#Пискент
Маҳаллий бюджет бажарилиши назоратга олинади
🖋Пискент тумани ҳокимлигида Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
🔎Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи О.Халикулов, туман ҳокими Р.Рихсиев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Иномжонов, молия бўлими ходимлари ва МФЙ раислари иштирок этган тадбирда маҳаллий бюджет прогнозларининг бажарилиши, юридик ва жисмоний шахслар фаолиятига кўмаклашиш, ноқонуний тарзда ишлаётган тадбиркорлар фаолиятини легаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
🖇Молия бош бошқармаси бошлиғи О.Халикулов сўзга чиқиб, туманда Давлат бюджети даромадлар параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтириш чора-тадбирлари хусусида маълумот берди.
👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram