Усаров Тохир


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


КАСБ-БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН.

Ўз ишининг моҳир устаси бўлган сиз, азизларнинг фидокорона меҳнатингиз самарасини катта хавф туғдирганида соҳа ходимларини яна бир бор жиддий синовдан ўтказади.
Қутлуғ айёмда сизларга, Энергетика ходимлари аҳлига ана шундай олижаноб меҳнатингиз учун ўз номимдан, чин қалбимдан миннатдорлик билдираман.

Азиз дўстлар!

Сизларга яхши маълумки, юртимизда кейинги икки йилда барча соҳалар қатори енергеника соҳаси бўйича ҳам муҳим дастурлар, “йўл харита”лари ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилмоқда.
Айни вақтда қишлоқларимиз қиёфасини тубдан янгилаш, уларни обод қилиш, қишлоқ аҳли учун замонавий шароитлар яратиш бўйича ҳам кўп иш қилинмоқда. Жумладан, арзон уй-жойлар дастури доирасида бу йил қишлоқларимизда уй-жой барпо етилиб, ўз эгаларига топширилди.

Қадрли юртдошлар!

Ўз олдимизга қўйган улкан вазифаларни адо етиш, мамлакатимизнинг хавфсизлигини таъминлаш, халқимиз фаровон қилишдек олижаноб мақсад йўлида ҳаёт синовларида тобланган, мард ва матонатли, Ўзбекистоннинг барча Энергетика соҳаси ходимлари бор билим ва тажрибаларини, куч-ғайрат ва имкониятларини сафарбар етиб, ўзларини аямасдан меҳнат қиладилар омад тилайман.


Тоҳир Ўсаров
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси

@toxir_yp




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳар бир раҳбар маҳалла раисининг қонуний талабини бажариши шарт!

Юқори сифатли видеони YouTube ва Facebook тармоғидаги саҳифаларимизда кўришингиз мумкин:

👉 https://youtu.be/D41Vcatabn8

👉 https://fb.watch/2xPtyy5jvj/

Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/toxir_yp


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Рангсиз тушлар" фильмининг катта премьераси

Бугун «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган "Рангсиз тушлар" бадиий фильмининг катта премьераси бўлиб ўтади.

Фильмда узоқ йиллик маҳкумликдан сўнг, озодликка чиққан аёл – Кашмиранинг жамиятга мослашишидаги қийинчиликлар ҳикоя қилинади.
Фильмда ролларни Феруза Саидова, Карим Мирҳодиев, Шоҳида Исмоилова, Бекзод Абдумуҳитов ва Асал Абдуллаевалар ижро этишган. Сценарий муаллифи Умид Ҳамдамов, постановкачи оператор Азизбек Арзиқулов, рассом Шамшод Иброҳимов, композитор Убайдулло Каримов.

Маълумот учун, “Рангсиз тушлар” фильми Рим шаҳрида ўтказиладиган XXI "Asiatica film festival" ҳамда Дакка шахрида бўлиб ўтадиган "Cinemaking film festival" каби халқаро кинофестиваллар дастуридан ўрин олган.

Фильмнинг кичик премъерасида фильм шахсан менга жуда манзур бўлган. Томоша қилишни тавсия қиламан.

👉 @toxir_yp


“Сир тутиш”га ҳеч қандай эҳтиёж йўқ

Бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларда журналистлар, блогерлар ўртасида бир мавзу “айланиб” юрибди. Яъни, Олий Мажлис Сенатининг шу йил 18 декабрда ўтказилган ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилиши масаласи киритилганию сўнг кун тартибидан чиқариб ташлангани, Конституцияга ўзи айнан қандай ўзгартиришлар киритилаётгани, унинг асослари нималардан иборатлиги ҳақида жамоатчиликда саволлар пайдо бўлмоқда.

Мен ана шу муҳокамаларни диққат билан кузатиб келаётган, қонун ижодкорлиги жараёнларидан яхши хабардор бир депутат сифатида айрим фикрларни билдиришни лозим топдим.

👉 http://adolat.uz/partiya/sir-tutish-ga-hech-qandaj-ehtiyozh-joq

Бизни кузатишда давом этинг👇👇
https://t.me/toxir_yp


⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича

Республика махсус комиссиясининг
БАЁНОТИ

Сўнгги кунларда айрим хорижий мамлакатларда, хусусан, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикасида янги коронавирус инфекцияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетиб, эпидемиологик вазият кескин ёмонлашуви кузатилмоқда. Хусусан, жорий йил 20 декабрь ҳолатида Буюк Британияда кунлик касаллик ҳолати 36 мингга, Германияда 21 мингга яқин, Италияда 15 мингдан, Нидерландияда 13 мингдан, Жанубий Африка Республикасида 9 мингдан зиёдни ташкил этмоқда.

