Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Ижтимоий тармоқлардаги Янгийўл тумани Бунёдкор маҳалласидаги ноқонуний қурилмаларни бузилиши бўйича видеомурожаатлар юзасидан Тошкент вилоят прокуратураси расмий баёнот берди
Янгийўл туман, “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи 48 нафар фуқаро томонидан 2019 йил февраль-апрель ойларида 7,07 гектар қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган юқори унумдор ерларга ўзбошимчалик билан бир хонали ноқонуний қурилмалар қуриб олинган.
Ушбу қурилиши битмаган иморатга кадастр йиғма жилдини расмийлаштириш мақсадида маҳалла раиси К.Рихсиевдан гўёки улар ер майдонига 2005 йилдан буён эгалик қилишлари тўғрисида мулк ҳуқуқини эътироф этишга сабаб бўладиган сохта маълумотларни олишга эришиб, туман давлат хизматлар марказига тақдим этишган.
Ўз навбатида, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси ходимлари ушбу қурилмаларга ноқонуний равишда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб берганлар.
Мутахассислар хулосасига кўра, юқори унумдор ерлар эгалланиб, ўзбошимчалик билан қурилмалар қурилиши оқибатида, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келган ва мелиоратив ҳолатини йўқотган.
Мазкур қурилиши битмаган иморатлар Ўзбекистон Республикаси Ер тўғрисидаги қонунлари ва қонун ости ҳужжатлари талабларига зид равишда қурилган бўлсада, кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилгани ҳолати юзасидан ЖКнинг 228-моддаси ва бошқа тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, Янгийўл туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Юқорида қайд этилган ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилган, суд қарорлари мавжуд бўлиб, берилган муддатлар ўтиб кетган бўлсада, фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бузиб олинмаган. Ноқонуний қурилмаларни қурилиши оқибатида унумдор қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар муомаладан чиқиб, халқимизни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминланишига, экспорт ҳажмини бажарилишига салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA