Namangan viloyati hokimligi dan repost
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Тўрақўрғон туманида қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
“Қиш фасли — иш фасли” деган мақол айнан деҳқонларга қарата айтилган. Чунки, табиат уйғонгунча баҳорги дала ишларига тайёргарликни якунлаган фермер кейинги юмушларга бемалол улгуради.
Тўрақўрғон туманида бу йил жами 10400 гектар майдонда деҳқончилик қилинмоқда. Шундан 4880 гектарини ғалла, 4269 гектарини пахта, қолганини сабзавот экинларини ташкил этади.
Вилоят раҳбари Ўзбекистон пахтачилик илмий-текшириш институтининг тумандаги таянч пункти, “Шарқ замин ёғдуси”, “Асқарали Парпиевич”, “Бураматут гулшани” фермер хўжаликлари ғалла майдонларини кўздан кечирди.
“Бахтиёр, Неъмат, Шавкат” фермер хўжалигида 222,8 гектар ерда пахта ва ғалла етиштирилади. Ҳудудда сув муаммоси мавжудлиги учун бу йил 52 гектар майдон томчилатиб суғоришга ўтказилади. Вилоят ҳокими бу ечимни маъқуллади, унинг молиявий манбаларини суриштирди. Чунки, мутахассисларнинг айтишича, томчилатиб суғориш нафақат об-ҳаётни иқтисод қилади, балки ҳосилдорликни гектарига 6-7 центнерга оширади ҳам.
“Агрокимёҳимоя” ҳудудий акционерлик жамиятининг туман филиалида олтинкўз, трихограмма, мумкуя қурти сингари фойдали ҳашоратлар кўпайтириляпти. Шавкатжон Абдураззақов ушбу жараёнлар билан танишди. Шу ернинг ўзида вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича тумандаги вакили Ҳакимжон Раҳимовга “Нива” русумли далабоп хизмат машинасини топширди.
Ўтган йили Тўрақўрғонда 3031 қути уруғидан 167,8 тонна пилла етиштирилди, шу туфайли қўшимча 400 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Жорий йилда эса пиллакорлар маррани янада баланд олишган. Яъни, 3185 қути қурт уруғи парваришланади ва ўртача 56 килограммдан ҳосил топширилади. Шунда 178 тонналик “кумуш тола” хирмони яратилади.
Пилла етиштириб яхши манфаат топаётган аёллар ҳозирданоқ “Тўрақўрғон зилол агропилла” МЧЖ билан ички шартнома тузишни бошлаб юборишган. Вилоят ҳокими заҳматкаш аёллар билан суҳбатда бўлди, уларга бу йил меҳнатлари янада кўпроқ қадрланишини билдирди.
Тумандаги “Агросервис МТП” МЧЖда ҳозирги кунда 88 та культиватор, 54 та чигит экиш сеялкаси, 23 та омоч, 364 та ер текислаш техникалари баҳорги дала ишларига тахт қилиб қўйилган. Вилоят ҳокими деҳқоннинг қаноти бўлган техникаларни асраб-авайлаш, улардан унумли фойдаланиш ва бошқа агротехник тадбирлар бўйича мутасаддиларга тегишли тавсиялар берди.