✈️ Ушбу мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда аксарият Европа ва бошқа давлатлар томонидан эпидемиологик вазиятни мураккаблаштирмаслик мақсадида юқоридаги давлатлар билан халқаро авиаташувларни чеклаш бўйича қарорлар қабул қилинди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, дунёдаги эпидемиологик вазиятнинг тезкор кескинлашуви шароитида мамлакатимиздаги эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг янги ўчоқлари пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори билан

❗️жорий йил 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилади.

🚫 Шу билан бирга, Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари фуқаролари, ушбу давлатларда доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда сўнгги 14 кун давомида мазкур давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги белгиланди.

🔰 Шунингдек, сўнгги 14 кун давомида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасида ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши белгилаб қўйилди.

Мазкур жорий этилаётган чекловлар ушбу давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани сари босқичма-босқич бекор қилиб борилади.

⚠️ Шу муносабат билан, Республика махсус комиссияси жаҳондаги ушбу мураккаб вазиятни инобатга олган ҳолда фуқароларимиздан жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш, ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳолда тадбирларни ўтказиш, шунингдек, вазирлик, идоралар ва давлат улуши бўлган хўжалик бирлашмаларида турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этмаслик тўғрисидаги карантин чекловларига қатъий амал қилишни сўраб қолади.

Шу билан бирга Республика махсус комиссияси фуқароларимизнинг ўзи ва оила аъзоларининг соғлиғини асраб-авайлаш мақсадида кириб келаётган янги йилни оила даврасида кутиб олиш зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

▶️@ssvuz

@toxir_yp


Ўзбекистоннинг МДҲга раислиги самарали бўлди

Мамлакатимиз раҳбари МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг онлайн мажлисидаги нутқида коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этишда МДҲнинг улкан салоҳиятидан фойдаланиш, ўзаро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини алоҳида қайд этди. Ўзбекистон умумий муаммоларни ҳал қилишга янги, ностандарт ва ўзаро манфаатли ёндашувларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Батафсил:👉http://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/33169/

@toxir_yp


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ТАНЗИЛА НОРБОЕВА;

Эндиликда Халқ банкининг ўринбосари аёл киши бўлади. Улар айнан тадбиркор аёлларга кредит ажратиш билан шуғулланади. Бу мақсадларга 100 млрд сўм йўналтирилади.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari


Tohir dan repost
Талаба ва ўқувчиларга поезд чипталари учун 50 фоиз чегирма берилади

2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида таълим олаётган талабалар ҳамда ўқувчиларга поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилади.

👉 https://kun.uz/76509003

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская






Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Вилоят ҳокимлигида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев ҳам иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Шодиева Зебинисо Нурмамадовна — Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Зебинисо Шодиева айни пайтга қадар Самарқанд тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

@toxir_yp




ОГОҲЛАНТИРИШ БЕРИЛГАН ПЕНСИОНЕР ХОДИМНИ ЯНА ИШДА ОЛИБ ҚОЛИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум. Саволим шундан иборат. 60-ёшга тўлиб пенсия ёшига етган ва иш берувчи томонидан мехнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирилган раҳбар ходим қайта ўз ўрнига шу лавозимига ўзини номзодини қўйиши ва шу лавозимга тайинланиши амалдаги қонун хужжатларига тўғри келадими?

ЖАВОБ.

Мумкин деб ҳисоблайман, тўғрироғи бу иш берувчига боғлиқ.

Гап шундаки,
ходим пенсия ёшига тўлганда, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда, иш берувчи бу ходим билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 7-бандига мувофиқ бекор қилишга ҳақли.

Бу ерда ана шу ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш, иш берувчининг ҳуқуқи саналади, мажбурияти эмас, шунга алоҳида аҳамият беринг (МК 17-моддаси).

Шундай экан, агар ходим пенсия ёшига етган бўлиб, уни ишдан бўшатишга асослар етарли бўлсада, иш берувчи истаса, бу ходим билан меҳнат муносабатларини тўхтатмай, аксинча, кўп йиллар давом эттириши мумкин.

Хатто, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида огоҳлантириш хати берган бўлса ҳам, иш берувчи бу ниятини истаган вақтда ўзгартириб, пенсия ёшидаги ходимни ишда олиб қолиши мумкин.

