2019 йилда Давлат бюджети даромадларининг ЯИМга нисбати 24,2 фоизни ташкил этиш режалаштирилган эди. Яъни яратилган жами товар ва хизматларнинг 24,2 фоизини солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар кўринишида ундириш режаланган.
2020 йилда ЯИМнинг 653,5 трлн.сўмни ташкил этиши, бюджет даромадлари эса қарийб 159 трлн.сўмдан иборат бўлиши режаланган. Яъни иқтисодиётда яратилган жами товар ва хизматларнинг 24,3 фоизини солиқ ва мажбурий тўловлар кўринишида қайтариб олишмоқчи ва қайта тақсимлашмоқчи. Кейинги 2021 ва 2022 йилларда солиқ ва мажбурий йиғимлар юкламасини 24,5 фоиздан ҳам оширишмоқчи.
**Содда айтганда, Иқтисодиётга солиқ ва мажбурий тўловлар юкламаси камайиш ўрнига ортиб бормоқда. Бир солиқ юкламаси ўрнини бошқаси эгалламоқда, ўтган йили номи ўзгариб эсдан чиққан солиқларни тикланиши каби "ҳийлаи шаръий" маневрлар юз бермоқда.**
Энди солиқ тўловчиларга (чиновникларга эмас) иккитагина савол, ўйлаб кўринг:
1.Ўзбекистон иқтисодиёти бу юкламасини кўтара оладими?
2. Солиқ ислоҳоти деб аталаётган ўзгаришлар иқтисодиётга солиқ юкламасини камайтиришни назарда тутганми ёки оширишни?
@the_bakiroo