялаш билан машҳур банклар омонат фоизини тийиқсиз ва ҳисобсиз оширишга муккасидан кетадилар. Фоиз ставкаларига мутаносиб равишда риск ҳам ошиб боришини амалдаги қоидалар назарда тутмайди.
Учинчидан, фуқароларга фарқи йўқ, чунки омонатлар қайси банкда, ўз обрў-эътиборини асрайдиган банкми, ё ўнгга-чапга манипуляциялар тажрибаси мўл банкми, жойлаштирса ҳам уларнинг маблағи кафолатланган. Лекин биз бу билан молиявий саводхонлиги юқори бўлмаган фуқароларимизни янаям люмпенлаштирмаяпмизми?
Шундай қилиб, агар маданиятли омонат бозори, масъулиятли банклар ва фикрлайдиган омонатчилар қатламини яратмоқчи бўлсак, аҳоли омонатларини кафолатлаш бўйича қоидаларни ўзгартиришимиз керак.
Таклифлар ҳақида яна битта пост бўлади.
@the_bakiroo