❗️Бу саволингиздаги раҳбарлик лавозимида қолаётган ўша 60 ёшдан ўтган ходимга ҳам бирдек тегишли, у ўз ишини давом эттириши мумкин. Ва бу ерда ҳаммаси иш берувчи ҳисобланган юқори турувчи раҳбарга боғлиқ.

👉
@toxir_yp


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн тўққизинчи сессиясида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бир қатор журналистлар ва блогерларга миннатдорчилик билдирди.

@toxir_yp


“UzAuto Motors”нинг суд иши бўйича фикрлар.

Расул Кушербаев “UzAuto Motors” ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасидаги иш бўйича апелляция судининг позициясини келтириб пост қўйибди.

https://t.me/deputat_kusherbayev/1206

“Судянинг айтишича, апелляция қарорини қабул қлишда, биринчи навбатда “UzAuto Motors” фаолиятида автомобиллар учун нархни белгилаш сиёсати давлат раҳбари ва ҳукуматнинг алоҳида қарорлари, шу жумладан махфий ҳужжатлар билан тартибга солиниши инобатга олинди”. Демак, ишни кўрган апелляция судлов ҳайъати қарор қабул қилишда Қонунларга унча эътибор қаратмаган ва кўпроқ Қонундан қуйи турувчи ҳужжатларга асосланган.

Давлатимиз раҳбарининг одилона сиёсатини доимо қўллаб-қувватлаймиз, кўпчилик қатори ўзимиз ҳам шу йўлдамиз. Президентимиз аввалбошданоқ суд тизимини одил бўлишга, ҚОНУН устуворлигини таъминлашга ундаб келяпти. Биз каби юристларни эса очиқ ва холис фикрлашга чорлаяпти доим. Шундан келиб чиқиб, суднинг юқоридаги позициясига озроқ баҳо бериб ўтсак.

▪️Амалдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига кўра:

➖ Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устуворлиги сўзсиз тан олинади;

➖ Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш учун қабул қилинади ҳамда унинг нормалари ва принципларига зид келиши мумкин эмас.

Бу нормаларнинг мазмунини алоҳида изоҳлаб ўтишим шарт эмас, менимча.

▪️Энди навбатдаги нормаларга қараймиз. Юқоридаги Қонуннинг 10-моддаси:

➖ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун фармонлар ва қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.

▪️Шу Қонуннинг 11-моддаси:

➖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.

Яъни, бизнинг мамлакатда Конституция ва Қонун энг олий ҳамда юқори ҳужжатлардир, Президентнинг фармон ва қарорлари ҳам, Вазирлар Маҳкамасиниг қарорлари ҳам, айнан ана шу ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш учун чиқарилади. Уларнинг ҳужжатлари Конституция ва Қонунларга зид бўлиши мумкин эмас. Агарда ўртада зиддият ёки тафовут бўлган тақдирда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ юқори турувчи ҳужжатлар, яъни Конституция ва Қонун қўлланилиши керак.

Наҳотки, бизнинг судлар ана шу устувор қоидаларни унутиб қўймоқда. Конституциямизнинг 112-моддасидаги “Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар” деган норманинг ҳақиқий кучи қаерда қоляпти? Бундай судларни, бундай тизимни адолатли деб бўладими?

Биласизми, мени судларимиз амалиётидаги нима кўпроқ ажаблантиради? Улар қабул қилган қарорларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асос қилиб олинишини деярли кўрмайман ҳисоб. Шунга ўхшаб юқоридаги суд ишида ҳам бирор-бир адолатни кўрмадим.

👉
@toxir_yp


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган мажлисидаги нутқи


##KUN HIKMATI.

Hayotda o'z prinsiplaringni ishlab chiq va ularga amal qil. Ichkilik va tamakidan, vaqtinchalik obro'dan, bema'ni ziyofatlardan va sinalmagan do'stlardan yiroq yur.
Farzandim, ushbu maslahatlarimga amal qilsang, seni buyuk kelajak kutadi.

Otabek Xasanov, "Liderlar kitobi" Beshinchi maqola,
"Farzandimga maktub" turkumidan


@toxir_yp


⚡️ 1 январдан барча автомототранспорт воситалари кундузи чироқларини ёқиб юришлари шарт эмас

❗️Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида барча автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинди - Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ҲУРМАТЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ!

Электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммоларга дуч келдингизми? Ёки шу соҳага оид ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдирмоқчимисиз? Энди бунинг йўли жуда осон.

Ҳозироқ Тelegram мессенжеридаги "Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot канали орқали “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга мурожаат йўлланг ва Сизни ўйлантираётган муаммога ечим топинг.

Мурожаат учун:
👉 @HET_admin
📞 1154

Расмий каналларимиз👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

193

obunachilar
Kanal statistikasi