Тўрақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

@turakurganaxborotxizmati Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати расмий канали
Facebook : https://www.facebook.com/turakurganaxborotxizmati/
Web-sayt : http://turakurgan.uz
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
31.03.2020 12:55
Наманган вилоятида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича тизимли иш юритилмоқда. Вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, маҳалла тизими ва бошқа давлат ҳамда жамоат ташкилотлари коронавирус инфекциясидан муҳофазаланиш бўйича тадбирларга сафарбар этилган.

–Вилоятдаги эпидемиологик вазият назорати, амалга оширилаётган профилактик тадбирлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси биносида кечаю кундуз ишлаётган Штаб томонидан мувофиқлаштириб турилибди, –дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Ботиров. – Наманган ҳудудига хориждан қайтарилган ҳар бир фуқаро саломатлиги устидан қатъий назорат ўрнатилган. Ҳозирга қадар улар сони 30 минг нафардан ошди. Шу кунларда 14 минг нафарга яқин юртдошимиз уй карантини шароитида тиббий кузатувга олинган.

Наманганга чартер рейслари орқали Эрондан, Латвия ва Жанубий Кореядан бир неча нафар ватандошларимиз олиб келинган эди. Улар Тўрақўрғон туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида, ”Косонсой” ва “Чортоқ” сиҳатгоҳларида карантинда сақлаб турилибди. Мазкур муассасаларда тиббий кузатувга олинганларнинг яшаши, ҳордиқ чиқариши, овқатланиши ва саломатликларини назорат қилиш бўйича барча зарур шарт-шароитлар муҳайё этилган. Умуман, айтганда вилоят бўйича 14 жойда карантин кузатуви чоралари олиб борилмоқда.

Вилоятда тегишли тартибда карантин ва чеклов тадбирлари жорий этилган. Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилди. Вилоят ҳокими кеча телевидение орқали чиқиш қилиб, оммани огоҳликка ундади, биргаликда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга чақирди. Мулкчилик шаклидан қатъий назар вилоят марказидаги корхона, ташкилот ва муассасалар жамоаларига 9 кунлик таътил берилди.

Вилоятда коронавирус инфекциясига қарши кенг миқёсда дезинфекциялаш тадбирлари ўтказиляпти.

Оммавий ахборот воситалари орқали коронавирус порфилактикаси кенг тарғиб қилинмоқда. Фуқароларнинг санитария қоидаларига риоя қилиши, қўлни мунтазам совунлаб ювиши, ҳимоя воситаси — тиббий ниқобни тақиб юриш шартлиги, ўзаро қўл бериб сўрашмаслик, икки ва унда ортиқ кишиларнинг тўпланиб мулоқот қилмаслиги каби муҳим жиҳатлар ҳақида доимий равишда хабардор этилмоқда.