#Ақл_чархи
“
Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.
МУХБИРНИНГ СИРЛИ ЎЛИМИ
Ўтган асрнинг 80-йиллари. Маҳаллий газета мухбири хизмат хонасида жонсиз ҳолатда топилди. Округ комиссари шу заҳоти ўз ходимлари билан воқеа жойига етиб келди ва диққат билан хонани кўздан кечирди. Тўппончадан отилган ўқ мухбирнинг бошига теккан, тўппонча эса унинг кафтида турарди. Бир қарашда мухбир ўз жонига қасд қилган деган хулосага келиш учун асос етарли эди.
Стол устида оддий кассетали диктофон ётар, комиссар уни дастрўмолча билан авайлаб қўлига олди. Кассета диктофон ичида, комиссар диктофон тугмасини босди. Ундан эркак кишининг овози эшитилди:
“Мен учун ҳаётнинг ҳеч қандай маъноси қолмади. Яшашдан зерикдим. Ўлимимда ҳеч кимни айбламаслигингизни сўрайман. Алвидо!”
Шундан сўнг диктофон лентасидан варанглаган ўқ овози эшитилди ва аудиоёзув тугади.
– Ҳаммаси равшан, – деди комиссар ёрдамчиси. – Мухбир жонига қасд қилган. Овоз чиндан ҳам мухбирга тегишли эканини унинг яқинларидан сўраб билсак, бас.
– Адашдингиз, – деди комиссар ишонч билан. – Овоз кимга тегишли бўлишидан қатъи назар, мухбир ўз жонига қасд қилмаган. Буни исботлаб бера оламан.
❓
Савол: Ўйлаб кўринг-чи, комиссар нимага асосланиб, мухбирнинг ўлимини қотиллик деб баҳолаяпти?
Жавобларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. Жумбоқнинг жавоби бугун соат 18:00 да эълон қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot