Фейсбукда “Афиша медиа” асосчиси Сурен Саповни кафе “Кафе”, “Куранты” хўжайини Павел Георганов билан суҳбатини кўрдим.
Сурен Павелдан карантин қанчалик даражада унга зарар келтиргани ҳақида фикрлари билан қизиқди. Павел айтяпти “Топ менежер сифатида сен ва биз албатта бу даврни яшаб ўтамиз, мен буни болларим(шерикларим, ишчиларим)га ҳам тушунтирдим, худди эски мақол борку қалин чўзилади, ингичка узилади, деган, ана шунга ўхшаб, сен билан биз, топ менежер сифатида хозир қалинмиз, якунда биз чўзиламиз” деб жавоб бермоқда.
Қизиқ, ўйлаб қолдим, ҳурматли ўқувчи, сиз билан биз қандаймиз, чўзиламизми ёки узиламизми, қайси синф(табақа)га кирамиз, ёки бу карантин бизга деярли сезилмайдими, агар сезилмаса наҳот ўрнимиз шунчалик... :)
Ўйлаб кўринг...
Каналга аъзо бўлиш:
@lazizhamidov