Конституция бахтимиз қомуси, деган ташбеҳ кўп такрорланади.
Конституция ишласагина бахтимиз қомуси, ишламаса, амал қилинмаса, бахтсизлигимиз боши, қашшоқлигимиз, ёввойилигимиз, қолоқлигимиз асоси, ҳуқуқсизлигимиз, эрксизлигимиз негизи, бир неча ўнйиллаб чўзиладиган мустабидлик ва иқтисодий зўравонлик баҳонаси, ижтимоий тенгсизлик тегирмони, сиёсий суверенитет савдосига айланади.
Конституция аввал қўлда шакл берилиб, сиғиниб бўлиб, кейин еб қўйиладиган жоҳилият арабларининг ҳолваси эмас.
Конституция доимо ҳимояланиши керак, у кафолатга муҳтож. Конституцияга зид нормалар ишласа, у кучсизланади, Конституцияга зид қонунлар қабул қилинса, у ожизланади.
Янги хатоларга йўл қўймаслик учун эски хатолар бирма-бир тан олиниши зарур. Конституция ва унинг руҳига амал қилишни бошлашимиз учун ўтган 27 йилда уни неча марта бузган бўлсак, ҳаммаси тан олиниши ва ҳуқуқий баҳо берилиши лозим.
Ва ҳакозо ва ҳакозо оқибатлари билан албатта.
Бу пост Конституция байрамингиз билан, дея тугалланиши лозим эди. Лекин дам олиш куни доим ҳам байрам бўлавермайди. Кунингиз хайрли ўтсин.
@the_bakiroo