Ташқарида dan repost
Грузия: инқилобдан кейинги ҳақиқий инқилоб ҳақида
Россиянинг Иқтисодий таҳлил институти тадқиқотчиси Лариса Буракованинг 2011 йилда нашр қилинган "Грузия қандай уддалади?" (Почему у Грузии получилось?) китобидан навбатдаги парча - бу сафар танлаган йўлнинг муҳимлиги ҳақида.
Саакашвили президент эканлигининг ўзи биланоқ ҳокимиятга совет номенклатурасидан узоқ бўлган одамларни жалб қила олган эди. Ғарбда профессионал таълим олган бу ёш кадрлар янги турдаги бошқaрув элитаси шаклланишида йўналишни белгилай бошлаганди.
«Атиргул инқилоби» бутун дунё бўйлаб сочилиб кетган юқори мақсадли грузинларга уларнинг билим ва кўникмаларига ўз ватанларида талаб бўлишига дастлаб ишониш, кейин эса амин бўлиш имконини берди.
Кўпчилик Грузияга бошқа давлатлардан таклиф этилган эди…Натижада янги бошқарув тузилмаси асосан аввал умуман ҳокимиятга келишга интилмаган шахслардан таркиб топди.
Масалан, давлат хизматида катта ўсишга эришган Грузия даромадлар хизмати раҳбари Георгий Цхакая буни шундай эслайди: «Агар менга кимдир Шеварднадзе даврида давлат лавозимини эгаллашимни айтганида мен унга тарсаки туширган бўлардим – бу шармандалик ҳисобланарди»...
Хусусий сектордан давлат хизматига ўтишнинг энг ёрқин намунаси эса 2004-йил 1-июнда нуфузли россиялик бизнесмен Каха Бендукидзенинг иқтисодиёт вазири этиб тайинланиши бўлганди. Унинг ўзи ўз тарихини шундай эслайди:
Мен бунгача Грузияга деярли бормасдим. Нимага? Чунки мамлакатда электр йўқ эди, сув доим узилиб турарди, ҳамма нарса қандайдир йўлга қўйилмаганди. Қариндошлар ва дўстларим меникига келиб турарди.
..
Шаҳар чанг, йўллар дабдала, электр бўлмаса ҳам нимадир ўзгарганини ҳис қилардим. Симпозиум бўляпти – иштирокчилардан бири [Георгий Барамидзе], ўша пайтдаги ички ишлар вазири “бўлди, Грузияда уюшган жиноятчилик бўлмайди”, дейди. “Криша” бўлмайди. Давлатнинг ўзи «криша» бўлади. Мен ўйлардим: мана, баракалла! Буни ҳам қиладиган бўлса!
Тўсатдан президент администрацияси раҳбаридан қўнғироқ бўлиб қолди: президент сиз билан учрашишни, иқтисодиётда нималар бўлаётгани ҳақида фикрингизни билишни хоҳлаяпти, деди. Учрашдик. Саакашвили сўради:
- Бизнинг иқтисодий дастуримизга қандай қарайсиз?
Шу жойда қайд этиш лозимки, симпозиумда иқтисодиёт вазири ҳам қатнашаётганди, яхши йигит, лекин унинг дастури мушук Леополдникидек эди: озроқ хусусийлаштириш ҳам бўлади, давлат корхоналарини ҳам яхшироқ бўлиши учун мустаҳкамлаймиз, - уёқни тўғрилаймиз, буёқни тўғрилаймиз…
- Дастур яхши, - дедим мен, - лекин бошқа давлат учун, Грузия учун эмас.
- Умуман, иқтисодиётга нима керак?
- Яхши суд тизими, барқаро қонунлар – шунда ҳаммаси яхши бўлади.
- Суд тизими – оддий нарса эмас, - дея жавоб берди Саакашвили, - мен адлия вазири бўлганимда бу билан шуғулланганман. Бунга кўп йиллар кетади! Иқтисодий дастурга келадиган бўлсак, менимча ҳам бизда у йўқ, ҳаммаси жуда секин ва мен ислоҳотлар бўлмаётганидан норозиман. Сиз бош вазир билан гаплашишингиз керак.
Бош вазир Зураб Жвания билан учрашдик. Мен унга тушунтирдим: давлат кичикми – унда у янада очиқ бўлиши керак, чунки ҳақиқатдан савдо марказига айланиши мумкин, саноатлаштириш эса қийин бўлади, бироқ бунга халақит ҳам бермаслик керак…
Ҳозир 2003-йил ноябридаги “Атиргул инқилоби” фақат бошланиши бўлгани тушунарли. Ҳақиқий инқилоб эса янги мамлакат қуриш йўллари ва усулларининг танланиши эди. Зеро бошқа вариантлар ҳам истисно қилинмаганди.
Бендукидзенинг мафкураси ўта либерал эди: у давлат ўзи яхши уддалай олмаётган ва давлат хизмати бўлиши шарт бўлмаган вазифалардан озод бўлиши керак, деб ҳисобларди...
“Инсон барча нарсаларнинг ўлчовидир. Шунинг учун ҳам бизнинг ислоҳотларга ёндашувимиз асоси – инсонни ўзгараётган дунё марказига қўйишга, у дунёни ўзгартиришига ва мустақил қарор қабул қилишига халал бермасликка интилиш”, - ишонч билан дейди Бендукидзе.
1-парча.
2-парча.
@tashqaridaUZ