Хушнудбек прописка мантиқсизликларига тўхталиб, Тошкент вилояти билан боғлиқ чекловлар умуман тушунарсизлиги, ҳатто иқтисодий маънога эга эмаслиги ҳақида гапирибди.
Ҳаммаси маъноли, Хушнудбек. Гап шундаки, ўзини мамлакат элитаси деб ҳисобланувчилар бебилиска даромадлари ҳисобига мол-мулки, дам олиш масканлари, йирик активларини асосан Тошкент вилоятида жамғарган (Буни Президент ҳам гапириб ўтган). Шу сабабли бу ҳудудга бошқа минтақалардан келадиганларнинг рақобатчилиги уларга ортиқча даҳмаза. Шартли айтганда, Тошкент вилоятининг ўзининг барқарор элитаси йўқ, Тошкентда ўтирадиган элита Тошкент вилоятини ҳам ўзиники деб билади.
Кейин, эътибор берсангиз, Ангрен, Оҳангарон, Чирчиқ каби шаҳарларнинг ярмидан кўп аҳолисини амалда пропискасиз водийлик ёки Қорақалпоқ-Хоразмликлар ташкил этади. Пропискасизлар нега қулай? Чунки улар ҳуқуқсиз, мулк масаласидаям, ишчи кучи сифатида ҳам. Ҳуқуқсизларни эса анча арзонга ишлатиш, фойдаланиш мумкин. Нима ҳақида гапираётганимни англаш учун вилоятдаги оғир жисмоний меҳнат талаб қиладиган цех ва заводларига бир боринг, вақт бўлганда.
Яна бир жиҳат, эътибор берсангиз, Тошкент вилояти пропискаси эгалари ҳам Тошкент шаҳрига нисбатан иккинчи сорт ҳисобланади. Яъни, амалда Ўзбекистонда фуқаролар иккита сорт эмас, учта сортга ажратилган.
Хушнудбек санаётган Бўка, Оққўрғон, Бекобод каби туманларнинг ҳатто мамлакатнинг чекка вилоятнинг энг чекка туманларидан ҳам иқтисодий тараққиётда ортда эканлиги етмиш еттинчи даражали масала. Улар (ўзини элита ҳисобловчилар) ўзларининг юз миллион долларлик активлари учун миллиардларни бемалол қурбон қила оладилар.
@the_bakiroo
https://t.me/xushnudbek/3536